Конго Демократик Республикаси шарқидаги Киву кўлида кеманинг ағдарилиши оқибатида камида 126 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАCC "БелТА" агентлигига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, кема бортида жами 450 киши бўлган. Улардан 45 нафари қутқариб қолинган. Қолганларни қидириш ишлари давом этаётгани айтилди.
Кема 3 октябрь куни Гома портига яқинлашаётганда ағдарилиб кетган. Унда озиқ-овқат маҳсулотларини ташийдиган савдогарлар бўлган.
Бундан аввал Марказий Африка Республикасида кема ағдарилиши оқибатида 60 га яқин киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)