Тошкент шаҳар Олмазор туманида 15 ёшли бола 9-қаватдан тушиб кетди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Келтирилишича, 15 март куни соат тахминан 15:29 лар атрофида Олмазор тумани “Тараққиёт” МФЙда жойлашган уйнинг тўққизинчи қаватидан 2010 йилда туғилган бола тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, 1995 йилда туғилган Л.Р. боланинг кўп қаватли бинонинг тўққизинчи қаватидан ерга тушиб кетганини кўриб, зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатган ва тез тиббий ёрдам ходимларини чақиртирган. Ходимлар томонида бемор шифохонага олиб борилган.
Бола ота-онаси билан мазкур уйда ижарада яшаган.
Бундан аввал Самарқанд шаҳрида 19 ёшли қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда марҳуманинг барча оила аъзолари терговга жалб қилинган. Онаси марҳума бир қўнғироқдан сўнг бирданига ўзини ташлаб юборганини билдирган.
Шунингдек, 2025 йил январида Қўқондаги талабалар турар жойида талаба қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
Куни кеча эса Тошкентдаги хонадонлардан бирида фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга уринган. Натижада газ ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб ёнғин келиб чиққандан сўнг ушбу фуқаро 9-қаватдан ўзини ташлаш орқали ҳалок бўлгани аниқланган.
Изоҳ (0)