Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳамда журналист, телебошловчи Шоҳира Ҳамро ташкиллаштирди.
Актриса Саида Раметова суҳбат давомида Жалолиддин Мангуберди тарихий сериалининг суратга олиш жараёнида актрисани бошқа фильмга ҳам таклиф қилишгани, аммо у таклифга нега рози бўлмагани сабабини маълум қилди.
Жалолиддин Мангуберди тарихий сериалида Ойгул ролини ижро этаётганимда турк киноижодкорлари бошқа фильмга ҳам таклиф қилишди. Қандай роль десам, яна қайнона роли-да. Йўқ, ўйнамайман, дедим.Бошқа ролга таклиф қилсангиз бораман, дедим. Лекин жуда кўп турк киноижодкорлари бизнинг актёрларимизга шайдо бўлиб қолишди. Уларни фильмларга таклиф қилишларини ҳам маълум қилишди. Бизнинг актёрлар турк тилини ўрганишгани учун бемалол турк фильмларида роль ижро қилишлари ҳам мумкин.
Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Изоҳ (0)