Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректорининг буйруғига кўра, вирусли ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар қандай тактиль алоқа шакллари университет ҳудудида тақиқланди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.
«ЎзЖОКУ ректорининг буйруғига кўра, эндиликда ҳар қандай тактил алоқа шакллари тақиқланади. ‘Ўзини асраганни Худо асрайди’ деб бежиз айтишмайди. Келинг, соғлиғимизни асрайлик — қўлимизни тез-тез ювиб, ҳар қандай вирусли бахтсизликдан эҳтиёт чораларини кўрайлик!», — дейилади университет сайтида эълон қилинган хабарда.
Аввалроқ Қозоғистон фуқароларига қўл бериб кўришмаслик тавсия қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)