• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз тумани Ҳисор тоғи ён бағридаги сайёҳлик салоҳияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Туризм кам маблағ билан кўп иш ўрни яратадиган, аҳоли даромади ва ҳудудлар қиёфасини яхшилайдиган соҳа. Қашқадарёда ҳам бу борада имкониятлар кўп.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президентнинг 2023 йил 28 ноябрдаги қарори асосида Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм мажмуалари барпо этилмоқда. Жумладан, хорижий давлатларнинг малакали экспертлари ва етакчи компаниялари иштирокида “Мираки”, “Амир Темур”, “Улоч” ва “Полмон” маҳаллаларида сайёҳлар учун қулайликлар яратилмоқда. Умумий 240 гектар майдонда 400 миллион долларлик 117 та лойиҳа амалга оширилаётир. Бунинг натижасида эса 1 минг 700 та доимий иш ўрни очилади.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугун “Мираки”даги ўзгаришлар мазкур қарор ва туризм бўйича ўтказилган йиғилишлар натижаси.

    Илгари бу сўлим жойлардан ҳар ким ўз билганича фойдаланар эди. Сой бўйлари бетартиб, оромгоҳларда инфратузилма етишмасди. Бугун бу манзил яхлит туризм кластерига – “Мираки” халқаро туризм марказига айланди. 

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари бу ердаги ободлик ва қулайликларни кўздан кечирди. Оқсув дарёсининг икки қирғоғи бўйлаб пиёда ва велосипедда юриш учун ўн километрлик “экойўлак” ташкил этилган. Болалар майдончаси, кўнгилочар боғ, нуронийлар маскани, оилавий меҳмон уйлари ҳамда кўчма савдо шохобчалари маҳалла кўркини оширган.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Мираки анд Спа Resort” дам олиш ҳудуди туризм марказининг замонавий қисми. Бу ерда иккита меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар мажмуа барпо қилинган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 600 нафар сайёҳни қабул қилувчи меҳмонхоналар, 300 ўринли оилавий хостел очилган. Бу йилига 300 мингдан ортиқ меҳмонга хизмат кўрсатилишини англатади.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари янги меҳмонхона ва савдо мажмуаси фаолияти билан танишди. Сайёҳлик бўйича истиқболдаги муҳим лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Шаҳрисабзнинг устун тарафи — йил давомида саёҳатга келиш мумкин. Бунинг учун йўл, коммуникация, меҳмонхоналар қураяпмиз. Энди хизмат турларини кўпайтиришни ўйлаш керак. Масалан, Миракига келган меҳмон вақтини қандай ўтказади, нималар харид қилади? Шу талаблардан келиб чиқиб, хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак”, деди Шавкат Мирзиёев. 
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Янги сайёҳлик марказига инвесторларни жалб этиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортилган. “Мираки”га элтувчи ва маҳалла ичидаги йўллар мукаммал таъмирланган. Электр таъминоти яхшиланган. Сайёҳларни қизиқтириш учун Ҳисорак сув омборига туташ ҳудудда икки километрдан ортиқ дор йўли ва денгиз сатҳидан 2 700 метр баландликда ресторан ҳам барпо этилган.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бундай кенг қулайликлар Қашқадарёга келувчи сайёҳлар сонини оширмоқда. Ўтган йили вилоятга икки ярим миллион нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Шундан беш юз минг нафарга яқини айнан Шаҳрисабз туманига келган. Ҳудуддаги бу ўзгаришлардан кейин келтирилган рақам бир неча баробар ўсиши табиий.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    19 июн, 19:29   Изоҳ (0)   1919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#Қашқадарё#Мираки

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда мавжуд 46 та кон захираси йил якунигача хатловдан ўтказилиб, аукционга чиқарилади

    25.10.2022, 18:49

    Президентга бозорларни туристлар учун жозибадор масканга айлантириш бўйича лойиҳалар намойиш қилинди 

    09.01.2024, 21:15

    Қашқадарё картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади

    04.12.2024, 15:43

    Президент “Ғэлон” туристик зонасини ташкил этиш бўйича қарорни имзолади

    07.12.2024, 13:00

    Ўзбекистондаги чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

    26 март, 11:05

    Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

    26 март, 14:40

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 153 млн доллар имтиёзли кредит ва грантлар ажратади

    6 апрел, 13:05

    Шавкат Мирзиёев сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилигини айтди

    9 апрел, 16:14

    “Кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар инвестиция ўзи бўлаверади, деган фикр билан юрибди” — Шавкат Мирзиёев

    9 апрел, 17:45

    Парламентлараро иттифоқ тадбирида вафот этган Замбия вакили, Ўзбекистонда солиқ тўлайдиган ChatGPT, концертларда чекланадиган фонограмма: 9 апрелнинг энг муҳим хаб...

    9 апрел, 23:40

    Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари 1 июлдан фақат тўлиқ ставкада ишлайди

    22 май, 11:45

    Истеъдодлар фабрикаси — Бўзатов ФЕСТ янги юлдузларни кашф этди

    8 июн, 17:00

    Ўзбекистонда ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

    16 июн, 12:21

    Марказий Осиё – Хитой” саммити: минтақавий ҳамкорлик манзараси ва истиқболлар

    18 июн, 16:38

    “Тошкент-Шарқий” аэропортида юқори мартабали меҳмонлар ҳамда бизнес-авиация учун иккита терминал қурилмоқда

    18 июн, 16:50

    Малайзия Ўзбекистонга 20 минг долларлик илмий адабиётларни тақдим этди

    18 июн, 18:15

    “Паркентга ҳам истиқлол шабадаси, ислоҳотлар натижаси етиб келганини кўриб, хурсанд бўлдим” — Шавкат Мирзиёев

    18 июн, 18:38

    Шавкат Мирзиёев Паркентдаги интенсив боғда сархил мевалар ҳосилини кўздан кечирди

    18 июн, 21:04

    Паркентда қиймати 1,8 млрд долларлик 52 та лойиҳа амалга оширилади

    18 июн, 22:23

    “Дарё” дайжести: 18 июннинг энг муҳим хабарлари

    18 июн, 23:00

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    18 июн, 23:28

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга келди

    19 июн, 11:52

    Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди (фото)

    19 июн, 13:11

    “Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида

    19 июн, 14:54

    “Халқимизнинг харид қобилияти, бозор маданияти ошяпти” — президент

    19 июн, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.