Россиянинг Қримдаги кемаларидан бирига учирилган ракета уриб туширилди. Бу ҳақда Москва томонидан аннексия қилинган Қримга тайинланган Севастопол губернатори Михаил Развожаев хабар берди.
Ракета парчалари кичик ёнғинга сабаб бўлган ва тезда ўчирилган. Ижтимоий тармоқларда Севастополда кема ёнаётгани акс этган видео тарқалган. Шундан сўнг, Қрим кўпригида транспорт ҳаракатланиши тўсиб қўйилган, бироқ кейинчалик у қайта тикланган.
“Эрталаб шимолий томондаги кемалардан бирида ҳарбийлар кемага қарши ракета ҳужумини қайтарди”, — дейди Развожаев.
Украина ҳарбийлари Қора денгиз флоти кемасига қилинган ҳужум юзасидан маълумот бермаган.
Изоҳ (0)