• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда мингдан ортиқ корхоналарнинг давлат улуши тўлиқ сотилиши маълум қилинди

    Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 13 март, жума куни, «Трансформация: Иқтисодиётда давлат иштирокини кескин камайтириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар берди.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги департмент бошлиғи Исмат Нусуров

    Давлат активларини бошқариш агентлиги департмент бошлиғи Исмат Нусуров
    Фото: «Дарё»

    Тадбир доирасида агентликнинг департмент бошлиғи Исмат Нусуров корхоналарнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши масаласи бўйича журналистларга изоҳ берди.

    «Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, бугунги кунда юртимизда 2 965 та давлат иштирокидаги корхоналар мавжуд. Улар республика ишчи гуруҳлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари асосида корхоналарнинг 81 фоизини давлат иштироки, тасарруфидан чиқариш белгиланди. Уларнинг 1 115 тасида давлат улушларини тўлиқ сотиш, яъни бу корхоналарда давлат иштирокини тўлиқ қисқартириш, 126 та кўчмас мулк давлат объектини хусусий секторга сотиш, 554 та корхонани (44 тасида қисман) давлат тасарруфида сақлаб қолиш таклифи киритилган. Қарор ҳар йили маҳсулот бозори ва конюнктурадаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда қайтадан кўриб чиқилади. Бу йил давлат иштироки зарур корхоналарда кейинги йил ҳолат ўзгариши мумкин. Шунинг учун корхоналар рўйхати ҳар йили қайта кўриб чиқилади».  

    Давлат улуши тўлиқ сотиладиган корхоналар орасида тармоқлар кесимида нефть ва газ, энергетика, кимё саноати, банклар, молия ташкилотлари, ёғ-мой ташкилотлари, алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, лойиҳалаш институтлари, газета ва журналлар, бозор ва комплекслар ҳамда бошқаларни кўриш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Катта ҳажмдаги хусусийлаштириш дастури вазирликлардан олинган таклифлар асосида эмас, балки корхоналарда давлат иштироки бўйича таҳлил ўтказган масъул вазирликларнинг ходимлари, эскпертлар ҳамда мутахассислардан иборат комиссия хулосаси асосида тузилади.

    Босқичма-босқич хусусийлаштириш жараёнида алоҳида ёндашув асосида юқори даромадли корхоналарнинг акциялари IPO ва SPO усулида аҳоли ўртасида сотувга чиқарилади. Давлат улуши сақланиб қолинадиган корхоналарга стратегик инвесторлар, хориж менежменти, корпоратив бошқарув тизими услублари жорий этилади.

    Айрим объектларни тадбиркорлар сотиб олиб, фаолият бошлаши учун тўғридан-тўғри кимошди савдоларига қўйилади. Сотиш ҳамда танлов жараёнлари E-ijro auksion электрон савдо майдончаси ва Тошкент фонд биржасида эълон бериш орқали очиқ тарзда ўтказилади.

    Бугунги кунда хусусий мулк сифатида самарали фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг бирортасида давлат иштироки сақлаб қолинмаслиги, иштирокни сақлаб қолишда асослаб бериш ёки сотиш, принципи амал қилиши белгиланган.

    Бозорда монопол мавқега эга, хусусий қўлга ўтганидан сўнг нарх-навони ошириш хавфи бўлган йирик 12 та тармоқ корхоналари кейинги босқичда алоҳида кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тайёрланган «Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Агентлик ҳужжатни 12 мартгача танишиш ва фикр билдириш учун жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди.

    13.03.2020, 18:40   Изоҳ (0)   19575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда танишига тегишли қарийб 685 минг долларлик телефонларни сотиб, пулини ишлатиб юборган эркак жавобгарликка тортилди

    13.03.2020, 17:55

    Ўзбекистонда Наврўз сайиллари ва умумхалқ ҳашари бекор қилинмайди

    13.03.2020, 17:11

    Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди

    13.03.2020, 16:56

    Шавкат Мирзиёев Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчиларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича алоҳида кўрсатма берди

    13.03.2020, 16:44

    Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида ГЭС қуришни муҳокама қилмоқда

    13.03.2020, 16:41

    Хивада «Хоразм хонлари шаҳарчаси» ташкил этилади

    13.03.2020, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конференциялар Лигаси саралаш. “Башакшеҳир” илк баҳсда ғалаба қозонди. Шомуродов захирадан майдонга тушди

    Спорт | 25 июл, 09:20

    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

    Реклама | 25 июл, 09:00

    “Франция Фаластин давлатини тан олади” — Макрон

    Дунё | 25 июл, 09:12

    Президентни ҳақоратлашда гумонланган ўзбекистонлик Озарбайжонда ушланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:50

    Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:41

    Трамп Маск билан низо туфайли унинг бизнесини барбод қилмаслигини билдирди

    Дунё | 24 июл, 23:44

     Қатор хорижий етакчилар ва ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:57

    Ўзбекистонда қайси қонунлар энг кўп ўқилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:36

    Германияда 332 та иншоотдан иборат қадимий шаҳар топилди

    Дунё | 24 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.