• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Қалбим чечаги”даги Юн Хи — актриса Чхве Жин Сил нима сабабдан машҳурлик чўққисида ҳаётига якун ясаган?

    Ўзбек томошабинларига “Қалбим чечаги” сериалидаги Юн Хи образи билан яхши таниш бўлган актриса Чхве Жин Силни кўпинча Жанубий Кореяда “миллий актриса” деб аташади. Чхве Жин Сил тўлиқ бўлмаган камбағал оилада, онаси ва укаси билан яшаган. У болалигидан машҳур актриса бўлишни орзу қиларди.



    Чхве мактабни тугатганидан сўнг модел бўлиб ишлай бошлади. Унинг Samsung рекламасида ижро этган садоқатли уй бекаси образи кенг жамоатчилик эътиборига тушди ҳамда уни бутун Кореяга машҳур қилди.  

    Фото: YouTube


    1988 йилда Чхве актрисалик фаолиятини бошлади ҳамда “Чосоннинг 500 йиллиги” дорамасида иккинчи даражали ролни ижро этди. Икки йилдан сўнг у “Жанубий Кореядаги Шимолий кореялик партизан” фильмида бош ролни ижро этди. 1997 йилда тақдим этилган “Қалбим чечаги” сериали уни бутун дунёга машҳур қилди. Сериал нафақат Жанубий Корея, балки бир нечта хорижий мамлакатларда катта қизиқиш билан томоша қилинди, ундаги қўшиқлар эса томошабинлар қалбидан муносиб жой эгаллади. 



    Чхве ўзининг 20 йиллик карьераси мобайнида 18 та фильм ва 20 та дорама, шунингдек, 140 та реклама ролигида суратга тушди. Чхве “Энг яхши актриса” сифатида “Гранд белл” мукофотини ҳам қўлга киритган.  

    Шахсий фожиалар

    Фото: Instagram


    Бироқ Чхвенинг ёрқин карьерасига шахсий ҳаётдаги кетма-кет фожиалар соя сола бошлади. Чхве сўнгги қадамни ташлашга ундаган “заҳарли” виртуал миш-мишлар, киберқўрқитиш қурбонига айланди.

    1994 йилда актрисанинг собиқ менежери, кино саноатидаги нуфузли шахс Пе Бён Су актрисанинг гастроллар бўйича менежери томонидан ўлдирилади. Чхве гувоҳ сифатида терговга жалб қилинади, бироқ одамлар ўртасида унинг ҳам ушбу қотилликка алоқадор экани ҳақида гап-сўзлар тарқалади. Ушбу гап-сўзлар асоссиз бўлса-да, актрисанинг жамиятдаги имижига путур етади. 1995 йилда актриса жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учрайди ва тез-тез таъқиб қурбонига айлана бошлайди. 1996—1998 йилларда актрисани ўғирламоқчи бўлишади.

    Зўравон эр

    Фото: YouTube


    2000 йилда Чхве Жин Силнинг профессионал бейсболчи Чо Сон Мин билан никоҳи Жанубий Кореядаги энг кўп муҳокама қилинган мавзуга айланди. Жуфтлик 2001 йилда ўғил фарзанд кўришди ҳамда унга Хван Хи деб исм қўйишди. 2003 йилда уларнинг оиласида Жун Хи исмли қиз фарзанд дунёга келди. Уларнинг турмушини бахтли деб атаб бўлмасди.

    Бутун никоҳ давомида Чо ОАВни рафиқасини ёмон уй Бекаси сифатида кўрсатиш учун ишлатиб келган. Бироқ оиладаги муаммоларда айбдор унинг ўзи эди. Чо актрисага бир неча марта хиёнат қилган, шунингдек актрисанинг онасидан катта миқдорда қарз бўлган. Бундан ташқари бейсболчи Чхвени тинмай ҳақорат қилар, ҳатто 2002 йилда у иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган пайтда унга қўл ҳам кўтарган. Бироқ Чо ОАВга ушбу жанжални рафиқаси бошлагани ҳақида сўзлаб берган. 2004 йилда Чхве яна бир бор турмуш ўртоғи томонидан калтакланган. Ўша йилнинг сентябрьида эса жуфтлик ажримга ҳужжат топширади.
    Бу пайтга келиб, Чхве зўравон турмуш ўртоғининг устидан тегишли ташкилотларга арз қилган эди. Бироқ фарзандлари учун васийликни қўлга киритиш учун эрининг устидан ёзган шикоят аризасини қайтиб олган, шунингдек унинг онасидан олган қарзларидан ҳам воз кечади.  

    Ажрим жараёнида актриса фарзандларига васийлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади, бироқ унинг эрига ҳам фарзандлари билан кўришиб туриш имконияти берилади.

    Актрисанинг зўравон эри ажримдан кейин ҳам уни тинч қўймайди. У ОАВ орқали актриса ҳақида турли бўҳтонларни ёғдириб, уни обрўсизлантиришга ҳаракат қилади.  Чхве унинг бу ишларига шунчаки қараб тура олмайди ҳамда 2004 йилда ўзини оилавий зўравонлик қурбони дея эълон қилади. Бироқ қилмиши учун у таскин эмас, балки янада қатъийроқ жазо олади.

    Фото: YouTube


    Ўша вақтда актриса  Шинҳан Engineering анд Construction брендининг амбассадори эди. Бироқ у эри томонидан калтаклангани акс этган суратларини ОАВда чоп эттирганидан сўнг компания юзлари шилинган ва шишиб кетган ҳолатда кўрингани учун “омма олдида ўзини муносиб тута олмаганликда” айблади ҳамда актриса билан ҳамкорликни тўхтатди. Шунингдек компания Чхведан шартномани бузганликда айблаб, товон пули талаб қилди, бироқ актриса ушбу ишда ғолиб чиқди.

    Фото: YouTube

     
    Карьеранинг қайта тикланиши

    2005 йилда “Менинг пуштиранг ҳаётим” сериалидаги иштироки унинг карьерасини қайта тиклади. Ушбу сериал томошабинлар ва танқидчиларнинг юқори эътирофларига сабаб бўлди.

    Актриса 2008 йилда “Сўнгги можаро” дорамасида яна бир муваффақиятли ролни ижро этди. Дорама нафақат Жанубий Корея, балки бутун дунёда машҳурликка эришди. Продюсерлар унинг иккинчи мавсуми ҳам молиялаштирилишини маълум қилди. Бироқ Чхве дораманинг иккинчи мавсумида суратга тушишга улгурмади…

    Фото: YouTube


     Яна бир туҳмат

    2008 йилнинг сентябрьида машҳур комик актриса Чон Сон Хининг турмуш ўртоғи Ан Же Хван ўз машинасида ўлик ҳолда топилади. У катта қарз туфайли келиб чиққан стресс оқибатида ўз жонига қасд қилган. Чхве марҳумнинг рафиқаси Чоннинг яқин дугонаси эди. Шунинг учун дафн маросимида Чхве дугонаси учун қайғуда эканлигини намоён этди. Бироқ дафн маросимидан сўнг интернетда марҳум актрисадан фоизга пул олиб тургани, шу сабаб ҳам унинг ўлимида Чхвенинг айби бор эканлиги ҳақида гап-сўз тарқалди. Чхве ушбу гап-сўзларни ким тарқатганини аниқлаштириш мақсадида полицияга мурожаат қилади. Охир-оқибат полиция ушбу миш-мишларни тарқатган қўриқлаш компанияси ходимини қўлга олади.

    Фото: YouTube


    Сўнгги қадам


    Актриса ҳаётида юз бераётган муттасил стрессларга ортиқ тоқат қила олмайди. 2008 йилнинг 2-октябрь куни актриса ўз уйидан осилган ҳолда топилади. Унинг ўлимидан сўнг мамлакатда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин ортиб кетади. Ёнсей университети қошидаги Северанс руҳий касалликлар шифохонаси психиатри Мин Сон Гилнинг айтишича, Чхвенинг ўлими Вертер эффектини юзага келтириб, мамлакатдаги суицидлар 16,23 фоизга ортиб кетган.

    Фото: YouTube

    Ўлимидан кейин ҳам тинч қўйилмаган актриса

    Ўлимидан кейин ҳам Чхве бир неча марта ҳурматсизликка дуч келади. 2009 йилнинг 4 июнида мамлакат олий суди Шинхан компанияси томонидан Чхвега нисбатан айбловни асосли деб топади. Қайта кўриб чиқилган иш бўйича, Чхве ўзини оилавий зўравонлик қурбони сифатида кўрсатиб “ижтимоий шарафига мос иш тутмаганликда” айбдор деб топилади. Ушбу қарор чиқарилганидан бир ой ўтиб 2009 йилнинг 15 августида Чхвенинг ҳоки у дафн қилинган жойдан ўғирлаб кетилади.

    Фото: YouTube

     

    Полиция ўғрини излаб топади, у актрисанинг ҳокини уйидаги чиқинди идишига ташлагани аниқланади. Шу тариқа Чхвенинг ҳоки Гапсан паркидаги янги қабрга қўйилади. Ҳозирда ушбу масканда Чхвенинг шарафига кичик хотира боғи барпо этилган.
    Чхвенинг ўлимидан кўп ўтмай, унинг укаси ва менежери ҳам ўз жонига қасд қилган. Айтилишича, актрисанинг ўлими уларга қаттиқ таъсир кўрсатган. Орадан тўрт йил ўтиб, унинг собиқ эри Чо Сон Мин ҳам суицид орқали ҳаётдан кўз юмган.

    10 феврал, 13:15   Изоҳ (0)   79387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қалбим чечаги#корейс сериаллари#Қиш сонатаси#Калмар ўйини

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    «3 йилда илмий иш қилсангиз сиз – ё даҳо, ё кўчирмачисиз». Жанубий Кореядаги Кемёнг университетининг ўзбек олимаси билан суҳбат

    01.07.2021, 06:02

    Instagram: Карра жадвалини билмайдиган Муниса Ризаева, туғилган кунини нишонлаган Райҳон, Шаҳзода Муҳаммедова тақдирини ўзгартирган сериал

    16.09.2021, 22:19

    Бутун дунё томошабинларида корейс киносига қизиқиш уйғотган — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео) 

    13.09.2023, 12:56

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Гўзаллиги ва истеъдоди билан бутун дунёни ўзига мафтун этган корейс актрисалари (фото)

    08.11.2024, 11:52

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Ўзбекистонда намойиш этилган илк корейс сериали — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео)

    2 январ, 10:30

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    “Криштиану Роналдуга мухлислик қилади”. Замонавий корейс сериалларининг энг келишган актёрлари

    22 январ, 13:18

    Гўзаллиги билан дунёни лол қолдираётган 10 нафар корейс актрисаси (фото)

    1 феврал, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.