АҚШнинг USS Ҳелена сувости кемаси Куба ҳудудий сувларига тегишли таклифномасиз кирди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазири ўринбосари Карлос Фернандес де Коссио Домингесга таяниб, “ТАСС” хабар берди.
“Биз уларнинг борлиги ҳақида билардик, чунки узоқ йиллардан бери кузатиб келаётган прецедентларга кўра, АҚШ бизни олдиндан хабардор қилган. Аммо ҳудудимизда Кубага нисбатан расмий душманлик сиёсатини юритувчи давлатга тегишли бундай турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва сувларимиз орқали ҳаракатланиши бизга ёқмаслиги аниқ. Мамлакатга ҳарбий-денгиз кучларининг ташрифи таклифнома бўйича амалга ошиши керак, бу ундай вазият эмас. Куба халқининг иродасига қарши хориж ҳукумати томонидан мамлакатимизнинг қабул қилиб бўлмайдиган босиб олинишини унутмаслик керак. Бу ноқонуний ҳарбий ишғол ва фарқ ҳам шунда”, — деди Куба ташқи ишлар вазири.
Куба расмийларининг фикрича, Қўшма Штатлар ҳозирда сувости кемаси жойлашган Гуантанамо провинциясини ноқонуний равишда эгаллаб олган. Бу провинцияда 2002 йилда қамоқхона ташкил этилган Америка ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.
Россия ҳарбий кемалари Кубада
13 июнь куни Россиянинг бир гуруҳ ҳарбий кемалари, жумладан, “Қозон” ядровий сувости кемаси “Атлантика океанида юқори аниқликдаги ракета қуролларини қўллаш” бўйича машғулотлар ўтказаётган Кубага етиб келганди. Улар Гаванада 17 июнгача қолади. Куба бу “минтақа учун хавф туғдирмаслиги”ни билдирган.
Изоҳ (0)