Россиянинг бир гуруҳ ҳарбий кемалари, жумладан, “Қозон” ядровий сувости кемаси “Атлантика океанида юқори аниқликдаги ракета қуролларини қўллаш” бўйича машғулотлар ўтказаётган Кубага етиб келди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Кемалар Флорида қирғоқларидан бир неча ўнлаб километр узоқликда ҳаракатланган.
Шимолий флотнинг турли тактик кемалар зарба гуруҳи, жумладан, кўп мақсадли “Қозон” ядровий ракета крейсери ва “Совет Иттифоқи флотининг адмирали Горшков” фрегати узоққа сузиш доирасида Атлантика океанида юқори аниқликдаги ракета қуролларини қўллаш бўйича машғулотларга киришди, — дейилади Росссия Мудофаа вазирлиги хабарда.
Изоҳ (0)