Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг ўта оғир формасини бошдан кечираётган актёр Фатҳулла Масъудовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram’даги саҳифаси орқали ушбу хабарларнинг асосиз эканлигини маълум қилди.
«Telegram’да ўзига ‘очко’ ишлаш учунми, балки тўғри кўнгилдами, Фатҳулла Масъудов ҳақида ҳар хил гаплар тарқатаётганлар диққатига! Илтимос, ҳар хил гаплар тарқатманглар! Поччамнинг жонлари узилгани йўқ. Поччамга ҳозир Аллоҳдан фақат соғлиқ сўраяпмиз», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.
Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ахборот хизмати ҳам журналист ва блогерлардан фейк хабар тарқатмасликни сўради.
Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирус оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)