• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аҳмад аш-Шаръа курдлар билан муросага киришди. Бу Сурия ҳудудий яхлитлигини тиклашга ёрдам бериши мумкин

    Сурия ҳукумати ва курдларнинг Сурия демократик кучлари (SDF) мамлакат шимолий-шарқий ҳудудини унинг қолган қисмларига интеграция қилиш бўйича келишувга эришди. У ҳаракатнинг сиёсий ва ҳарбий институтларини ҳукумат ҳамда армия тасарруфига олишни, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ўт очишни тўхтатишни кўзда тутади.

    Сурия президенти ва SDF етакчиси келишувга имзо чекмоқда
    Фото: Сурия нашрлари

    Ушбу келишув шарофати билан Сурия шимолий-шарқий ҳудуди 2012 йилдан буён илк бор Дамашқ назоратига қайтади. Қуролли можаро авжига чиққан ўша йили курдлар мазкур ҳудуд устидан ўз автономиясини эълон қилган эди.

    Келишувнинг асосий бандлари

    Келишув йил охиригача амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, унга кўра шимолий-шарқий ҳудуддаги барча давлат институтлари – чегара постлари, аэропортлар ва нефть конлари Дамашқ назоратига ўтади.

    SDF жангчиси ўзига белгиланган ҳудудда соқчилик қилмоқда
    Фото: Сурия манбалари

    Бундан ташқари, курдларнинг Асад режими даврида чекланган қатор ҳуқуқлари, жумладан, курд тилининг мактабларда ўқитилиши ва миллий байрамларини нишонлаш кабилар конституция билан кафолатланади.

    Келишув матнида диний ёки этник келиб чиқишидан қатъи назар, барча сурияликлар янги сиёсий жараёнда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилган.

    Мазкур келишув Сурия ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шаръа учун муҳим ютуқ бўлди. У SDF билан музокаралар олиб бориб, мамлакат бўйлаб марказий ҳукумат назоратини мустаҳкамлашга эришди.

    Асад режимининг қулаши жараённи тезлаштирди

    Ўтган йилнинг 8 декабрь куни Башар Асад Москвага қочиб, ҳокимият Туркия дастагидаги исёнчи гуруҳлар назоратига ўтар экан, SDFнинг келажаги ҳақида қатор саволлар ўртага чиқди. Боиси курд қуролли ҳаракати Анқара ва Дамашқ учун умумий таҳдидга айланганди. 

    Шундан буён Сурия армияси ва SDF қуролли кучлари ўртасида кичик тўқнашувлар вақти-вақти билан юз бериб турди. Бироқ келишув эълон қилингач, улар тўхтади.

    Сурия халқи мазкур янгиликни илиқ қарши олди. Дамашқ, Раққа ва Ҳомс каби шаҳарларда одамлар кўчаларга чиқиб, келишувни олқишлади. 

    Таъкидлаш жоиз, мазкур келишув Сурия Мудофаа вазирлиги Асад режими қолдиқларига қарши ҳарбий амалиёт якунлаганини эълон қилганидан кўп ўтмай имзоланди. Собиқ хавфсизлик кучлари томонидан Суриянинг қирғоқбўйи шаҳарларида бошланган қуролли исён беш кунлик қонли жангларга сабаб бўлди.

    Мониторинг гуруҳларига кўра, ушбу тўқнашувларда 1 000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, шундан камида 745 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

    Сурия мудофаа вазирлиги элементлари қирғоқбўйи шаҳарларда
    Фото: Энаб Балади

    Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) маълумотларига кўра, Асад тарафдорлари 211 нафар тинч аҳоли ва 172 хавфсизлик ходимини ўлдирган. Сурия ҳукумати кучлари эса 396 нафар тинч аҳолини ва қуролсиз маҳбусларнинг ўлимига жавобгардир. 

    Президент Аҳмад аш-Шаръа амалиёт давомида йўл қўйилган зўравонликлар учун жавобгарларни жазолашга ваъда берди. 

    Биз тинч аҳоли қони тўкилишида, одамларга ёмон муомалада бўлишда ёки давлат ҳокимиятини шахсий манфаат учун эксплуатация қилишда айбдор бўлганларни қатъий жазолаймиз, деди у. 

    Аммо Дамашқ учун муаммолар фақат шу билан якунланмайди. Ҳукумат, бундан ташқари, Дамашқ жанубдаги друз ҳамжамияти билан ҳам келишувга эришиши керак. Исроил уларни “ҳимоя қилиш” каби важлар билан Сурия ишига кенгроқ аралашишга ҳаракат қилмоқда. 

    Жумладан, яҳудий давлати, агар марказий ҳукумат друзларга таҳдид солса, уларни ҳимоялаш учун ҳарбий чоралар кўрилишини билдирди. Бироқ друз етакчилари Исроилнинг ҳар қандай ҳарбий аралашувига қарши чиқишди. 

    11 март, 08:39   Изоҳ (0)   3735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сурия#Курдлар#SDF#Дамашқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.