• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Жим Керри 63 ёшда: болалиги фургонда ўтган, фаррошлик қилган, “Оскар”га ҳатто номзоди ҳам қўйилмаган актёрнинг кўпчилик билмайдиган машаққатли ҳаёти

    Машҳур комик актёрларидан бири Жим Керри 17 январь куни 63 ёшга тўлди. “Қудратли Брюс”, “Ниқоб”, “Беғубор ақлнинг абадий қуёши” фильмлари юлдузи болалигидан ҳар қандай инсонни хурсанд қилиш йўлини билган бўлса-да, ўзи кўп кулавермасди.

    Фильмларини бир неча авлод томоша қилган комедия даҳоси ҳар доим кулгили юз ифодалари, ҳавас қиларли тана пластикаси ва чексиз энергия манбайи билан машҳур бўлиб, ҳатто энг аҳмоқона фильмни ҳам ажойиб томошага айлантира олган.

    Жим Керри камбағал ва катта оилада туғилган, у оилада тўртинчи фарзанд эди. Актёрнинг онаси хонанда бўлган, аммо болаларини дунёга келтирганидан кейин ижодини тўхтатади. Жим Керрининг отаси эса ҳисобчи бўлиб ишлаган, бироқ ишдан кетгач, моддий қийинчиликлар сабаб оиласи билан фургонда яшашга мажбур бўлади.

    “16 ёшимда жамиятнинг энг паст даражасида яшардик. Бола бўлсак-да, ишлашга мажбур бўлдик. Биз оилавий фаррошларга айландик — ошхоналарни, уйларни, ҳожатхоналарни тозалар эдик. Мен бутун дунёдан нафратланардим, ҳаёт отамга шундай муносабатда бўлганидан жуда хафа бўлганман”, дейди кейинчалик ҳаёти ҳақида сўзлаб берган актёр.

    У оиладаги қийинчиликлар туфайли мактабни ташлашга мажбур бўлади: дарс ўрнига ишга боради, шу сабабли ўрта маълумотни ололмади.

    Жим Керри болалигида ҳам танишларига тақлид қилишни ёки қаҳрамонларни гавдалантиришни яхши кўрарди. У 15 ёшга тўлганида отаси маҳаллий “Як-Як” клубида ўз саҳна асарларини ижро этиш таклифини беради. Бўлажак актёр олқиш ўрнига камситилади. Кейинчалик Жим ўша ҳолат ҳақида: 

    “Бу даҳшатли эди. Томошабинлар уст-бошимга қараб мазах қилишди. Улар бир оғиз сўз айтишимга ҳам беришмади: ҳуштак чалишди, қичқиришди, бақиришди ва ҳатто мени ечинтириб, хочга михлашни талаб қилишди. Ким билади, қочиб кетмаганимда балки, шундай қилишарди ҳам”, деган.

    Биринчи муваффақиятсизликларга қарамай, комедик актёр келажакда яна пародия йўналишига қайтади ва ҳатто бир вақтлар унинг устидан кулишган клубда яна чиқиш қилади.

    Жим Керрининг карьерасидаги биринчи асосий роллардан бири Eys Ventura бўлган. Бироқ фильм бунга қадар мураккаб йўлни босиб ўтади: сценарийга ҳомий топилмайди, Америкадаги энг яхши комедиячилар фильмда иштирок этишдан бош тортади. Натижада Жим Керри бош ролни ўйнайди: у қаҳрамонининг ўзига хос характери ва соч турмагини ўйлаб топади.

    Комедия 100 миллион доллар даромад қилган, актёрнинг машҳурлиги кескин ошган бўлса-да, танқидчилар лойиҳани совуққонлик билан қабул қилади, ҳатто янги кашф қилинган юлдузни “Олтин малина” мукофотига номзод қилиб кўрсатишади. Бироқ Жим Керри ҳали ҳам “Eys Ventura: Уй ҳайвонлари детективи” фильмини ўз карьерасидаги энг муҳим кинокартиналардан бири деб билади.

    Жим Керри дунё бўйлаб томошабинларнинг муҳаббати ва оламшумул муваффақиятга эришган бўлишига қарамай, шахсий ҳаёти ҳавас қиларли эмасди. Актёр биринчи севгилиси Мелисса Уомер билан ажрашгандан сўнг (улар саккиз йил бирга ҳаёт кечирган), депрессияга тушиб қолади.

     
    Кейин Лорен Холлига уйланади, бироқ бу никоҳ атиги 10 ой давом этади.

    Шундан сўнг актёр 2012 йилда Катриона Уайт билан муносабатларини маълум қилади, аммо жуфтлик бир неча ой ичида ажралади — 3 йилдан кейин яна бирга бўлишга ҳаракат қилишади. Бу уриниш ҳам муваффақиятли бўлмайди: Катрина Жим билан охирги марта ажрашганидан 5 кун ўтгач, жонига қасд қилади. Натижада унинг собиқ турмуш ўртоғи ва онаси Жим Керрини судга беради.

    Жим Керри интервьюларнинг бирида “Оскар” мукофотини олишни орзу қилишини айтган. “Мен миннатдорлик нутқим билан камера қаршисига чиқмагунимча тинмайман. Нима ҳақда гапираётганимни тушундингизми? “Оскар”ни қандай олишимни ва уни олиш учун нима қилишим кераклигини билмайман. Ҳа, мен жуда мағрурман”, деган Жим Керри мукофот ҳақида.

    Актёр кинодаги 50 йиллик фаолияти ва 70 дан ортиқ фильмда суратга тушишига қарамай, жаҳон миқёсидаги энг нуфузли кино мукофотга номзодлик ҳам қила олмади. Жим Керри МTV Movie Awards номинациялари (22 та) ва мукофотлар (10 та) сони бўйича рекордчи ҳисобланади.

    Актёр иширокидаги энг сара фильмлар: 

    “Труман томошаси” (1998)

    • Жанр: драма, комедия
    • Режиссёр: Питер Вейр
    • Ролларда: Жим Керри, Лаура Линни, Ноа Эммерих, Наташа Макелхон

    “Ниқоб” (1994)

    • Жанр: комедия, фантастика, криминал
    • Режиссёр: Чак Расселл
    • Ролларда: Жим Керри, Кемерон Диас, Питер Ригерт, Питер Грин

    “Кабелчи” (1996)

    • Жанр: триллер, драма, комедия
    • Режиссёр: Бен Стиллер
    • Ролларда: Жим Керри, Метю Бродерик, Лесли Манн, Жек Блек

    “Eys Ventura: Уй ҳайвонлари детективи” (1994), “Эйс Ventura: Табиат чақирганда” (1995)

    • Жанр: комедия, детектив, саргузашт
    • Режиссёрлар: Том Шедяк, Стив Оэдекерк
    • Ролларда: Жим Керри, Кортни Кокс, Шон Янг, Тон Локк

    “Беғубор ақлнинг абадий қуёши” (2004)

    • Жанр: мелодрама, фантастика, драма
    • Режиссёр: Мишел Гондри
    • Ролларда: Жим Керри, Кейт Уинслет, Кирстен Данст, Марк Руффало

    ​ “Гринч — Рождество ўғриси” (2000)

    • Жанр: фантастика, комедия, оилавий
    • Режиссёр: Рон Ҳовард
    • Ролларда: Жим Керри, Тейлор Момсен, Келли, Жеффри Тамбор

    “Лемони Сникет: 33 бахтсизлик” (2004)

    • Жанр: фантастика, комедия, оилавий
    • Режиссёр: Бред Силберлинг
    • Ролларда: Жим Керри, Эмили Бровнинг, Лиам Айкен, Кара Ҳоффман

    17 январ, 14:47   Изоҳ (0)   3889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар
    Ҳилола Ғиёсова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмдаги роли учун жиддий қурбонлик қилган Голливуд актёрлари

    13.11.2024, 09:40

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Кинодаги энг катта гонорарлар: Голливуд актёрларининг энг кўп даромад келтирган роллари

    28.11.2024, 17:41

    Фақат катта экранларда: ҳеч қачон телевидениеда ишламаган Голливуд актёрлари

    28.11.2024, 10:35

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    02.12.2024, 12:30

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 2007 йилдан бери фильмларда суратга тушишга қийналаётгани ҳақида сўзлаб берди

    8 январ, 18:01

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    “Сумерки” фильми юлдузи Роберт Паттинсон тўйини Кариб оролларида ўтказди

    9 январ, 16:50

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Перис Ҳилтон, Мел Гибсон ва бошқа кўплаб юлдузлар Калифорниядаги кучли ёнғинлар туфайли уйларидан айрилди

    11 январ, 18:05

    Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди: Шерон Стоун юк машиналарида озиқ-овқат тарқатди, Жейми Ли Кертис 1 миллион доллар хайрия қилди (фото)

    13 январ, 15:40

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.