• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москвада Crocus теракти бўйича яна бир тожикистонлик ҳибсга олинди

    Москва вилоятидаги Crocus City Hall’да теракт уюштиришда гумон қилинган яна бир тожикистонлик — Ёқубжони Юсуфзода ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди. Москванинг Басманний туман суди 25 ёшли Юсуфзодани теракт иштирокчиларига ёрдам беришда айблаб, икки ойга ҳибсга олди. 

    Фото: Ёқубжони Юсуфзода / “Коммерсант”

    Тожикистон фуқароси теракт уюштиришда айбланаётган шахсга ижарага олган квартира учун пул тўлашда ёрдам бергани айтилмоқда. 

    Яна камида беш кишининг жиноят содир этган шахсларга алоқадорлиги текширилмоқда. Улардан тўрт нафари Доғистондан олиб келинган. Мазкур шахслар теракт иштирокчиларини қурол, ўқ-дори ва пул билан таъминлагани гумон қилинмоқда, яна бир нафари Юсуфзода билан бирга қўлга олиниб, милицияга бўйсунмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

    Суд терактда (Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми билан) айбланган Ёқубжони Юсуфзодани ҳибсга олиш масаласини ёпиқ эшиклар ортида кўрган. Суднинг очиқ қисмида журналистлар фақат Тожикистон фуқаросининг шахсий маълумотларини эшитган. Жумладан, у 25 ёшда экани, уч нафар ёш фарзандини тарбиялаётгани, қурилишда ноқонуний жисмоний меҳнат қилгани маълум бўлган.

    Шунга қарамай, айбланувчи 22 март куни Crocus’да содир этилган терактда айбланаётган таниши Фаридуни Шамсидинга оз миқдорда пул юборган. Иккинчиси бу ва бошқа пулларни Красногорскда квартирани ижарага олиш учун ишлатган.

    Юсуфзода 25 март куни дўсти Иноятулло Кенджаев билан қурилишдан қайтаётганида қўлга олинган. Бу вақтда пойтахт полицияси Crocus’даги теракт сабабли “Нолегал” операциясини ўтказган ва унинг доирасида тожикистонликларни текширишга қарор қилган.

    Бироқ айбланувчилар патрул машинасини кўргач, “ҳаракат траекториясини ўзгартира бошлаган”, қадамларини тезлаштирган ва милиция ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабларини эшитиб, қочишга уринган.

    “Қўлга олиш чоғида иккаласи ҳам фаол қаршилик кўрсатган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган, шунингдек, полиция ходимларининг хизмат автомашиналарига чиқиш талабини бажармаган”, — дейди ҳуқуқ-тартибот ходимлари.

    Итоатсизлик учун (Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 19.3-моддаси 1-қисми билан) иккаласи ҳам Пресненский туман суди томонидан ҳибсга олинган: Юсуфзода - 12 суткага ва унинг ҳали ҳам текширилаётган дўсти 15 суткага.

    Доғистонда ҳам Тожикистон фуқаролари қўлга олинди

    Федерал хавфсизлик хизмати Махачқалъа ва Каспийскда ўтказилган аксилтеррор операцияси чоғида ҳибсга олинган тожикистонлик тўрт киши теракт иши бўйича айбланаётганини маълум қилди.

    “Мен уларга, Москвадаги Crocus City Hall’га ҳужум қилган йигитларга қурол ташидим. Махачқалъадан Мйтишчигача. Уларга фақат молиявий ва қурол-яроғ билан ёрдам кўрсатдим”, — дейди ҳибсга олинганлардан бири сўроқ пайтида. 

    Тегишли видеоёзув ФХХ томонидан тарқатилган.

    Терактда айбланаётганлар ҳужумдан бир оз олдин Renault автомашинасида қурол сотиб олиш учун Мйтишчи шаҳрига борган. Уларнинг ҳаракати уйлардан бирига ўрнатилган видеокамера томонидан ёзиб олинган.

    Шу билан бирга, Доғистонда қўлга олинган шахс тинтув чоғида унинг хонадонидан иккита Калашников автомати ва 460 дона ўқ-дори топилгани ва пуллар телефонга уланган картага ўтказилганини тасдиқлади.

    ФХХ “Доғистонда қўлга олинган, террорчилик гуруҳининг бир қисми бўлган тўрт нафар чет эл фуқароси Москвадаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган терактни амалга оширувчиларни молиялаштириш ва террор воситалари билан таъминлашда бевосита иштирок этган, шунингдек, Каспийскдаги оммавий йиғилиш жойларида теракт тайёрланган”ини маълум қилди.

    “Бомба Ғалаба боғида ёки Каспийск қирғоғида портлатилиши, шундан кейин улар Россияни тарк этиши керак эди”, — дейилади айбловда.

    “Коммерсант”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига аниқлик киритишича, хавфсизлик кучлари Каспийскдаги иккита ва Махачқалъадаги учта манзилда операция ўтказган. Ҳибсга олинган тўрт кишининг барчаси Тожикистон фуқаролари. Улардан камида биттаси сўроқ пайтида Муҳаммадни (Crocus теракти айбдорларидан бири Муҳаммадсобир Файзов) билишини тасдиқлади.

    Чет элликлар Доғистонда кафел терувчи бўлиб ишлаган. Терговнинг ҳибсга олинганларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги илтимослари катта эҳтимол билан Басманний туман судида кўриб чиқилади.

    02.04.2024, 09:17   Изоҳ (0)   12311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Тожикистон президенти билан терактни муҳокама қилди

    24.03.2024, 17:40

    Crocus’даги терактда айбланган тўрт киши ҳибсга олинди. Улар ҳақида нималар маълум? 

    25.03.2024, 09:01

    Тожикистон президенти Москвадаги теракт юзасидан аҳолига мурожаат қилди  

    26.03.2024, 09:53

    Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди

    26.03.2024, 15:43

    Тожикистонда Crocus’даги теракт иштирокчилари билан алоқадорликда айбланиб, 9 киши ушланди

    29.03.2024, 16:43

    Россияда тожикистонликлар теракт туфайли Украинадаги урушга юборилишидан қўрқмоқда — NYT

    29.03.2024, 16:30

    Тожикистон муфтийси мигрантларга мурожаат қилди 

    31.03.2024, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.