Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзидаги олтинчи ялпи мажлисида Сенат қўмитаси таркибига ўзгартириш киритилгани ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилган.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раислигига шу пайтга қадар Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган сенатор Одилжон Иминов сайланди.
Мазкур қўмитанинг аввалги раиси Робахон Маҳмудова 2020 йил 12 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, 13 июлда эса Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинганди.
Изоҳ (0)