АҚШнинг Оклахома штатида катта баржа кўприкка урилди, деб хабар бермоқда Fox News.
Ҳозирда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Шу ҳафта бошида ҳам Балтиморда юк кемаси кўприкка урилиши оқибатида кўприк қулаб тушган эди.
Бу сафар ҳодиса Арканзас дарёсини кесиб ўтувчи кўприкда юз берди. Маҳаллий патрул хизматининг хабар беришича, йирик трассада ҳаракат тўхтатилган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум.
Балтиморда 26 март куни содир бўлган тўқнашувда олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)