• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 7 август куни 690 кишида коронавирус аниқланди. Янги касалланиш ҳолатлари камайди

    Ўзбекистонда 6 август соат 23:30 дан 7 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 690 та ҳолат қайд этилди. 31 июлдан 6 августгача ҳар куни кунлик касалланиш ҳолати 700 тадан юқори бўлаётганди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29225 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 183, «Дарё» ҳисоби бўйича 191 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 183, «Дарё» ҳисоби бўйича 191 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 690 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 469 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 178 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 22 нафар;
    • Андижон вилоятида — 13 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 8 нафар.
    Кун давомида фақат 5 ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди. 12 июлдан сўнг касаллик аниқланган ҳудудлар сони бир кунда 5 тадан кўп бўлаётганди.

    Тошкент шаҳрида 469 кишида коронавирус аниқланди. Август ойи бошидан бери пойтахтда 5 марта кунлик касалланиш ҳолати 400 дан юқори бўлди. Энг кам касаллик аниқланган кунда ҳам 325 кишида коронавирус қайд этилди. 7 кун ичида Тошкент шаҳрида 3019 кишида коронавирус аниқланди ва бу рақамга карантин зонасида аниқланган ҳолатлар кирмайди. Солиштириш учун, Ўзбекистонда илк коронавирус ҳолати аниқланган 15 мартдан Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти ва карантин зонасида аниқланган касаллик ҳолатлари 3000 тага етиши учун 3 ой керак бўлганди.

    Тошкент вилоятида 178 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 23 июлдан бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ҳам ошди). Август ойининг 7 куни ичида Тошкент вилоятида 1207 кишида коронавирус аниқланди. Тошкент вилоятида охирги 7 кун ичида аниқланган ҳолатлар ҳеч бир вилоятда эпидемия мавсуми бошлангандан бери қайд этилмаган.

    Хоразм вилоятида 22 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда 26 июнда ҳам 22 кишида коронавирус қайд этилган, шунган сўнг кунлик касалланишлар сони бунчага етмаётганди. Янги ҳолатлардан сўнг Хоразмда касалланганлар сони 421 нафарга етди. Хоразм коронавирусга чалинганлар сони 400 нафардан ошган 11-ҳудуд бўлди.

    Андижон вилоятида 13 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда сўнгги 22 кун ичида фақат 25 июль куни янги ҳолатлар аниқланмади. Ҳозир Андижонда коронавирусга чалинганлар сони 1081 нафарга етган. Бу водийнинг қолган икки вилояти — Наманган (768 та ҳолат) ва Фарғона (300) вилоятларидаги умумий касалланганлар сонидан (1068) ҳам кўп деганидир.

    Қоралпоғистон Республикасида 8 кишида коронавирус аниқланди. Республикада август ойининг 5 кунида жами 32 кишида касаллик қайд этилди.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. 1 августдан буён ССВ ҳар куни коронавирусга чалинган 6 нафардан одам вафот этаётгани ҳақида ахборот бермоқда.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. исмли эркак вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.I. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли С.М. исмли аёл вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 54 ёшли Б.Ш. исмли эркак вафот этган. Тошкент вилоятида 3 августдан бери ҳар куни ўлим ҳолатлари кузатилмоқда ва бу орада ССВ 7 кишининг вафоти ҳақида хабар берди. ССВ статистикаси бўйича вилоятда вафот этганлар сони 18 нафарга етди.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 183 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 191 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу саккиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 662 нафар бемордан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда. 6 август куни аҳволи оғир беморлар 728 , аҳволи ўта оғир беморлар 218 нафарни ташкил этаётганди. Бир кун ичида уларнинг умумий сони 116 нафарга (12 фоизга) кўпайди.

    Касалликдан даволаниш

    7 август куни 793 киши коронавирусдан соғайди. Охирги 9 кун ичида 8 марта кунлик соғайиш кўрсаткичи касалланганлар сонидан ўтиб кетмоқда. Тузалганларнинг
    • 491 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 169 нафари Тошкент вилоятида;
    • 40 нафари Бухоро вилоятида;
    • 34 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 20 нафари Андижон вилоятида;
    • 19 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
    • 8 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган. Куни кеча ССВ коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш бўйича асосий тавсия ва қоидалар ҳам тақдим этганди.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 20 000 нафардан ошди. 15 кун ичида коронавирусдан тузалганлар 10 мингдан 20 мингга етди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 225 нафар бемордан 20 380 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда. Охирги марта 22 июнь куни даволаниш кўрсаткичи 69 фоиз бўлганди. Шундан сўнг бу кўрсаткич фақат пастлаб, 21-23 июль кунлари 53 фоизгача тушиб кетганди.

    ССВ маълумотлари бўйича ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 6660 нафар. Жиззахда 13, Фарғонада 19, Навоийда 37, Қорақалпоғистонда 56, Андижонда 67, Хоразмда 58, Сирдарёда 68, Қашқадарёда 90, Бухорода 94, Наманганда 109, Сурхондарёда 130, Самарқандда 144 ва Тошкент вилоятида 1117 нафар бемор қолди.

    08.08.2020, 00:15   Изоҳ (0)   143280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларини алдашга урингани маълум қилинди

    07.08.2020, 23:57

    Қарши шаҳридаги телевидение журналистлари телеканал биноси учун берилган ер тортиб олингани учун ижарада туриб ишлашга мажбур бўлмоқда

    07.08.2020, 23:22

    Одилжон Иминов Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раислигига сайланди

    07.08.2020, 23:07

    Навоийда машина таъмирловчи уста шогирди томонидан ўлдирилди. Улар маст ҳолда жанжаллашиб қолган

    07.08.2020, 22:37

    Пандемия туфайли Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган АҚШ ва Канададаги барча фуқаролар ватанга олиб келингани маълум қилинди

    07.08.2020, 22:21

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди

    07.08.2020, 22:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.