Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида божхона органлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ушлаб қолинган. Бу ҳақда Божхона қўмитасида божхона органлари фаолиятининг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда айтилишича, 59 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотлари ҳамда 34 та қурол, 1 минг 187 та ўқ-дорилар ушлаб қолинган.
Ҳисобот даврида хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида 757 миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Чегарада импорт товарлари устидан божхона кўриклари самарадорлиги ошиб, 356 миллиард сўмлик ноқонуний товарлар далилий ашё сифатида олинди.
Қўшимча қилинишича, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш борасида 10 мингдан ортиқ тадбиркорларга 38 триллион сўм божхона тўловларидан имтиёз ва преференсиялар қўлланилган, 5 триллион сўм божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилган.
Изоҳ (0)