• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган 56 ёшли аёл вафот этди. У мазкур ҳудудда COVID-19’нинг биринчи қурбони

    Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган 56 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

    Хабарга кўра, Нукус шаҳрида яшовчи 56 ёшли З.Д.да 2020 йил 23 июнь куни бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бурундан сув оқиши, аксириш, қалтираш ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилган. Бемор ҳеч кимга мурожаат қилмасдан уйида даволанган.

    29 июнь куни эса тана ҳарорати тушмаганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида Республика юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган ва изоляторга жойлаштирилган.

    Шу куни ундан COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва беморда ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.

    Республика юқумли касалликлар шифохонасида унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, шунингдек, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак-қон томир етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир респиратор дистресс синдроми ташхиси қўйилган.

    Бемор бир неча йил давомида гипертония, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб юрган ва назоратда турган. Бундан ташқари, у зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензиянинг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури, семизликнинг 2-даражасидан ҳам даволаниб келган.

    Шифохонада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

    56 ёшли қорақалпоғистонлик аёл коронавируснинг 43-қурбонига айланди.

    Бунгача Ўзбекистонда 42 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

    • 27 март куни Наманган вилоятида Умрадан қайтган қизидан коронавирус юқтириб олган 72 ёшли онахон миокард инфарктидан (унинг жанозасида қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмаган);
    • 28 март куни Тошкент шаҳрида ўзини уйда даволашга уринган 39 ёшли (эркак) шифокор коронавирус инфекциясидан;
    • 7 апрель куни Тошкентда коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли Ш. исмли эркак юрак ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 11 апрель куни хориж сафаридан коронавирусга чалиниб қайтган фарғоналик 59 ёшли Н. исмли аёл ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги оқибатида;
    • 18 апрель куни Тошкент шаҳрида 77 ёшли А. исмли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари — икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан;
    • 21 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 73 ёшли Ш. исмли эркак юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 22 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 54 ёшли Г. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 24 апрель куни Тошкентда ангренлик Ф. исмли аёл ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан;
    • 29 апрель куни Тошкентда 61 ёшли Г. исмли бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 май куни Наманганда М. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 13 май куни Самарқандда коронавирусга чалинган Ў. исмли иккинчи гуруҳ ногирони ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 17 май куни коронавирусга чалингани Сурхондарёда аниқланган сирдарёлик И. исмли ҳайдовчи юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 18 май куни Тошкентда самарқандлик И. исмли бемор юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 26 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшаган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 31 май куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли Х. исмли аёл бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 72 ёшли М. исмли эркак ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан;
    • 6 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 70 ёшли Ш. исмли эркак мия шиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 8 июнь куни Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли Х. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 10 июнь куни Тошкентга Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 25 июнь куни Денов шаҳрида яшаган 59 ёшли Б.Х. исмли аёл юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (ушбу бемор 20 июнда вафот этгани ҳақида Денов тумани ҳокими 21 июнь куни маълум қилганди);
    • 28 июнь куни Юқори Чирчиқдаги карантин зонасида коронавирус юқтириб олган тошкентлик 52 ёшли А.У. исмли шифокор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан (ушбу бемор 26 июнь куни вафот этган);
    • 28 июнь куни Тошкентда 42 ёшли Д.Х. исмли эркак бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан;.
    • 29 июнь куни Бухорода 58 ёшли М.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 29 июнь куни Жиззах вилоятида 72 ёшли Қ.Р. исмли эркак ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан
    • 30 июнь куни Жиззах вилоятида 70 ёшли Ф.О. исмли аёл ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 30 июнь куни Тошкентда қорақалпоғистонлик 62 ёшли Б.Й. исмли эркак ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан
    • 1 июль куни Қашқадарёда 64 ёшли С.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан (у 29 июнь куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда 59 ёшли Ғ.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда саратон касаллигидан даволаниб келган 77 ёшли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 4 июль куни Тошкентда 65 ёшли эркак В.М. ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 4 июль куни Бухорода 35 ёшли Д.Ш. ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 5 июль куни Тошкентда 71 ёшли М.Г. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 45 ёшли З. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 49 ёшли Н.У. исмли аёл икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 67 ёшли Л.М. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 43 ёшли А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июнь куни Тошкентда 86 ёшли З.Р. исмли аёл мия шиши, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Самарқандда 61 ёшли О.Н. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Тошкентда 79 ёшли Х.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Навоийда 38 ёшли Х.Ш. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан
    • 8 июль куни Тошкентда 64 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан
    • Тошкентда 64 ёшли Б.К.нинг ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани хабар қилинган эди.

    08.07.2020, 23:06   Изоҳ (0)   22230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабибулла Оқилов: «Пневмония ва коронавирус асорати бўлган пневмонияни адаштирмаслик керак»

    08.07.2020, 22:56

    Шавкат Мирзиёев хорижда қолган барча ўзбекистонликлар олиб келинишини маълум қилди

    08.07.2020, 22:45

    Шавкат Мирзиёев иш ўрни яратиш бўйича яхши натижа кўрсатмаган туман ва ташкилот раҳбарларини ишдан олди

    08.07.2020, 22:09

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар дуч келаётган бир-бирига зид санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бартараф этиш бўйича топшириқ берди

    08.07.2020, 21:44

    Ўзбекистонда 9 июль куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    08.07.2020, 21:21

    Наманганда шифокорни уриб, кўзини кўр қилган шахс 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    08.07.2020, 21:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.