• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марҳамат ҳокимининг аёл ўринбосари маданият бўлими бошлиғини ҳақоратлади. Унга қилмиши учун ҳайфсан берилди

    Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари  —  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Маъмура Сотволдиева туман маданият бўлими бошлиғи Акмал Йўлдошевни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлади.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур аудиоёзувдаги асл ҳолатни ўрганиш учун «Дарё» мухбири Марҳаматда бўлди.

    Маъмура Сотволдиева

    Маъмура Сотволдиева
    Фото: «Дарё»

    Ҳоким ўринбосари ҳамда маданият бўлими бошлиғи ўртасидаги мулоқотда Маъмура Сотволдиева бўлиб ўтган тадбирга ишора қилиб, «Қўлингдан келмаса айтмайсанми? Мени шарманда қилдинг. Вилоят ҳокимининг олдида туман ҳокимини шарманда қилдинг», дея танбеҳ беради. Шунингдек, Акмал Йўлдошевни «Бугун ишдан бўшатмасам, одаммасман», деб огоҳлантиради.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Акмал Йўлдошевнинг маълум қилишича, бир гуруҳ ишсиз ёшларга деҳқончилик учун Марҳамат туманининг Полвонтош қишлоғи адирликларидан ер ажратишга қарор қилинган ва 2020 йил 10 март куни тадбирнинг очилиш маросими ўтиши лозим бўлган. Туман маданият бўлими ходимлари ўша тадбирда бўлгани боис, вилоят ҳокими иштирокидаги тадбирга кечикиб келган. Оқибатда тадбир овоз кучайтиргичсиз ўтган.

    Чап томонда Акмал Йўлдошев

    Чап томонда Акмал Йўлдошев
    Фото: «Дарё»

    «10 мартдаги тадбир учун бўлимга қарашли бир дона овоз кучайтиргич манзилга етказилди. Бироқ кутилган меҳмон келмагани сабабли тадбир 11 мартга қолдирилди. Айни шу куни туман марказидаги янги ишлаб чиқариш цехлари ҳам очилиши керак эди. Шу сабаб аппарат адирдан цехга қайтариб олиб келинди. Тан олиш керак, болалар айтилган жойга белгиланган вақтдан бироз кечикиб келишди. Кимгадир ўчакишиб, атай қилмадик. Ўзи ташкилотимиз балансида битта овоз кўчайтиргич бор, холос. У ҳам алмисоқдан қолган, таъмирталаб. Устига-устак хизмат машинамиз йўқ. Аппаратларни тадбирларга кўчадан такси ёллаб етказиб борамиз», — дейди Акмал Йўлдошев.

    Акмал Йўлдошевнинг айтишича, ҳоким ўринбосари аёл киши бўла туриб, ҳақоратомуз сўз айтгани учун нафсониятига теккан. Эркак киши сифатида буни ҳазм қилолмаган.

    «Мен ҳам инсонман. Вазиятни тушунаман. Лекин ҳоким ўринбосарининг ташкилотимдаги шароитни била туриб, камига нафсониятимга текканлигини ҳазм қилолмадим. Ўз ўрнида мен ҳам «саломга яраша алик» қайтардим. Хизматини қилиб, ҳам қўшимчасига сўкиш эшитиш ҳар қандай кўнгилга оғир ботади», — дейди Акмал Йўлдошев.

    Туман маданият бўлими

    Туман маданият бўлими
    Фото: «Дарё»

    Ўша кунги воқеалар гувоҳи, Марказ режиссёри Холмаматбек Янгибоевнинг маълумот беришича, ишлаб чиқариш цехининг очилишига 10-15 дақиқага кеч қолинган. Такси топилмаганлиги сабаб шу ҳолат юз берган.

    «10 март куни Полвонтошдаги тадбир кейинги кунга қолдирилгач, аппаратларни ўша ерда қолдирдик. Сабаби марказдан у ергача салкам 15 километрли йўл. У ёқдан, буёққа ташиш учун ташкилотнинг машинаси йўқ. Ҳайдовчига ўзимизнинг ҳисобимиздан пул тўлаймиз. Очилиш маросими ҳақида эса жуда кеч эшитдик. Оралиқ масофа узоқлиги сабабли айтилган вақтдан 10-15 дақиқа кеч қолдик. Келганимизда вилоятдан меҳмонлар бор эди. Аввалига овоз кучайтигични улашга рухсат беришмади. Шунда ҳокимдан сўрасак, тезлик билан ўрнатишимиз зарурлигини айтди. Ундан сўнг тадбирни чиройли ўтказдик. Тугаши билан ҳоким аппаратларни ўзи машинага юклатиб, адирликка жўнатиб юборди. Ўша куни ҳаммаси яхши ўтди. Тушликка яқин опа бошлиғимизга телефон қилиб, ҳамманинг олдида сўкди. Ўш ерда эдим. Тўғриси, арзимаган ойликка ишини қилиб, сўкишини эшитиш одамнинг нафсониятига тегади-да. Айтингчи, битта аппарат билан бир вақтнинг ўзида қайси тадбирга улгуришимиз мумкин?», — дейди Холмаматбек Янгибоев.

    Фото: «Дарё»

    Маданият марказининг яна бир режиссёри Нурхон Якубова сўнгги тўрт йил ичида туманда маданият соҳасига деярли эътибор қаратилмаганини билдирди. Унинг айтишича, ходимлар ҳокимнинг «аппаратчи»сига айланиб қолган.

    «Мана бир неча йилдирки, режиссёр сифатида ишлайман. Аввалари ҳокимият вакиллари бизни ҳурмат қилишарди, тумандаги тадбирларнинг ҳеч бири бизсиз ўтмасди. Ҳар сафар байрамларга алоҳида тайёргарлик кўрардик. Шу сабабли ташқаридан санъаткор олиб келинмасди. Келганлари ҳам бизнинг дастуримиз тугашини кутарди. Ҳамжиҳатликда ишлардик. Лекин охирги тўрт йил мобайнида ҳокимият вакиллари бизни деярли одам ўрнида кўришмайди. Байрамларда саҳнага ҳокимнинг ўринбосарларига ёққанлар чиқади. Ёқмаганларга умуман йўл йўқ», — дейди Нурхон Якубова.

    Нурхон Якубова

    Нурхон Якубова
    Фото: «Дарё»

    Марказ овоз режиссёри Мардон Алимовнинг айтишича, туманда ўтказиладиган оммавий тадбирларда ҳокимият вакилларининг аралашуви сабабли сценарийларга амал қилинмай қўйилган. Шу сабабли ҳам айрим ходимлар саҳнага чиқишдан кўнгли совуган.

    «Мен ўзим қўшиқ айтаман. Наврўз, Мустақиллик ва бошқа байрамларга алоҳида тайёргарлик кўраман, жамоа билан маслаҳатлашиб янги қўшиқлар ёзамиз. Қиммат бўлса ҳам кийим тиктирамиз. Лекин тадбирларнинг ўртасида кимдир қўшиқ айтиб турган бўлса ҳам тўхтатиб, Тошкентдан ёки вилоятдан келган санъаткорларга навбат беришади. Буни қандай тушунишимиз керак? Ҳурматсизликми ёки менсимаслик? Ўзимда икки марта шунақа ҳодиса бўлгандан кейин умуман саҳнага чиқишга кўнглим совуган», — дейди Мардон Алимов.

    Марказ мутахассиси Салимжон Аҳмедовнинг айтишига қараганда, охирги йилларда бўлимда раҳбарлар қўнимсизлиги мавжуд. Агарда бўлим бошлиғи ишдан кетса, барча ходимлар ҳам иш ташлаши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    «Сўнгги йиллар мобайнида бўлимда учта раҳбар алмашди. Ҳеч бошлиққа ёлчимадик. Мана бир йилдан ошиқ вақт ўтибдики, Акмалжон бизга раҳбарлик қилмоқда. Биносиз бўлсак ҳам нолимаймиз, қисқа муддат ичида жамоадаги бирдамлик янада кучайди. Агарда раҳбаримизни шу воқеа сабаб ишдан олишса, биз ҳам аризамизни ёзиб, ишдан кетишга қарор қилиб турибмиз. Ҳокимиятнинг айтганини қилмаса ёки кечикиб келганига ишдан ҳайдайверишса, бунақа бўлимнинг боридан йўғи яхшироқ. Бировни койишдан олдин етарли шароит ва имкониятларни яратиб беришсин. Кейин бажармаган ишимизни талаб қилишни билишсин», — дейди Салимжон Аҳмедов.

    Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Маъмура Сотволдиева маданият бўлими бошлиғини қўрқитиш учун «сени ишдан бўшаттираман» деганини тан олди.

    Фото: «Дарё»

    «Вилоят ҳокими ташаббуси билан март апрель ойларида 1200 га яқин хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш имкони бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш режалаштирилганди. «Марҳамат барака чеварлари» корхонаси уларнинг биринчиси эди. Ишлаб чиқариш цехининг очилиш маросимига овоз кучайтиргич мосламаси олиб келиш маданият бўлими бошлиғи зиммасига юклатилганди. Аммо аппаратуранинг вақтида келмагани сабаб тадбир бир соатга кечикди. Тўғриси, вилоятдан келган меҳмонлар олдида хижолатда қолдик. Мен ҳам гап эшитдим. Шу сабаб жаҳл устида Акмалга қаттиқ танбеҳ бердим, бу ишда бўладиган ҳолат. Ҳақоратомуз сўзларни гапирмадим, аммо сени ишдан бўшатаман, деган жойим бор», — дейди ҳоким ўринбосари.

    Фото: «Дарё»

    Андижон вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзура Юнусова ҳамда вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Марҳабо Сатторова 13 март куни мазкур ҳолатни ўрганиб чиққан. Уларнинг айтишича, ҳар иккала томон қилган ишидан афсусланиб, пушаймон эканлигини таъкидлаган ва бир-бирларидан узр сўраган. Дўстона келишувга эришилган.

    Воқеа юзасидан Марҳамат туман ҳокимининг фармойишига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-банди билан Маъмурахон Сотволдиэвага туман ташкилоти раҳбарига нисбатан муомала маданиятига риоя этмаганлиги учун ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

    13.03.2020, 19:27   Изоҳ (0)   62823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда мингдан ортиқ корхоналарнинг давлат улуши тўлиқ сотилиши маълум қилинди

    13.03.2020, 18:40

    Тошкентда танишига тегишли қарийб 685 минг долларлик телефонларни сотиб, пулини ишлатиб юборган эркак жавобгарликка тортилди

    13.03.2020, 17:55

    Ўзбекистонда Наврўз сайиллари ва умумхалқ ҳашари бекор қилинмайди

    13.03.2020, 17:11

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди

    13.03.2020, 16:56

    Шавкат Мирзиёев Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчиларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича алоҳида кўрсатма берди

    13.03.2020, 16:44

    Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида ГЭС қуришни муҳокама қилмоқда

    13.03.2020, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35

    Тошкентда 9 марта судланган шахс гиёҳванд модда билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 22:20

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.