• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 13 мартнинг асосий хабарлари

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 128 минг кишидан ошиб кетди. Улардан 68 мингдан ортиғи даволанишга муваффақ бўлди, 4270 нафари вафот этган. Вируснинг энг йирик ўчоқлари Хитой (81 минг), Италия (12,4 минг), Эрон (10 минг), Жанубий Корея (7,8 минг), Франция, Испания ва Германия (2 мингга яқин) ҳамда АҚШ (987 нафар бемор) давлатлари бўлмоқда.

    Қозоғистонда икки кишида коронавирус қайд этилди. Вирус қайд этилган иккала қозоғистонлик ҳам Германиядан қайтган. Шунингдек, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миландан қайтган бир аёлда ҳам инфекция аниқланганини маълум қилганди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Канада бош вазирининг турмуш ўртоғи Софи Грегуар-Трюдода янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди. «Шифокорлар тавсиясидан сўнг Софи Грегуар-Трюдо COVID-19 коронавирус учун тест топширди. Натижалар ижобий чиқди», — дейилади хабарда. Таъкидланишича, Канада бош вазирининг рафиқаси ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бош вазир Жастин Трюдонинг ҳам аҳволи яхши, унда коронавирус аломатлари аниқланмаган. У рафиқаси билан 14 кун давомида карантинда бўлади.

    Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони минг нафардан ошди. Мамлакат Европада COVID-19 коронавирусига чалинган фуқаролар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

    Озарбайжонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати кузатилди. «Аёлда коронавирус инфекцияси аломатлари аниқланган ва у карантинга жойлаштирилганди. Афсуски аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади», — дейилган хабарда.

    Эрон олий етакчиси Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий коронавирус аломатлари кузатилгани туфайли карантинга олинди. Хабарга кўра, Вилоятий ўз уйида карантинда, унинг аҳволи анча яхши ва соғлиғи кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Амалдорнинг касалликни юқтириб олгани юзасидан бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган. Али Акбар Вилоятий Теҳрондаги Масиха Донишворий касалхонасининг раҳбари ҳисобланади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Коронавирус инфекцияси аниқланган америкалик актёр Том Хенкс соғлиғи қандайлиги ҳақида ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди. «Салом дўстлар, мен ва Рита Уилсон (актёрнинг рафиқаси) ҳозирда бизга ғамхўрлик қилаётган барчага миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Бизда COVID-19 аниқланди ва касаллик бошқаларга тарқамаслиги учун карантиндамиз», — деб ёзган актёр.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келганлиги, Олмалиқ шаҳрида ушбу вирус сабабли 17 киши вафот этгани ҳақида аудиохабар тарқалди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдирди ва унинг мутлақо асоссиз ва ёлғон эканлигини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида Эронга инсонпарварлик ёрдамини жўнатади. Мазкур гуманитар ёрдам Эрон ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш мақсадида жўнатилади.

    Фото: Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

    Фото: Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

    Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Таиланд Қироллиги ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди. Таиланд кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. 

    Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистонга бир қатор мамлакатлардан йўловчилар кириб келиши бўйича ўрнатилган чекловлар сабаб 2020 йилнинг март—апрель ойларида Париж, Лондон, Франкфурт, Тель-Авив, Бангкок, Куала-Лумпурдан бўлган миллий авиалиниялар орқали сафарни режалаштираётган хориж давлатлари фуқаролари учун авиачипталарни жарима тўловисиз қайтариш имконияти тақдим этилишини хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди. Университет ректорининг буйруғига кўра, эндиликда ҳар қандай тактиль алоқа шакллари тақиқланади, — дейилади хабарда.

    Ўзбекистонда Наврўз сайиллари ва умумхалқ ҳашари бекор қилинмайди. Бироқ, коронавирус хавфи туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан бир қатор маҳаллий ва халқаро даражадаги, чет эллик меҳмонлар иштирокидаги тадбирлар бекор қилинди.

    Жаҳондаги вазият

    Хитойлик шифокорлар коронавирус бепуштликка олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Мазкур маълумот Хубэй провинцияси ҳукуматининг сайтида пайдо бўлган, бироқ ижтимоий тармоқлардаги жўшқин муҳокамалардан сўнг ҳужжат дарҳол ўчириб ташланган.

    Фото: ANSA

    Фото: ANSA

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси махсус экпертлар гуруҳи раҳбари Чжун Наншан янги турдаги COVID-19 коронавирус пандемияси 2020 йилнинг июнь ойига бориб пасайишни бошлашини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу касаллик тарқалишига қарши курашиш учун барча кучларни сафарбар этилишини талаб қилади.

    Қозоғистонликларнинг ўзлари гипермаркетларда ажиотаж келтириб чиқариб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг қимматлашишига сабаб бўлмоқда. Бунга 11—16 март кунлари Қозоғистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилиши мумкинлиги тўғрисидаги баёнот сабаб бўлган. «Одамларнинг ўзи нархларнинг ошишига сабаб бўлмоқда», – дейди Олмаота маъмурияти коронавирус сабаб юзага келаётган ажиотаж ҳақидаги муносабатида.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    Қозоғистон фуқароларига қўл бериб кўришмаслик тавсия қилинди. Шунингдек, фуқароларга оммавий тадбирларга бормаслик тавсия этилмоқда.

    Туркманистон билан чегараларнинг ёпилиши ортидан Қозоғистонда помидор ва бодринг қимматлашгани кузатилмоқда. Расмийларнинг фикрича, минтақадаги вазиятни коронавирус ва доллар курсининг ошиши ҳам оғирлаштирган.

    Қирғизистон ҳукумати коронавирус қайд этилган давлатларга борган хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонасига Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг нотаси келиб тушган. Мазкур нотага кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб сўнгги 30 кун ичида COVID-19 коронавируси билан касалланишнинг ўсиши ва унинг тарқалиши кузатилаётган давлатларга борган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Қирғизистон давлат чегарисидан ўтказиш пунктлари орқали ушбу мамлакатга кириши учун вақтинчалик чекловлар жорий қилинган. Мазкур чекловлар мамлакат ҳукумати қарори асосида амалга киритилган.

    Кўришни қатъий тавсия қиламиз: Коронавирус туфайли ҳиндча саломлашаётган Трамп, газниқобдаги ўқувчи, 100-қаватдаги кузатув майдони. 12 мартнинг энг қизиқарли суратлари

    Россия италияликлар ва Апенин яриморолидан келган бошқа хорижликларга мамлакат ҳудудига киришни вақтинча тақиқлади. Тақиқ Италияда бўлиб қайтаётган бошқа хорижликларга ҳам тааллуқли ва ЕИИга аъзо мамлакатларнинг фуқаролари бундан мустасно экани айтилмоқда.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Россияда COVID-19 коронавируси тарқалиши фонида президент Владимир Путинни ҳимоя қилиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, президент Францияга бориб келганидан кейин карантинга олинган депутат Сергей Катасонов билан алоқа қилмаган.

    Президентга кўрсатиладиган тиббий хизмат қандайдир эпидемиологик вазият билан боғлиқ эмас. У ҳар доим, мунтазам амалга оширилади. Шунинг учун президентни мавсумий, бошқа касалликлардан ҳимоя қилиш учун ҳамма чоралар кўрилмоқда.

    Дмитрий Песков, Россия президенти матбуот котиби

    Туркияда коронавирус туфайли барча таълим муассасалари ёпилди. Шунингдек, мамлакатда оммавий тадбирлар ўтказиш ҳам тақиқланди.

    Эммануэль Макрон коронавирус сабаб Франциядаги барча таълим муассасаларини ёпиш бўйича топшириқ берди.  Макроннинг таъкидлашича, 62 минг таълим муассасаси ёпилади. «Бир неча ҳафтадан буён мамлакатимиз вирус тарқалишига дуч келмоқда. Ушбу эпидемия сўнгги юз йил ичида соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг жиддий инқирозга айланди», — дейди Франция президенти.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Оқ уй Трампни коронавирус билан касалланган одамнинг ташрифидан кейин текширишдан бош тортди. Оқ уй матбуот котиби Стефани Гришем АҚШ президентининг коронавирус учун текшириш зарурати йўқлигини маълум қилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хитой соғлиқни сақлаш ва гигиена масалалари бўйича давлат қўмитаси раиси Ми Фенга мамлакатда коронавирус тарқалишининг энг юқори чўққиси ортда қолганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинишнинг янги ҳолатлари камаймоқда.

    Спортдаги вазият

    Мавзуга доир: Коронавирус ва футбол: Қолдирилган АПЛ, ЕЧЛ ва Европа Лигаси, вирус юқтирган Артета ва Ҳадсон-Одои ҳақида сўнгги маълумотлар

    Чехияда кўплаб тадбирлар қатори спорт беллашувлари, хусусан, футбол чемпионати ҳам коронавирус сабабли қолдирилди. Шунингдек, Нидерландияда ҳам футбол чемпионати қолдирилгани ҳақида хабар берилди.

    Коронавирус Премьер Лига грандларига ҳам хавф солишни бошлади: «Арсенал» бош мураббийи ва «Челси» ҳужумчисида коронавирус аниқланди. 

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    13.03.2020, 19:55   Изоҳ (0)   123910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нодира Қодирова иши: тўппончадан қизнинг бармоқ излари топилмади

    13.03.2020, 19:42

    Марҳамат ҳокимининг аёл ўринбосари маданият бўлими бошлиғини ҳақоратлади. Унга қилмиши учун ҳайфсан берилди

    13.03.2020, 19:27

    Ўзбекистонда мингдан ортиқ корхоналарнинг давлат улуши тўлиқ сотилиши маълум қилинди

    13.03.2020, 18:40

    Тошкентда танишига тегишли қарийб 685 минг долларлик телефонларни сотиб, пулини ишлатиб юборган эркак жавобгарликка тортилди

    13.03.2020, 17:55

    Ўзбекистонда Наврўз сайиллари ва умумхалқ ҳашари бекор қилинмайди

    13.03.2020, 17:11

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди

    13.03.2020, 16:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурияда ИШИД раҳбарларидан бири йўқ қилинди 

    Дунё | 26 июл, 19:52

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.