Навоий вилояти Кармана туманида 14 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб вафот этди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан “Дарё”га маълумот берди.

Унга кўра, ҳолат 2025 йил 28 февраль куни соат 10:30 ларда Кармана тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ, Ал-Бухорий кўчаси, 50-уйда содир бўлган. 2010 йилда туғилган вояга етмаган I.Ж. яшаш хонадонининг хўжалик биносида арқон билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.
Унинг ўлим сабаби дастлабки текширув натижасига кўра, механик асфиксиядан келиб чиққани аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса бўйича Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Самарқанд шаҳрида 19 ёшли қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда марҳуманинг барча оила аъзолари терговга жалб қилинган. Онаси марҳума бир қўнғироқдан сўнг бирданига ўзини ташлаб юборганини билдирган.
Шунингдек, 2025 йил январида Қўқондаги талабалар турар жойида талаба қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
Куни кеча эса Тошкентдаги хонадонлардан бирида фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга уринган. Натижада газ ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб ёнғин келиб чиққандан сўнг ушбу фуқаро 9-қаватдан ўзини ташлаш орқали ҳалок бўлгани аниқланган.
Изоҳ (0)