• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилади

    Елисей саройида президент Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэл Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон—Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини юзма-юз ва делегациялар иштирокида атрофлича муҳокама қилди.

    Икки мамлакат етакчиларининг 2023 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашуви давомида эришилган келишувлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 млрд евродан ошди, қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайди.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда Франциянинг “Orano”, “EDF”, “Тотал”, “SUEZ”, “Voltalia”, “Veolia” ва кўплаб бошқа етакчи компаниялари муваффақиятли иш олиб бормоқда. Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик янги сифат касб этди, у билан янги Ҳамкорлик дастури қабул қилинмоқда.

    Ташрифга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва “MEDEF” бизнес миссияси самарали ўтди, Ишбилармонлар палатаси ўз ишини бошлади.

    Шу кунларда Париж, Тулуза, Лион ва Нисса шаҳарларида ҳудудларнинг фаол иштирокида қўшма тадбирлар ўтказилмоқда. Куни кеча қўшма тиббиёт форуми ҳамда фан ва таълим бўйича конференция, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Грец-Арменвил шаҳрида буюк аллома Абу Райҳон Беруний бюсти очилди.

    Фото: “Дарё”

    Савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Франциянинг етакчи компания ва корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор аҳамият қаратилди.

    Бу галги саммитга янги Инновация ва саноат шериклиги дастури тайёрланган. Муҳим минерал хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 6,5 млрд евролик қўшма лойиҳаларни илгари суриш кўзда тутилган.

    Умуман, қўшма лойиҳалар портфели 12 млрд евродан зиёдни ташкил этмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Шу маънода, молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

    Давлат раҳбари узоқ муддатли кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон—Франция инвестиция кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йил июнь ойида Тошкент инвестиция форуми доирасида ўтказишни таклиф этди.

    Ҳудудлараро алоқаларни рағбатлантириш мақсадида келгуси йилда Самарқанд шаҳрида икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказишга келишиб олинди.

    Фото: “Дарё”

    Етакчилар гуманитар йўналишдаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Париж шаҳрида Савиский музейи тўпламидаги авангард асарлар кўргазмасини ташкил этиш, маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича ҳамкорлик учун мамлакатимизда Франция мероси институти ваколатхонасини очиш режалари қўллаб-қувватланди.

    2025 йилда Тошкент шаҳрида Франциядан тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон-Франция университети очилиши таълим соҳасидаги асосий келишув бўлгани таъкидланди. Француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик давом эттирилади.

    Ишбилармонлик, туризм ва маданий алмашинувларни фаоллаштириш мақсадида томонлар тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини кўпайтириш масаласини кўриб чиқади.

    Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. Кўп томонлама ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, терроризм, экстремизм, радикализм, кибержиноятчилик ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим экани таъкидланди.

    Тизимли мулоқотни йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш мақсадида ташқи ишлар вазирликлари бошчилигида иқтисодий идораларни жалб қилган ҳолда Стратегик режалаштириш гуруҳини тузишга келишиб олинди.

    Музокаралар якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида тарихий қарорга келди.

    Учрашув якунида президент Шавкат Мирзиёев президент Эммануэл Макронни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

    12 март, 21:54   Изоҳ (0)   3214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Франция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Макрон: “30 та давлат Украинага хавфсизлик кафолатини беришга тайёр” 

    25 феврал, 09:05

    Уч йиллик урушга назар. Воқеалар энди қандай ривожланади?

    25 феврал, 17:20

    Макрон Зеленскийни Вашингтонда қабул қилишга АҚШ президентини кўндирди — ОАВ

    27 феврал, 21:50

    “Украина, биз сен биланмиз” — Европа давлатлари раҳбарлари Зеленскийни қўллаб-қувватлашди

    1 март, 08:40

    “Трамп эркинлик учун курашаётган халқни эмас, қотил диктаторни ёқламоқда” — ҳуқуқ ҳимоячиси

    2 март, 23:15

    “Украина хавфсизлик кафолатлари эвазига Россияга ҳудудий ён босиши керак” — Трамп маслаҳатчиси 

    3 март, 11:25

    “Россиянинг Украинага тажовузкор босқинчилиги ўзини оқлаши ҳам мумкин” — Алишер Қодиров

    3 март, 13:15

    Макрон Европанинг Украина бўйича тинчлик режасини ошкор қилди 

    4 март, 11:25

    Қайси шаҳарларда рўза энг узоқ ва энг қисқа давом этади?

    4 март, 13:15

    Макрон Европа давлатларини урушга тайёрланишга чақирди

    6 март, 13:17

    Россия Францияни “ядровий таҳдид” қилишда айблади 

    7 март, 11:56

    Давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш — коррупцион хатарлар олдини оладими?

    10 март, 15:20

    Мексика президенти АҚШни ўзаро ҳурмат ва мулоқотга чақирди

    10 март, 18:15

    Башар Асад тарафдорларига қарши жанглар якунлангани айтилмоқда

    10 март, 18:28

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради

    10 март, 20:09

    Аҳмад аш-Шаръа курдлар билан муросага киришди. Бу Сурия ҳудудий яхлитлигини тиклашга ёрдам бериши мумкин

    11 март, 08:39

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга жўнаб кетди

    11 март, 15:44

    Филиппиннинг собиқ президенти Родриго Дутерте ҳибсга олинди

    11 март, 10:30

    Шавкат Мирзиёев БАА президентини туғилган куни билан табриклади

    11 март, 13:56

    Канада АҚШ учун электр энергияси солиғини 25 фоизга оширди

    11 март, 15:31

    Шуҳрат Қурбонов Ҳумо бошқаруви раиси лавозимидан кетди

    11 март, 15:45

    Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

    11 март, 18:44

    Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди (фото)

    12 март, 00:44

    Грузия собиқ президенти Саакашвили 9 йилга қамалди

    12 март, 12:35

    Трамп Оқ уйни Tesla автомобиллари шоу-румига айлантирди

    12 март, 15:02

    Шавкат Мирзиёев Францияда ЮНЕСКО бош директорини қабул қилди

    12 март, 15:22
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.