• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳам ғолиб, ҳам мағлуб: Исроил Ғазода нималар йўқотди?

    Исроил ва ҲАМАС 468 кун давом этган қонли можародан сўнг ва ниҳоят сулҳга келишди. АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида имзоланган битим гаровга олинганларни озод қилишни, Исроил қўшинларини анклав ҳудудидан босқичма-босқич олиб чиқишни назарда тутади.

     

    Барчаси қандай бошланганди?

    7 октябрь тонгги миллионлаб инсонлар ҳаётини бутунлай ўзгартириб, домино эффектини ишга туширган воқеа билан бошланди. Блокада остидаги Ғазо секторини назорат қилувчи қуролли гуруҳлар Исроилга ҳужум қилиб, Beeри, Реим каби киббутзлар (аҳоли масканлари), шунингдек Сдерот ва Офаким шаҳарларини эгаллаб олди.

    Фаластинликлар Ғазо ва Исроилни ажратиб турувчи чегарани бузиб ўтмоқда.
    Фото: Reuters

    “Ақсо тўфони” номли операция Исроил армияси, энг аввало хавфсизлик тузилмасидаги заиф томонларни кўрсатиб берди. ҲАМАС ва “Фаластин исломий жиҳод” каби қуролли ҳаракатлар кутилмаганда бошлаган ҳужум хаос келтириб чиқарди. Тартибсизликлар вақти 1300 га яқин исроиллик, жумладан ҳарбийлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. Яна 200 нафар исроиллик гаровга олинди. 

    ҲАМАС жангчилари Исроилга парапланлар билан ҳужум қилди. Бу уларга узоқ масофани ҳеч қандай тўсиқларсиз босиб ўтишга ёрдам берди.
    Фото: Видеодан кадр

    Исроил томони берган талафотларнинг энг катта қисми 15 ойдан бери давом этаётган можаронинг дастлабки кунларига тўғри келади. Бунга қуролли гуруҳлар босқини асосий сабаб бўлса-да, яҳудий жамияти учун оғриқли ҳисобланган бошқа омиллар ҳам бор.

    Бировнинг ҳисобига ёзилган “номер”

    Фаластинликлар Исроилга енгил қуроллар билан ҳужум қилди. Уларнинг ихтиёрида на танк, на бошқа оғир техникалар бўлган. ҲАМАС жангчиси РПГ-7 гранатомёти ва Toyota пикапидан яхшироқ воситага эга чиқа олмасди. Аммо 7 октябрь куни Исроилга етказилган зарар Ак-47 аломатига ўхшамайди. Талафот кўлами воқеада Апаче вертолётлари ва Меркава танкларининг роли борлигига, бошқача айтганда, Ҳаннибал директивасига далолат қилади.

    Исроил аскарлари Сдерот шаҳридаги полиция бўлими вайроналарини кўздан кечирмоқда.
    Фото: Ронен Звулун/Reuters

    Ушбу директивага кўра, армия ўз аскарлари асирга тушишининг олдини олиш учун куч ишлатиши мумкин – бу асирларга зарар етказиши хавфи бўлса-да.

    Haaretz иброний нашрига кўра, Исроил Мудофаа кучлари 2023 йилнинг 7 октябрь куни ўз фуқароларига қарши айни шу директивани қўллаган. Қўмондонлик томонидан берилган кўрсатмага асосан дастлаб ҲАМАС жангчилари кириб келган учта армия объекти – Эрез ўтказиш пункти, Реим базаси ва Наҳал Оз пости ҳаводан ўққа тутилган. Шу билан бирга, бўлинмалар Ғазо томон бирорта ҳам машинани ўтказмаслик ҳақида буйруқ олган. Бу эса табиийки, ҲАМАС жангчилари билан бирга, улар томонидан гаровга олинган исроилликларнинг ҳам ҳалок бўлишига олиб келган.

    Исроилнинг АҲ-64 Апаче вертолёти Ғазо томон йўл олган машинани нишонга олди.
    Фото: Видеодан кадр

    7 октябрь куни юз берган энг қонли воқеаларнинг бири Нова мусиқа фестивали билан боғлиқ. Баъзи маълумотларга кўра, бу ерда икки юздан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Haaretz нашрининг ёзишича, уларнинг маълум қисми учун Исроил вертолётлари жавобгар бўлиши мумкин.

    Нова мусиқа фестивали қатнашчиларининг вайрон қилинган машиналари.
    Фото: Тармоқлардан

    Мазкур иддаони кейинчалик мусиқа фестивалидан Киббутз Beeрига қочиб, ҲАМАС қўлига тушган исроиллик Ясмин Пўлат ҳам тасдиқлади. Унга кўра, ҳарбийлар ўзаро отишмада “барчани, жумладан, гаровга олинганларни ҳам йўқ қилган”.

    Ясмин Пўлат Исроилнинг 12-Телеканалига интервью бермоқда 
    Фото: Видеодан кадр

    Кейинчалик БМТ ва Исроил полицияси томонидан ўтказилган терговлар бу каби ҳолатлар ҳақиқатда юз берганини тасдиқлади. Аммо мазкур директива сабаб қурбон бўлганларнинг асл кўлами номаълум.

    Юқоридаги каби даъволар Исроил ҳукумати ҲАМАСга қарши кескин ҳаракат қилиш учун ишонч кредитини олишдан манфаатдор бўлгани, бошқача айтганда, қурбонларни Фаластин қуролли ҳаракатлари ҳисобига ёзиб юборишни мақсад қилгани ҳақидаги иддаоларга қувват беради.

    Партизан уруши – қўрқинчли туш

    Исроил Яқин Шарқнинг энг технологик қуролли кучлари ва Ғарбнинг мислсиз ёрдамига эга бўлса-да, ҲАМАС унинг эски рақибларига ўхшамайди. Қуролли ҳаракат структураси, активлари ва мафкураси билан мунтазам армиялардан фарқ қилади. Йўқ қилиб, ортидан муваффақият сифатида тақдим этишга арзийдиган стратегик нишонлари, умуман олганда, визуал аспектлари бўлмаган душманга қарши кураш Исроил учун осон бўлмасди. Шу боис яҳудий давлати аввалига фақат ҳаво зарбалари билан чекланди. Қуруқлик босқини эса қарийб бир ой давом этган тайёргарликдан сўнг бошланди.

    Ғазо сектори Исроил ҳаво кучларининг навбатдаги зарбасидан сўнг
    Фото: Ёусеф Массоуд

    Ғарб унга мисли кўрилмаган ишонч кредитини билдириб турган вақти қулай фурсатдан фойдаланмай, қуруқлик босқинини ортга сурар экан, Исроилнинг бунга адекват сабаблари бор эди. Боиси Ғазо остида яна бир шаҳар – Ер ости салтанати бўлиб, юзлаб километрларга чўзилган туннеллар тармоғи қурол-яроғ, жумладан ракета арсеналини сақлашга ёрдам берарди. Қолаверса, ҲАМАС улардан қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи устахоналар фаолиятини йўлга қўйишда ҳам фойдаланди.

    ҲАМАС томонидан ер ости корхонасида тайёрланаётган миномёт снарядлари
    Фото: Видеодан кадр

    Устига-устак, шаҳар шароитидаги жанглар ҳимоядаги томон манфаатига хизмат қилиб, ҳар бир бинони потенциал истеҳкомга, исталган дераза, дарча, хуллас тирқишни эса ўт очиш нуқтасига айлантирди. Зич кварталлар танкларнинг манёвр қилиш имкониятини чеклаб, кўриш горизонтини торайтирди. Бундан эса фаластинлик мерганлар унумли фойдаланиб қолди.

    Буларнинг бари ўзининг кўлами ортидан “Ғазо метроси” номини олган мураккаб тузилма (туннеллар) билан қўшилиб, ҲАМАСга ассиметрик устунликка эга душмани билан 15 ой жанг қилиш имконини берди. 

    Исроил аскарлари ҲАМАС томонидан барпо қилинган туннелда
    Фото: Жон Пол Ратҳбоне/ФТ

    Абсурд мақсад

    Исроил армияси Ғазога босқинни секторнинг шимолидан бошлади. Байт Ҳонун, Байт Лаҳия ҳудудларида яшовчи аҳоли жанубга кўчирилиб, уларнинг мавзелари тупроққа қориштирилди. Исроил Қўшма Штатларнинг Ветнамдаги хатоларини такрорламаслик учун ҳар бир кўча, ҳар бир уй учун жанг олиб бормади. Бунинг ўрнига бутун бошли кварталлар ёппасига портлатиб юборилди.

    Шунга қарамай, Ғазодаги қуролли гуруҳларни жанговар куч сифатида тугатишнинг имкони бўлмади. Тинч аҳолидан мисли кўрилмаган қурбонларнинг берилиши оддий инсонлар орасида душманона кайфиятни кучайтириб, ҳаракат сафига янги аъзоларни ёллашга ёрдам берди. Буни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз ваколат муддати якунланиб бораётгани муносабати билан қилган нутқида тасдиқлади.

    “Бизнинг тахминимизча, ҲАМАС урушда йўқотганлари билан бир хил миқдорда янги аъзоларни ёллаган”, - деди у.

    Исроилнинг Ғазодаги талафотлари

    Яҳудий давлатининг Ғазодаги талафотлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо армия томонидан эълон қилинган некрологлар, медиага сиздирилган маълумотларга таянилса, 400 дан ортиқ исроиллик уйига тобутда қайтган. Аммо рақамларга шубҳа билан қараш учун баъзи асослар бор.

    Ғазодан қайтгандан сўнг ўз жонига қасд қилган Исроил аскари Элиран Мизраҳининг жасади Қуддусдаги ҳарбийлар қабристонига олиб кетиляпти.
    Фото: Ёнатан Синдел

    Haaretz нашри касалхона қайдномалари ва армия ҳисоботларини ўрганиб, бу икки манба ўртасида “тушунарсиз бўшлиқ" борлигини аниқлади. Соғлиқни сақлаш тизими маълумотларига кўра, ярадорлар сони ҳарбийлар эълон қилганидан икки баравар кўпдир.   

    Ғазода яраланган Исроил аскарлари Қуддусдаги Шааре Зедек тиббиёт марказига олиб келинмоқда, 2024 йил, 15 май
    Фото: Чаим Голдберг

    Алоҳида ҳолатларга диққат қаратиш орқали Исроил бу урушни қандай олиб боргани ва нималарни йўқотгани ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

    Яҳудий давлати учун 7 октябрдан кейинги энг ёмон кун 2024 йилнинг 22 январь ҳисобланади. Исроил томони мана шу сананинг ўзида 24 нафар аскари, хусусан юқори рутбали зобитларини йўқотган.

    Исроил Мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэль Ҳагарийнинг айтишича, аскарлар Ғазо марказидаги бинони портлатиш учун бомба ўрнатаётган вақт уларга кутилмаганда зарба берилган. Натижада детонация келиб чиқиб, бино уларни босиб қолган.

    Шу куни юз берган яна бир ҳолатда эса Меркава танкига РПГ гранатомёти билан зарба берилиб, командир ва яна бир аскар ҳалок бўлган.   

    Исроил армиясининг Меркава танки Ғазода
    Фото: Times of Israel

    Бундан олдинроқ, аниқроғи 2023 йилнинг 12 декабрь куни мана шундай ҳолатларнинг яна бири содир бўлганди. Ўшанда Исроил ҳарбийлари бошқарувидаги техника минага учраб, колоннадан ажралиб қолди. Шундан сўнг ҲАМАС жангчилари уларни ўққа тутиб, расмий маълумотларга кўра, 10 нафарини ўлдирган. Уларнинг орасида подполковник, майор рутбасидаги ҳарбийлар бор.

    2024 йилнинг 15 июнь санаси Исроил учун энг қонли кунларнинг бири бўлди. Гап шундаки, яна 8 нафар исроиллик ҳалок бўлганлар рўйхатига қўшилди.

    Исроил расмийлари томонидан берилган маълумотга кўра, воқеага муҳандислик кучларига тегишли “Намер” зирҳли транспорт воситасининг ҲАМАС жангчилари томонидан ўққа тутилиши сабаб бўлган. Бу техника ичидаги портловчи материаллар билан иккиламчи портлашни келтириб чиқарган.

    Исроилнинг Намер оғир зиҳрли транспорт воситаси
    Фото: Military Миндс

    “Дўстона ўт очиш”

    Исроил томони анклав ҳудудидаги жангларда берган талафотларнинг тахминан 20 фоизига Фаластин қаршилик кучлари жавобгар эмас. Яъни Ғазода ўлган ҳар беш исроилликнинг бири “дўстона отишма” ёхуд “бахтсиз ҳодисалар” қурбони бўлган. Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар асосан алоқа ва коммуникация тизимидаги муаммолар, бошқача айтганда, ўзаро мувофиқлик йўқлиги ортидан вужудга келади. 2024 йилнинг дастлабки кунларида юз берган ҳолат бунга кўплаб мисоллардан биридир.

    Гап шундаки, Исроил кучлари ҲАМАС туннелларини йўқ қилиш учун портловчи мослама ўрнатди. Бироқ портлаш учун белгиланган вақт келишидан ярим соат олдин танк экипажларидан бири яқин атрофдаги бинога ўт очди. Бу эса детонаторни фаоллаштириб, ҳали хавфсиз масофага кетиб улгурмаган 6 нафар исроилликни туннел билан бирга портлатиб юборди.

    Агар расмийларга таянилса, можаро бошланганидан бери 840 нафар исроиллик аскар ва 69 нафар полиция зобити ҳалок бўлган. Уларнинг 405 нафари Ғазога қуруқлик босқини вақтида ўлдирилган. Бироқ масаланинг иқтисодий аспекти ҳам бор.

    Энг қиммат уруш

    Қонли можаро бошланганидан бир йил ўтиб, Исроил молия вазири Безазил Смотрич мазкур уруш тарихда энг қиммати бўлганини айтди. Унга кўра, можаро 66 миллиард долларга тушган. Бу яҳудий давлати ЯИМ кўрсаткичининг 10-15 фоизига тенг. Бироқ зарар кўлами ҳарбий харажатлар билан чекланмайди.      

    7 октябрь воқеаларидан сўнг Исроил мудофаа вазирлиги 350 минг захирадаги аскарни, бошқача айтганда, меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 10 фоизини армияга чақириб олди. Бундан ташқари, Ғазо ва Ливан билан чегарада яшовчи юз мингдан ортиқ аҳоли уйларидан кўчирилди.

    7 октябрь воқеаларидан сўнг Сдерот "арвоҳ шаҳар"га айланди
    Фото: Иброний нашрлар

    Қолаверса, Ғазо ва Ғарбий Соҳилдан келиб, Исроил қурилиш секторида меҳнат қилган фаластинликлар чиқариб юборилди. Буларнинг бари уруш бевосита келтириб чиқарган стресслар билан қўшилиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизгача қисқаришига сабаб бўлди.

    Аммо Исроил берган энг оғир талафот моддий, ҳатто инсоний кўлам билан ўлчанмайди. Яҳудий давлати тарихда энг яхши ҳужжатлаштирилган ва жонли ёритилган геноцид меъмори сифатида ном қозонди. Бу Ғазодаги воқеаларни ижтимоий тармоқлар орқали кузатган юз миллионлаб инсонлар қалбида унга нисбатан нафратни авж олдирди.

    АҚШнинг етакчи олийгоҳларида бошланиб, “Талабалар баҳори” номини олган ҳаракат қарор қабул қилувчиларнинг янги авлоди ким томондалигини кўрсатиб беради.

    Колумбия университетида талабалар Фаластин халқига ҳамдардлик изҳор қилиб, лагер ташкил этишди.
    Фото: Стефан Жеремиаҳ/ AP

    Бўлажак сиёсатчилар, илмий ва ижтимоий доиранинг шаклланиб келаётган аъзолари Фаластинга билдирган қўллови учун полициядан еган калтакларини унутмайди. Бунинг номи эса стратегик мағлубият дейилади.  

    17 январ, 19:01   Изоҳ (0)   11263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Фаластин#Ҳамас#Уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.