• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чипланган, ўзининг туғруқхонасига эга, дипломли итлар: Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидан репортаж

    Давлат божхона қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари учун қўмитанинг Миллий кинология марказига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар марказнинг ўқув-ўргатув мажмуасидаги ўқув хоналар, ветеринария хизмати, хизмат итлари питомниги, туғруқ мажмуаси, амалий машғулотлар майдонида бўлди. «Дарё» мухбири Мадина Нурман ушбу пресс-турдан репортаж тайёрлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўқув-ўргатув мажмуаси

    Марказда бошланғич, малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари йўлга қўйилган. Мажмуадаги хоналар марказда хизмат итларини тайёрлаш бўйича йўналишларга мос махсус жиҳозланган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Жумладан, бу ерда қуйидаги йўналишлар бўйича хизмат итлари тайёрланади:
    • гиёҳвандлик воситаларини қидириш;
    • қурол-яроқ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қидириш;
    • антитеррор;
    • из-қидирув;
    • ҳимоя-қоровул хизмати;
    • қидирув-қутқарув хизмати;
    • валюта қимматликларини қидириб топиш;
    • мина қидирув;
    • тамаки маҳсулотларини қидириш;
    • ўсимликлар уруғларини қидириш бўйича янги йўналиш ўзлаштирилди.

    Ҳозирда шуларнинг 4 таси божхона органларида, қолганлари бошқа вазирлик-идоралар: Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва карантин инспекциясининг буюртмаси асосида тайёрланади. Ана шу буюртмаларга асосан 136 нафар кинологлар тегишли йўналишда ўқитилиб, 136 бош хизмат итлари тайёрлаб берилган. 2021 йилнинг ўзида кинологларни ўқитиш бўйича божхона органлари 200 та, ИИВ 46 та, Миллий гвардия 50 та, карантин инспекцияси 5 та сўров берган.

    Факт. Битта ит фақатгина битта йўналишда тайёрланади.

    Хизмат итига қўйилган ҳайкал.

    Хизмат итига қўйилган ҳайкал.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Журналистлар кирган гиёҳванд моддаларини қидириш бўйича махсус жиҳозланган хонада амалиётда дуч келинган транспорт воситалари, автотранспорт воситаларидаги ҳолатларга ўхшатиб жиҳозланган стендлар, гиёҳванд моддаларининг турлари, ўқувчи-курсантларга хизмат итининг тузилишини таништириш учун ўрнатилган ит скeлети ва бошқа маълумотлар ўрин олган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қурол-яроғ, ўқдори ва портловчи воситалар хонасида, табиийки, қуролларнинг турлари, таснифи бўйича маълумотлар акс этган. Маълум қилинишича, ўқувчи-курсантлар тушгача назарий, тушдан сўнг амалий ўқув-машғулотлари билан банд бўлади. 2008 йилда Жаҳон божхона ташкилоти томонидан марказга минтақавий мақоми берилгач, бу ерда 2011 йилдан бошлаб Афғонистон, Тожикистон, Эрон, Покистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Мўғулистон, Арманистон каби давлатларнинг 180 дан ортиқ кинологлари ўқитилган.

    2018—2019 йилларда марказда Тожикистон, Арманистон давлатлари божхона хизмати ходимлари ўқиб кетган. Австрия, Франция, Латвия, Россия, Жанубий Корея кинолог мутахассислари билан тажриба алмашиб келинади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кутубхона

    Кутубхонада хизмат итларини тайёрлаш, парваришлаш, озиқлантириш бўйича 300 дан ортиқ адабиётлар бор. Бироқ марказ директори Абдураҳмон Турсунов бунинг етарли эмаслигини ва яқин орада Россия билан алоқалар орқали уларни бойитиш режа қилинганини айтди. Марказ мутахассислари 2015 йилда Кинология асослари китобини ишлаб чиққан.

    Марказ директори Абдураҳмон Турсунов. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Имитация хонаси

    Имитация хонаси аэропортнинг юк чиқадиган ҳудудининг тўлиқ нусхаси саналади. Бу ерда итларнинг қулоғи ўша муҳитга ўрганиши учун аэропорт шовқини ҳамда овозлари ёзиб олинган ҳолда қўйилади. Сўнгги янгиликлардан бири сифатида карантин инспекцияси сўрови асосида итлар эндиликда чет элдан ноқонуний олиб кирилаётган ёки чиқиб кетаётган ўсимлик уруғларини ҳам излаб топишга ўргатилаётганини қайд этиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Инсон ҳуқуқларини поймол қилмаслик мақсадида барча итлар пассив ҳолатда тайёрланган. Яъни улар йўловчиларнинг юклари ичидан ноқонуний буюм топган тақдирда юкларни титкиламасдан ярим ёки бир метр масофада ўтириб эгасига бу ҳақда ишора қилади.

    «Ноқонуний олиб кетилаётган» бодринг уруғини излаб топиш жараёни.

    «Ноқонуний олиб кетилаётган» бодринг уруғини излаб топиш жараёни.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Валюта қимматликлари, Тамаки маҳсулотлари, Ўсимликлар уруғларини қидириш каби янги соҳа йўналишларига ҳам катта эътибор берилмоқда.

    Валдис Биковскис, латвиялик кинолог-мутахассис

    Валдис Биковскис, латвиялик кинолог-мутахассис
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Ўзбекистонда 2 йил аввал ҳам ишлаб кетганман. Кинология машаққатли ва оғир касб. Бу ерда кун эмас, соат, йиллар давомида шаклланади. Ташқарига чиқиб яхши натижа кўрсатиш учун бу ерда соат ва кунлаб ишлаш лозим.

    Валдис Биковскис, латвиялик кинолог-мутахассис

    Фаолияти давомида энг кўп гиёҳванд моддаларини аниқлаб берган немис овчаркаси зотига мансуб хизмат итининг компьютер ёрдамида гиламга туширилган сурати. Директор 2017 йилда барча итлар йиғилиб, эсдалик учун суратга олинганини қайд этди. Ушбу гилам ҳам ана шу эсдаликлардан бири.

    Ҳозирда 20 нафар Миллий гвардия ҳарбий кинологлари антитеррор, қидирув йўналишларида хизмат итларини тайёрламоқда. Ходимлар махсус тестдан ўтган, ҳар 10 кунда билимлари синалади, ўқиш якунида 30 саволдан иборат турли вариантли онлайн тест олинади. Иккитадан ортиқ хато қилган ходим тестдан ўтмаган ҳисобланади. Уларнинг хизмат итлари четдан сотиб олинмаган, балки марказнинг ўзида парваришланган.

    Ветеринария

    Ўзбекистон Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига асосан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида» 21-сон қарори қабул қилинган.

    Унга кўра, «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Кинология федерацияси, «Ўзбек бўрибосарлари» зотини сақлаш жамияти, Самарқанд ветеринария тиббиёт институти ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўқув маркази билан марказ ўртасида кинология соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланган. Меморандум доирасида ветеринария ва зоотехник мутахассислигига эга бўлган марказнинг 32 нафар ходими 2020 йилда Тошкент давлат аграр университетида «Хизмат итларини парваришлашда ва уларда учрайдиган касалликлар, уларни олдини олиш, замонавий усулларда даволаш» мавзусида, 2 нафар ходими 2021 йил февраль ойида Самарқанд ветеринария тиббиёт институтида малака оширди. Ушбу қарорга асосан марказ Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларига ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматларни кўрсатиб келинмоқда. Шу билан бирга, дегелминтизация, эктопаразитларга қарши ишлов бериш, ўлат ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича махсус тадбирлар олиб борилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Немис овчаркаси зотидаги 2,5 ойлик Рекс лақабли ит боласининг эгаси Умида Рўзметова уни қулоқ ва кўзларини тозалатиш ва кўрикдан ўтказиш учун олиб келган.

    Немис овчаркаси зотидаги 2,5 ойлик Рекс лақабли ит боласининг эгаси Умида Рўзметова уни қулоқ ва кўзларини тозалатиш ва кўрикдан ўтказиш учун олиб келган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    УТТ аппарати итнинг ҳомиладорлиги, боласининг неча ойликлигини билиш учун ишлатилади. Сўнгги жарроҳлик амалиётларидан бирида мустақил туға олмаган ит кесарча кесиш усулида туғдириб олинган.

    Лабораторияда даставвал итнинг умуртқа дисплазияси кўрилади. Стандартга жавоб бергандагина урчитиб, бола кўришга тайёрланади. Талабга жавоб бермаган итлар хизматдан четлатилади. Шунингдек, бу ерда қон, сийдик ва бошқа шу каби таҳлил намуналари олинади, рентген қилинади. Кинологлар итига қанчалик яхши қараб, парваришлагани шу ерда кўздан кечирилади. Таҳлилларга кўра итига яхши қарамагани аниқланган кинологга чора кўрилади.

    Туғруқ мажмуаси.

    Туғруққа 10 кун қолганда итлар ичкаридаги алоҳида хоналарга олиб кирилади. Доимий ветеринар-инспектор қолиб, уларни назорат қилади.

    Бу ерда итлар дунёга келгач, 2 ойгача она итнинг ёнида бўлади, уни эмади. Шундан сўнг онасидан ажратилиб алоҳида парваришланади. Онасидан ажратилганидан сўнг итлар ёлғизликдан руҳан тушкунликкача тушмаслиги учун, дастлаб, ит болалари бир қафасда 5-6 тагача, 4 ойликдан сўнг эса 2 тагача боқилади. Шундан кейингина якка ҳолда боқилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Немис овчаркасининг 20 кунлик боласи журналистлар қуршовида.

    Немис овчаркасининг 20 кунлик боласи журналистлар қуршовида.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ошхона.

    Ошхона.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Овқатлантириш рациони.

    Овқатлантириш рациони.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ит болаларининг озуқалари сақланадиган совутгич

    Ит болаларининг озуқалари сақланадиган совутгич
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Амалий машғулотлар ва кўргазмали чиқишлар

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Марказда ўргатиш учун Рус спаниели, Инглиз коккер спаниели, Америка коккер спаниели, Вельштерер, Ягдтерьер, Бигль, Фокс-терьер, Немис овчаркаси, Бельгия овчаркаси, Кавказ овчаркаси, Шарқий Европа овчаркаси, Ўрта Осиё овчаркаси, Лабрадор, Ротвейлер, Курцхаар, Доберман, Ризеншнауцер ит зотлари қабул қилинади.

    Хизмат итлари билан амалий машғулотлар ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, дала шароитини тўла-тўкис ўзида акс эттирувчи машқ майдонлари, турли тўсиқлар ҳамда қидирув машқларини ўтказиш учун мосламалар, темир йўл вагони, теплоход, самолёт, контейнерлар, енгил ва юк автоуловлари, автобус, сунъий харобалар, тоғ-тошли рельеф, божхона назоратидан ўтказиш пункти макетлари яратилган.

    Ўтган йиллар давомида марказда божхона органларининг 860 нафар кичик-инспектор кинологлари турли йўналишлар бўйича ўқув курсларида ўқитилиб, 860 бош хизмат итлари тайёрлаб берилди.

    Божхона органлари хизматида фойдаланилмайдиган ит зотларини кўпайтириш ва аҳолига сотиш ишларини ташкил этиш мақсадида, марказга Бигл ва Сибир Хаскиси зотига мансуб итлар олиб келиниб, кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Марказ директори Абдураҳмон Турсунов ОАВ учун брифинг ўтказмоқда.

    Марказ директори Абдураҳмон Турсунов ОАВ учун брифинг ўтказмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Жиноятчини ушлаш бўйича кўргазмали чиқишлар.

    Жиноятчини ушлаш бўйича кўргазмали чиқишлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хизмат ити йўловчи ташиш автомобили ичидаги жиноятчини ушлаш учун югуриб кетмоқда.

    Хизмат ити йўловчи ташиш автомобили ичидаги жиноятчини ушлаш учун югуриб кетмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хизмат итлари иштирокида кўргазмали чиқишлар.

    Хизмат итлари иштирокида кўргазмали чиқишлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ит пассив ҳолатда ўтирган ҳолда гиёҳвандлик моддасини топганига ишора қилмоқда.

    Ит пассив ҳолатда ўтирган ҳолда гиёҳвандлик моддасини топганига ишора қилмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ит актив ҳолатда валютани топганига ишора қилмоқда.

    Ит актив ҳолатда валютани топганига ишора қилмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ит пассив ҳолатда ўтирган ҳолда валютани топганига ишора қилмоқда. Инсон ҳуқуқларини поймол қилмаслик мақсадида марказнинг барча итлари пассив ҳолатда тайёрланган. Яъни улар йўловчиларнинг юклари ичидан ноқонуний буюм топган тақдирда юкларни титкиламасдан ярим ёки бир метр масофада ўтириб эгасига бу ҳақда ишора қилади.

    Ит пассив ҳолатда ўтирган ҳолда валютани топганига ишора қилмоқда. Инсон ҳуқуқларини поймол қилмаслик мақсадида марказнинг барча итлари пассив ҳолатда тайёрланган. Яъни улар йўловчиларнинг юклари ичидан ноқонуний буюм топган тақдирда юкларни титкиламасдан ярим ёки бир метр масофада ўтириб эгасига бу ҳақда ишора қилади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ит пассив ҳолатда ўтирган ҳолда гиёҳвандлик моддасини топганига ишора қилмоқда.

    Ит пассив ҳолатда ўтирган ҳолда гиёҳвандлик моддасини топганига ишора қилмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ит ўтирган жойида қотди.

    Ит ўтирган жойида қотди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Алимардонов Нуриддинга тегишли Тарзан лақабли ит умумий машқ курсини ўтаб, сертификатга эга бўлди.

    Алимардонов Нуриддинга тегишли Тарзан лақабли ит умумий машқ курсини ўтаб, сертификатга эга бўлди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълумот ўрнида

    Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 1996 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 364-сонли қарор билан ташкил этилган. 25 йиллигини нишонлаётган Миллий кинология маркази ноёб ва Марказий Осиёда ягона муассаса ҳисобланади. Марказ зиммасига Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кинология хизматларини услубий таъминлаш, малакали кинологларни ва наслдор хизмат итларини тайёрлаш ва қайта тайёргарликдан ўтказиш каби вазифалар юклатилган. Ўтган давр мобайнида бу ер нафақат республика, балки бутун Марказий Осиё минтақасида кинологлар ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув марказига айланди. Марказ фаолияти Бирлашган миллатлар ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиб, 2008 йилда Жаҳон божхона ташкилоти томонидан минтақавий кинология маркази мақоми берилган.

    Соҳадаги янгиликлар: 2020 йилдан итларга шарқона лақаблар қўйиш бошланган. Хизмат итларининг барчасига уларни адаштириб қўймаслик, хавфсизлигини таъминлаш учун терисининг остига 8-10 йиллик хизмат даврида капсула шаклидаги 1 граммлик электрон чип ўрнатилган.

    22.05.2021, 15:15   Изоҳ (0)   25747
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен келинчак томондаман. Аммо мана шу воқеа ортидан 7 оила ҳам бузилмаслиги керак»— Андижон тумани ҳокими маслаҳатчиси

    22.05.2021, 14:26

    Эгаси йўқ муаммо: имлодаги чалкашликларга ечим керак

    22.05.2021, 14:10

    Самарқандда қарийб 200 кг истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди

    22.05.2021, 13:38

    Андижон шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди

    22.05.2021, 13:23

    Дахлсизлигидан маҳрум бўлган депутат ҳокимлик ва прокуратура босим ўтказаётганини айтмоқда. Андижон шаҳар ҳокими эса сессиядаги ҳолат депутатнинг обрўсини сақлаш м...

    22.05.2021, 12:23

    Фото: Халқаро фестиваль арафасида гулларга бурканган Наманган

    22.05.2021, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади

    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.