Украина ҳарбий-денгиз кучларининг дронлари Россиянинг “Сергей Котов” патрул кемасига зарба берди. Бу ҳақда “Украинская правда” хабар берди.
Тегишли маълумотни Украина Бош разведка бошқармасидаги манба тасдиқлаган. Махсус операция 5 мартга ўтар кечаси амалга оширилган, унинг ортида Украина разведкаси турибди. Ҳозирда кемага етган зарар бўйича барча тафсилотлар ва унинг тақдири аниқланмоқда. Украина президент офиси раҳбари Андрей Ермак ҳам “Сергей Котов”нинг мағлубиятига изоҳ берди.
“Россия Қора денгиз флоти оккупация тимсоли. У Украинанинг Қримида бўлиши мумкин эмас”, — дея таъкидлади у.
Ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги номаълум. Россиянинг ҳарбий Telegram канали “экипаж тирик” деб даъво қилмоқда. Шу билан бирга, “Обозревател” нашри Украина разведкасига таяниб, кема денгиз кучларининг дрон ҳужуми натижасида йўқ қилинганини ёзмоқда. Ҳозирда Россия Мудофаа вазирлиги кема ҳужумга учрагани бўйича маълумот бермаган.
Изоҳ (0)