• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бундан 2 минг йил аввал Ўрта Ер денгизида чўкиб кетган машҳур кемадаги топилмаларнинг бир қисми Ўзбекистонга алоқадор бўлиб чиқди

    “Титаник” Шимолий Атлантика океанида чўкиб кетишидан 2000 йилдан кўпроқ вақт олдин Ўрта Ер денгизида Улубурун шарқий қирғоқлари яқинида (ҳозирги Туркия) тонналаб нодир металларни олиб кетаётган яна бир машҳур кема ҳалокатга учраган. Ҳодиса ҳақида маълум бўлган 1982 йилдан бери олимлар Улубурун кемаси ҳалокатининг тафсилотларини ўрганиб келади.

    Фото: Twitter

    Яқинда бир гуруҳ олимлар, жумладан, Ст.Луисдаги Вашингтон университетининг санъат ва фанлар бўйича археология профессори Майкл Фрачетти ҳайратланарли топилмани аниқлади: кемада топилган қалайнинг тахминан учдан бир қисмини Марказий Осиёда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаган тоғ чорвадорларининг кичик жамоалари ишлаб чиқарган ва етказиб берган — Ўрта Ер денгизи бўйлаб бозорларга ташилган қалайдан бронза металл ҳосил қилишда фойдаланилган.

    30 ноябрь куни Science Advances журналида чоп этилган тадқиқот геокимёвий таҳлиллардаги ютуқлар туфайли амалга оширилган, унда юқори даражадаги аниқлик билан тадқиқотчилар милоддан аввалги давр кемасига ортилган қалайнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудидаги Мушистон конидан, қолган икки қисми қадимги Анатолиядаги Кестел конидан (ҳозирги Туркия) қазиб олинганини аниқлади.

    Лекин бу қандай содир бўлгани қизиқ. Ўша даврда Ўрта Осиёнинг кончилик раёнларида йирик саноат маркази ёки империядан узоқда жойлашган тоғ чорвадорларининг кичик жамоалари яшаган. Эрон ва Месопотамия орқали ўтадиган икки жой орасидаги релеф қўпол эди, бу эса тонналаб оғир металларни ўтказишни жуда қийинлаштирарди.

    Фрачетти ва бошқа археологлар ва тарихчилар жумбоқ қисмларини бирлаштиришга ёрдам бериш учун жалб қилинган. Уларнинг топилмалари қалайни кичик кончилар жамоасидан Ўрта Ер денгизи бозорига олиб чиқиш учун бир неча босқичларни ўз ичига олган ҳайратланарли даражада мураккаб таъминот занжирини очиб берди.

    “Афтидан, маҳаллий кончилар кенг халқаро тармоқларга кириш имконига эга бўлган ва қуруқликдаги савдо ва бошқа алоқа шакллари орқали мазкур жуда муҳим товарни Ўрта Ер денгизигача ўтказишга муваффақ бўлган”, — деди Фрачетти.

    Топилмалар 2 минг йилдан ортиқ вақт олдинги ҳаётга қараш имконини беради

    Милоддан аввалги 1500 йилга келиб, бронза Евросиёнинг “юқори технологияси”га айланган, қурол-яроғдан тортиб ҳашаматли буюмлар, асбоблар-у идишларгача ундан фойдаланилган. Бронза асосан мис ва қалайдан тайёрланади. Мис жуда кенг тарқалган ва бутун Евросиёда топилган бўлса-да, қалай жуда кам учрайди ва фақат геологик конларнинг ўзига хос турларида топилади.

    “Қалайни топиш милоддан аввалги давлатлар учун катта муаммо эди”, — деди Фрачетти.

    Улубурун кемасига бронза даврига оид дунёдаги энг йирик хом ашё коллекцияси ортилган эди, у энг юқори сифатли 11 метрик тонна бронза ишлаб чиқариш учун етарли мис ва қалайдан иборат эди. Агар кема денгизда йўқолмаганида, бу металл бронза даврининг деярли 5 000 аскарини қилич билан жиҳозлаш учун етарли бўларди, “кўплаб шароб кўзаларини айтмаса ҳам бўлади”, деди Фрачетти.

    Унинг айтишича, мазкур топилмалар Марказий Осиёдан Ўрта Ер денгизигача бўлган сўнгги бронза даври сиёсий иқтисодида муҳим қаттиқ маҳсулотларни ишлаб чиқарган ва улар савдоси билан шуғулланган хилма-хил иштирокчиларни ўз ичига олган мураккаб халқаро савдо операциясини намойиш қилади.

    Ўзбекистондаги кичик қишлоқлар ва кўчма чорвадорлар тармоғида ташкил этилган конлардан фарқли ўлароқ, қадимги Анатолиядаги конлар сўнгги бронза даврида Ҳиттетлар империяси назорати остида бўлган.

    Ҳозирги тадқиқот натижалари охирги бронза даврида Улубурун кемаси ҳалокати ва Евросиё қалай алмашинуви ҳақидаги ўнлаб йиллар давом этган мунозараларни ҳал қилади. Аммо топилмаларнинг ўрганадиган жиҳатлари ҳали кўп.

    22.02.2023, 16:56   Изоҳ (0)   12631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон ва Покистон ўртасидаги асосий чегара ёпилгач, минглаб юк машиналари ўтиш жойида тўхтаб қолди

    22.02.2023, 16:15

    Эквадорда мусодара қилинган кокаин моддалари қурилиш бетонига айлантирилмоқда (фото)

    22.02.2023, 15:39

    Байден Киевга келган куни Россия “Сармат” қитъалараро баллистик ракетасини учирган — CNN

    22.02.2023, 15:17

    Медведев Россия ўзини ядровий қурол билан ҳимоя қилишга ҳақли эканини айтди

    22.02.2023, 13:52

    Кремл Путин 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиши ҳақидаги саволга жавоб берди

    22.02.2023, 12:49

    Латвия Россия устидан махсус трибуналда Украинанинг адвокати бўлишга тайёрлиги маълум қилинди

    22.02.2023, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.