• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Титаник» чўкканига 110 йил бўлди. Кема акс этган архив кадрлар, кўпчиликка номаълум маълумотлар

    Бундан 110 йил аввал, 1912 йил 15 апрелда, «Титаник» кемаси айсбергга урилиб, чўкиб кетган. У 10 апрелда ўзининг илк ва сўнгги саёҳатини бошлаганди. Орадан тўрт кун ўтиб эса Атлантика океани тубига ғарқ бўлиб, 1500 нафардан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетган. «Дарё» кема билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    «Титаник» қурилиши вақтидаёқ саккиз нафар киши ҳалок бўлган

    Улардан бор-йўғи беш нафарининг исм-шарифи маълум: Семюел Скотт, Жон Келли, Уильям Кларк, Жеймс Доббин ҳамда Роберт Мёрфи. 2012 йилда Белфастда уларнинг хотирасига тошлавҳа очилган.

    Ҳалокатдан сўнг атиги бир ой ўтиб, «Титаник» ҳақидаги биринчи фильм чиқади 

    «Омон қолган аёл» (Saved from the Titanic, 1912) номли ушбу картинада актриса Дороти Гибсон бош ролни ижро этган.

    Қизиғи шундаки, актриса чиндан ҳам омон қолган 700 нафар йўловчидан бири эди. У фильмда ҳатто кемада кийган кўйлак ва пойабзалида кўриниш беради.

    Фильм муваффақиятли чиққанига қарамай, бугунги кунгача сақланиб қолмаган: ягона нусхаси ёнғинда куйиб кетган.

    Учинчи класс йўловчилари учун атиги икки дона ванна ажратилганди

    Уларга яратилган шароит ўртамиёна кемадагидан кўра яхшироқ бўлгани ҳақидаги фикрларга қарамай, аҳвол анча оғир бўлган. ABC News маълумотларига кўра, умумий сони 700 дан 1000 нафаргача етган ушбу йўловчилар бор-йўғи иккита ваннани ўзаро баҳам кўришга мажбур бўлган.

    Кема оркестри йўловчиларни тинчлантириш учун мусиқа ижро этган

    Улар қаҳрамонлик кўрсатганди: BBC маълумотларига кўра, машшоқлар кема айсбергга урилганидан сўнг икки соат давомида мусиқа чалган.

    Кемада виолончел чалган Роже Брику эса яқин йилларгача расман вафот этганлар қаторида бўлмаган. Фалокат вақтида у бор-йўғи 21 ёшда эди. Оркестрнинг барча аъзолари кема чўккан санада ҳалок бўлганига қарамай, у фақат 2000 йилда фалокат қурбони сифатида қайд этилган. Француз қуролли кучлари уни ҳатто биринчи жаҳон урушида хизмат вазифасини бажара олмагани учун қочоқ деб эълон қилганди.

    Кема кузатувчилари Фредерик Флит ва Режиналд Ли фалокатдан олдин дурбиндан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган 

    Дурбин кузатув мосламаси сақланадиган шкафда қолиб кетганди, ўша вақтда унинг калитини топишнинг иложи бўлмаган. Ушбу калит 2010 йилда кимошди савдосига қўйилган ва 130 минг доллардан кўпроққа сотилган.

    Орадан кўп йиллар ўтиб, қайсидир ҳазилкаш Фредерик Флит ҳайкали олдида дурбин билан қисқагина изоҳ қолдиради:

    Кечир, юз йил кечикиб олиб келдим.
    Флит ҳалокатдан омон қолганига қарамай, 1965 йилда турмуш ўртоғи вафот этгач, ўз жонига қасд қилади.

    Газеталар ҳалокат ҳақида нотўғри маълумот берган

    The World ҳеч қандай қурбонлар ҳақида маълумот бермаган, Daily Mail ҳамма тирик қолгани ҳақида ёзган, Belfact Telegraph йўловчилар ҳаёти хавф остида эмаслигини айтган.

    New York Times фожиа тўғрисида аниқроқ маълумот берганди. У қуйидаги сарлавҳа остида мақола эълон қилган:
    «Титаник» айсбергга урилганидан сўнг тўрт соат ўтиб чўкиб кетди. 886 йўловчи «Карпатия» билан қутқариб қолинди, 1250 киши ҳалок бўлди.

    «Титаник» ҳалокатга учрагани ҳақида New York Times газетасида чиққан хабар

    «Титаник» ҳалокатга учрагани ҳақида New York Times газетасида чиққан хабар
    Фото: Reuters / Лукас Жексон

    «Титаник» ҳалокатидан омон қолган ҳамшира Вайолет Жессоп кейинроқ «Британник» кемаси ҳалокатидан ҳам тирик қолади

    Жессоп «Титаник» чўккан вақтда 25 ёшда эди. Буйруққа кўра, у бошқа аёлларга қутқарув қайиғи хавфсиз эканлигини кўрсатиш учун унга ўтиради.

    Кейинроқ у «Британник» кемасида (ОАВ унга «Титаник 2» номини берган) ишлай бошлайди. Бироқ иккинчи кема ҳам сув остига ғарқ бўлади: у немис сувости кемаси қўйган мина билан тўқнаш келганди. Жессоп эса яна тирик қолади, лекин боши жиддий жароҳатланиб, бундан бутун умр азият чекиб ўтади.

    Баъзи эркаклар қутқарув қайиғидан жой олиш учун аёллар кийимини кийиб олгани ҳақида гаплар юради

    Шу миш-миш туфайли ҳатто 1916 йилда Диккинсон ва Ҳелен Бишоплар оиласи ажрашиб кетган. Бунга Диккинсоннинг аёллар кийимида қайиққа ўтиргани ҳақидаги гаплар сабаб бўлган.

    Бишоп ўзини аёл қилиб кўрсатишда айбланган ягона эркак бўлмаган. Жозеф Брюс Исмей, Уильям Картер, Уильям Слопер каби кишиларни ҳам бу миш-миш бир умр таъқиб қилган.

    «Титаник» кемасининг қутқарув қайиқлари

    «Титаник» кемасининг қутқарув қайиқлари
    Фото: Getty Images

    Кемадаги ошпазлардан бири Чарльз Жоуин кўп миқдорда виски ичганлиги туфайли сувда бошқаларга қараганда анча узоқроқ чидаб тура олган

    Маълумотларга кўра, кема чўка бошлаган вақтда Жоуин икки шиша вискини ичиб юборади.

    Кейинчалик у Шимолий Атлантика океанининг муздай сувида камида икки соат чидаб берганини айтади — кўпчилик 15 дақиқа ҳам дош беролмай, ҳалок бўлган.

    2030 йилгача «Титаник» кемасининг барча қолдиқлари йўқ бўлиб кетиши мумкин

    Олимларнинг фикрига кўра, бактериялар кемани ўша вақтгача еб битиради.

    Сув остидаги «Титаник» қолдиғи

    Сув остидаги «Титаник» қолдиғи
    Фото: Getty Images

    Ижтимоий нотенглик

    Маълумотларга қараганда, фожиа биринчи классдаги аёллардан тўрт нафарини бу дунёдан олиб кетган. Бу, албатта, қайғули ҳодиса. Лекин шу ҳодиса учинчи классдан 89 аёл ва 387 эркакнинг бошига етган.

    Биринчи классдаги аёллардан бирининг исми Энн Элизабет Ишем эди. У итини ўзи билан олиб кета олмаслигини билгач, қутқарув қайиғидан пастга сакрайди.

    Тирик қолганлар ичида атиги бир киши япон миллатига мансуб бўлган

    Масабуми Ҳосоно исмли бу инсон дастлаб Америка ОАВлари томонидан «япониялик омадли инсон» дея таърифланади. Бироқ орадан кўп ўтмай аёллар ва болалар учун мўлжалланган қайиққа чиқиб олгани учун қўрқоқ сифатида талқин қилина бошлайди. Уни ўз ватанида қайиққа ўтириш учун аёл қиёфасига кирган номуссиз эркак деб билишган.

    Масабуми Ҳосоно (чапдан иккинчи) ва у ёзган хат

    Масабуми Ҳосоно (чапдан иккинчи) ва у ёзган хат
    Фото: AP Photo/ Ацуши Цукада

    1997 йилда «Титаник» фильми чиққанидан сўнг Ҳосонолар оиласи бир мактубни омма этиборига ҳавола этади. Унда Масабуми Ҳосоно ўз рафиқасига кема фалокати ҳақида ёзиб, ўлимга тайёр бўлганини, бироқ экипаж аъзоси қайиққа яна иккита одам кераклигини айтгач, унга тушиб олгани ҳақида маълум қилган.

    «Титаник» қурилган ангар бугунги кунда суратга олиш майдончаси ҳисобланади

    Мисол учун, «Тахтлар ўйини» (Game of thrones, 2011) сериали айнан ўша ерда суратга олинган.

    «Титаник» бунёд этилган Паинт Ҳалл ҳудуди Тitanic Studios таркибига киради. Ундан биринчи марта 2007 йили «Эмбер шаҳри» (City оf Ember, 2008) фильмини суратга олишда фойдаланилганди. Шундан бери у бир қанча телешоулар ва киноларни суратга олишда хизмат қилди.

    Кемадан қолиб кетган омадли инсонлар

    Газетачилар кема сув остига ғарқ бўлганидан бир неча кун ўтиб, унга чипта сотиб олган, лекин охирига етмаган саёҳатдан қолиб кетган кишилар рўйхатини туза бошлайди.

    Маълум бўлишича, Милтон Ҳерши, Жон Морган, Гуглиелмо Маркони каби бир нечта бахти кулган инсонлар кемага чипта сотиб олган, лекин баъзи сабаблар билан унга чиқиш фикридан қайтган.

    Немислар 1943 йилда ишлаган «Титаник» фильмидан кадр

    Немислар 1943 йилда ишлаган «Титаник» фильмидан кадр
    Фото: Кинопоиск

    Немислар ҳам «Титаник» ҳақида фильм суратга олган

    Бир вақтлар фашист пропагандаси ҳам шу мазмунда фильм ишлаган. Фақат унда воқеалар Германия нуқтаи назаридан келиб чиқиб талқин қилинган.

    Аниқроғи, улар фожиада инглизларни айблайди. Сюжетга кўра, британияликлар йўловчилар ҳаёти учун қайғурган ягона немис офицерининг (тўқима образ) гапига қулоқ солмайди ва тезликни пасайтирмай ҳалокат сабабчисига айланади.

    15.04.2022, 11:09   Изоҳ (0)   115505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.