Огаё штатидаги портловчи моддалар заводида кимёвий моддаларнинг сизиб чиқиши оқибатида ҳокимият Винтон тумани аҳолисини кўчириш ишларини амалга оширишга мажбур бўлди. Бу ҳақда NBC4 телеканали полицияга асосланиб хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, минг нафарга яқин кишини кўчириш керак бўлган.
Телеканалнинг маълум қилишича, сизиб чиқиш Залески ва МакАртур аҳоли пунктлари орасидаги Austin Powder корхонасида юз берган.
Фавқулодда хизматлар берган маълумотларга кўра, тахминан 190 минг литр хавфли нитрат кислотаси сақланган идишдан сизиб чиққан. Осмонда тўқ сариқ ранг булут пайдо бўлган.

Маҳаллий ҳокимият оқибатларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Мутахассислар аҳолига уйларига қайтишга рухсат беришдан аввал ҳаво сифатини текширади.
Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси (FAA) заводдан 50 километр радиусда 7000 метр баландликкача парвозларни тақиқлаган.
Таъкидланишича, барча кўчирилганлар Винтон тумани ўрта мактабининг спорт залига йўналтирилмоқда. Кўчиришда ёрдам бериш учун мактаб автобуслари маҳаллий Авлиё Силвестер католик черковига юборилган.
Изоҳ (0)