• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Маданият вазирлиги коронавирусдан вафот этган айрим санъаткорларнинг исмини эълон қилди. Уларнинг икки нафари ССВ рўйхатида йўқ

    Ўзбекистон маданият вазирлиги коронавирус асоратлари оқибатида оламдан ўтган санъаткорлар ҳақида маълумот берди.

    Фото: Маданият вазирлиги

    Фото: Маданият вазирлиги
    Минг афсуски, бу касаллик туфайли кўпгина юртдошларимиз қаторида элимиз севган, истеъдодли санъаткорларни ҳам сўнгги йўлга кузатишга мажбур бўлдик.

    Бугун биз ўзининг ўлмас образлари билан халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, машҳур композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев, барчамизнинг севимли актёримиз, Ўзбек Миллий академик драма театрига раҳбарлик қилиб, отахон театримиз ривожига катта ҳисса қўшган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг истеъдодли артисти Жанабай Утепбергенов, Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг маҳоратли актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев ва бошқа санъаткорларимизнинг номларини эҳтиром билан ёдга оламиз.

    Ўз фаолиятининг маъно-мазмунини она халқимизга, жонажон Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишда деб билган бу фидойи юртдошларимиздан бой маънавий мерос қолди.

    Уларнинг театр саҳналарида, бадиий ва телевизион фильмларда яратган ёрқин образлари, юртимиз ва жаҳон миқёсида эътироф этилган мусиқий асарлари абадият мулки бўлиб қолиши, шубҳасиз.

    Ўзбекистон Маданият вазирлиги

    Маданият вазирлиги тилга олган санъаткорлардан фақат уч нафарининг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини ССВ тасдиқлаган.

    Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев 13 июль куни 67 ёшида оламдан ўтган. Унинг ўлими ҳақида ССВ 16 июль ахборот берганди.

    Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 25 август куни 73 ёшида ҳаётдан кўз юмганди. ССВ унинг ўлими коронавирус асоратлари оқибатида юзага келганини 26 август куни тасдиқлаган.

    Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 30 август куни 57 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳақида ССВ 31 август куни хабар берди.

    Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг собиқ раҳбари Жанабай Утепбергенов 4 август куни, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев 8 август куни вафот этган. Ушбу икки санъаткорнинг ўлимидан сўнг бир ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, улар коронавирус қурбони бўлгани ҳақида ССВ шу вақтгача ахборот бермаган.

    Жанабай Утепбергенов ва Анвар Эргашев билан бирга қўшиб ҳисоблаганда «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус қурбонлари сони 334 нафарга етди. Булардан 323 нафари COVID-19 асоратларидан вафот этганини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаган» қолган тўққиз киши:

    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов.

    01.09.2020, 19:11   Изоҳ (0)   191068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Нақадар азобли айрилиқ дафъи, сийраклашиб борар дўстларнинг сафи». Яқинлари ва ҳамкасблари Фатҳулла Масъудовни хотирламоқда

    31.08.2020, 13:13

    Саида Раметовани турк фильмига таклиф қилишгани, аммо у таклифга рози бўлмагани сабабини маълум қилди (видео)

    31.08.2020, 09:38

    Фатҳулла Масъудов 57 ёшда вафот этди. У коронавирусдан даволанаётган эди

    30.08.2020, 22:50

    «Поччамга Аллоҳдан фақат соғлиқ сўраяпмиз». Муқаддас Саъдуллаева Фатҳулла Масъудовнинг вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    30.08.2020, 22:06

    Саида Раметова ўзбек актёрларига ишонмай пушаймон бўлгани ва тарихий сериалдаги роли ҳақида гапириб берди (видео)

    30.08.2020, 19:13

    Саида Раметова икки яқини коронавирусдан вафот этгани ҳамда турмуш ўртоғи ҳам жуда оғир касал бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    30.08.2020, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.