• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мексикадаги жўхори даласида “ўсиб чиққан” вулқон, Нью-Йоркда “Метрополитен” музейининг очилиши ва орбитал парвозга йўл олган биринчи америкалик астронавт. Кун хронологиясида 20 февраль

    20 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Мексикадаги жўхори даласида “ўсиб чиққан” вулқон, Нью-Йоркда “Метрополитен” музейининг очилиши ҳамда орбитал парвозга йўл олган биринчи америкалик астронавтга оид фактлар ўрин олган.

    Мексикадаги жўхори даласида “ўсиб чиққан” вулқон

    1943 йил 20 февраль куни Мексикадаги жўхори даласида Парикутин вулқони шаклланишни бошлаган эди. Мичиокан штатида отилган вулқон лаваси шу номдаги қишлоқни йўқ қилиб юборган.

    Фото: Lifeglobe

    Вулқон — Ер пўстидаги ёриқлар, каналлар орқали лава, иссиқ газ, сув буғлари ва жинс бўлакларини чиқариб турадиган геологик тузилма. Мексикадаги вулқоннинг пайдо бўлиш жараёни яхшилаб кузатилган ва ўрганилган. Парикутин кўп манбаларда “Дунёнинг етти мўжизаси”дан бири сифати ҳам таърифланади.

    Вулқон отилишидан, тахминан, уч ҳафта олдин Парикутин қишлоғи аҳолиси момақалдироққа ўхшаш гумбурлаган товушларни эшитган. Бу ростдан ҳам чуқур магматик зилзила эди. Унинг отилиши 1943 йил 20 февраль куни маҳаллий фермерлардан бирига тегишли бўлган жўхори даласидаги кичик ёриқдан бошланган. Фермер ҳамда унинг рафиқаси майдонда кул ва тошларнинг отилишига биринчи гувоҳ бўлган. Вулқон тезда ўсиб борган, бир ҳафта ичида беш қаватли бино баландлигига етган. Бир ойдан кейин уни анча узоқдан ҳам кузатиш мумкин эди. Парикутин вулқонининг асосий ўсиши дастлабки йилда содир бўлган.

    Фото: Lifeglobe

    Пирокластик фазанинг охирига келиб вулқон баландлиги 336 метрга етган — бу Эйфель минораси каби демакдир. Кейинги саккиз йил давомида вулқон туташни давом этган. Ушбу фазанинг асосий ўзига хослиги лаванинг нисбатан секин оқиб чиқиши эди — у 25 квадрат километрга яқин жойни қоплаган. Вулқон фаоллиги секин-аста кейинги олти йилда камайиб борган, 1952 йилга келиб эса у тинч ҳолатга ўтган.

    Албатта, бу дунёдаги энг баланд вулқон эмас. Парикутин жўхори даласи узра 424 метр баландликка қадар ўсган. Ўшандан буён унда ҳеч қанақа ҳаракат кузатилмаган. Конуссимон вулқонларнинг аксарияти каби Парикутин моноген вулқон ҳисобланади. Бу отилиши тўхтагандан кейин бошқа ҳеч қачон ҳаракатга келмаслигини билдиради. Моногенетик вулқонларнинг ҳар қандай янги отилишлари бошқа жойда юз беради.

    Фото: Lifeglobe

    Кутилмаганда янги вулқоннинг пайдо бўлиши бутун дунё аҳлининг эътиборини ўзига тортган. Журналист ва мухбирлар шу ҳудудга ёпирилиб келишни бошлаган. Life журнали конусни ўз муқовасига жойлаштирган, авиалайнерлар учувчилари эса унинг ёнидан учиб ўтишда ишқибоз йўловчиларга вулқонни кўрсатар эди. Голливуд мазкур минтақада вулқондан драматик фон сифатида фойдаланган ҳолда “Кастилиялик капитан” номли фильм ҳам суратга олган.

    Парикутин аҳолиси фильмда “массовка” сифатида иштирок этиб, қўшимча пул ишлаб олган бўлса-да, бу вулқон томонидан етказилган зарарни қоплашга етмасди. 1943 йил июнда лава қишлоқ томон оқишни бошлаганида барча эвакуация қилинган. Бир неча ойдан кейин лава қўшни Сан-Хуан шаҳри томон оқишни бошлаган. Охир-оқибат лава 10 квадрат мил ҳудудда қотиб қолган. Парикутиннинг отилиш тарихи Ер юзида содир бўлган энг ғаройиб вулқонлар отилиши рўйхатига ҳам киритилган.

    Фото: Lifeglobe 

    Нью-Йоркда очилган “Метрополитен” музейи

    Нью-Йорк “Метрополитен” музейи ташриф буюрувчилар учун 1872 йил 20 февралда очилган эди. Унга америкалик бизнесменлар ва санъат ихлосмандлари томонидан асос солинган бўлиб, Жон Тейлор Жонсон музейнинг биринчи президенти этиб сайланганди.

    Фото: Arrivo

    “Метрополитен” музейи — дунёдаги энг йирик ва ташриф буюрувчилар сони бўйича тўртинчи ўринда турадиган бадиий музейлардан биридир. Нью-Йоркда жойлашган музей ҳомийлар маблағлари ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган озгина ёрдам ҳисобига фаолият юритади.

    Музейга киришда майда юмалоқ турли рангдаги нишонлар берилади, улар ҳар кун учун турлича. Нишонларни бирор уст кийимга қотириб қўйиш ва ташриф буюрувчи эсдалик сифатида уни ўзи билан олиб кетиши мумкин — нафақат миллионлаб туристлар, балки Нью-Йорк аҳолиси ҳам шундай йўл тутади. 2013 йилда музей бу каби металл нишонлардан фойдаланишни тўхтатган ва қоғоз ёрлиқларга ўтган.

    Фото: Arrivo

    Бешинчи авеню, 1000-сонли уй манзилида жойлашган музейнинг ҳозирги биноси америкалик архитекторлар Калверт Вокс ва Жейкоб Моулд томонидан неоготик услубда лойиҳаланган бўлиб, музей бу ерга 1880 йилда кўчиб ўтган. Музей асосини учта хусусий коллекция ташкил этади — 174 та Европа санъати намуналари орасида Халс, Ван Дейк, Теполо ва Пуссен каби дунёга машҳур рассомларнинг картиналарини учратиш мумкин.

    Коллекция тез кенгайиб борган, Жон Кенсетт ўлимидан кейин унинг шахсий коллекциясидаги 38 та полотно музей ихтиёрига ўтган. Аммо ХХ асрга келибгина, музей бутун дунёга танилишни бошлаган. 1907 йилда музей Огюст Ренеуарнинг биринчи картинасини қўлга киритган. Бугунги кунда музей ҳақиқатан ҳам импрессионизм ва постимпрессионизм йўналишидаги коллекцияси билан фахрланади.

    1943 йили музейга Мейтленг Григгс Либерале да Верона томонидан чизилган иккита панел мерос бўлиб қолган, улар орасида “Шахматчилар” картинаси бутун дунёга машҳур. 1979 йилга келиб “Метрополитен” ихтиёридаги коллекцияда Вермер мўйқаламига мансуб камида 40 та полотно бор эди. Шунингдек, у ерда Миср санъатига оид энг тўлиқ ва ноёб коллекция ҳам мавжуд.

    Фото: Arrivo

    Бугунги кунда мунтазам коллекция таркибидан 2 миллиондан ортиқ санъат намуналари ўрин олган. “Метрополитен”да турли йўналишдаги жамланмаларни учратиш мумкин. Гравюра йўналишидаги коллекциялар ҳам кўплаб инсонларни бееътибор қолдирмайди. Бу ердаги айрим гравюралар бир неча нусха ва бир неча вариантда сақланади. Суратларга оид йирик коллекциялар орасида эса Уолкер Эванс, Диана Арбюс, Алфред Стиглис каби машҳурларнинг ижод намуналарини учратиш мумкин. 

    2013 йилда коллексионер Леонард Лаудер музейга кубизмга оид 78 та картинасини совға қилган, улар орасидаги 33 та картина Пикассо томонидан чизилган. Музей ҳар йили “Йиллик ҳисобот” эълон қилиб келади, унда қўлга киритилган янги санъат асарлари тўғрисида маълумот берилади.

    Фото: Arrivo

    2017 йил февралда музей ўзининг бадиий ижодга боғлиқ суратларининг 375 мингта рақамли версиясини оммага тақдим этганди. Ушбу картина ва суратлардан шахсий ҳамда тижорий мақсадларда фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, уларни таҳрирлаш ёки янги санъат асарини яратишда қисман фойдаланса бўлади.

    Орбитал парвозни амалга оширган биринчи америкалик астронавт

    Жон Гленн америкалик космонавтлар орасида энг ёши каттаси эди, аммо у Гагариннинг натижасини биринчи бўлиб такрорлаган ва Ер атрофида бир неча айланишни амалга оширган. Парвоз давомида қатор қийинчиликларга дуч келинган, қурилмалар ишламай қолгани сабаб муҳим манёврларни қўлда амалга оширишга тўғри келган.

    Фото: Notfromearth

    1962 йил 20 февраль куни Жон Гленн Mercury-Atlas 6 да космик парвозни амалга оширган. У орбитага чиққан биринчи америкалик эди, бироқ унинг миссияси Гагарин парвозидан фарқ қилган.

    Гленн 1960 йиллар бошидаги энг машҳур америкалик астронавтга айланган, аммо миссиянинг техник параметрлари кўздан кечирилса, нима сабабдан бундай эканини тушуниш қийин. У космосга чиққан биринчи америкалик эмас эди: Алан Шепард ва Виржил Грисс 1961 йил май ва июль ойларида биринчи космик тезликка эриша олмай, баллистик траектория билан учиб қайтган. Унга қадар орбитага Юрий Гагарин ва Герман Титов чиққан, хусусан, Титов анча узоқ парвоз қилган.

    Таъкидлаш керакки, Гленн биринчи астронавтлар бўлинмасига ҳам қийинчилик билан қўшилган. NASA талабларига мувофиқ у ерга олий маълумотли ҳарбий учувчи-синовчилар, 40 ёшдан кичик бўлганлар, Mercury кемасининг кичиклиги сабаб бўйи 180 сантиметрдан ошмайдиганлар танланган. Гленн Иккинчи жаҳон уруши ва Корея урушида қирувчи самолётларни бошқарган тажрибали учувчи эди, аммо саралаш вақтида у салкам 40 га тўлган, бўйи эса 179 сантиметрни ташкил этарди ва унда бакалавр даражаси бўлмаган. Аммо бўй борасидаги талабга қаттиқ риоя қилинган ва бўлажак астронавтнинг командири полковник Жейк Дилл NASA’га ташриф буюриб, уларни Гленн ажойиб номзод эканлигига ишонтирган.

    Фото: Notfromearth 

    Биринчи америкалик орбитага вазият тақазоси сабаб чиқиб қолган. Аввалига Гленн биринчи космик парвозга йўл олмоқчи эди, аммо дастур раҳбарлари астронавтни бўлинманинг ўзининг ичида овоз бериш йўли орқали танлашга қарор қилади.

    Бу ерда Гленнинг шахсиятини унутмаслик керак. Гагарин камтар, дўстона ва мақсадидан қайтмайдиган инсон сифатида таърифланса, унинг америкалик ҳамкасби фақат учинчи таърифга мос келарди. Гленн туғма телеюлдуз эди. Бошқа астронавтлар оиласининг космик дастурга муносабати ҳақидаги саволларга доимги оддий жавоблар билан чекланса, Гленн “уйдан яхши қўллаб-қувватлов бўлмаса, бирортамиз буни давом эттира олмаган бўлардик, мен жиддий айтяпман”, деган.

    Orbitадаги биринчи америкалик насроний эди ва мунтазам “иймон ва  ватан” ҳақида гапириб келган, бир сафар ҳатто астронавт бўлиш ҳақидаги қарори борасида ҳам ҳазиллашганди: “Лойиҳага ҳеч бўлмаса бир марта жаннат дарвозасига яқинлашиш учун қўшилдим”.

    Бундан ташқари, Гленн космонавтлар жамоатчиликка ахлоқ меъёрини кўрсатиши керак деб ҳисоблаган ва бўлинмадаги сафдошларига танбеҳ беришдан уялмаган. Айниқса, бу уларнинг оилаларига тааллуқли эди, чунки айрим номзодларнинг бу борада муаммолари бор эди. “У ўзини салкам авлиёдек тутган”, — деганди Жорж Вашингтон университетининг Космик сиёсат институти профессори Жон Логсдон. Табиийки, бу Гленнинг ҳамкасблари орасида обрўси тушишига олиб келган. Шу боисдан ҳам овоз бериш жараёнида биринчи бўлиб Шепард ғолиб бўлган. Натижада Гленн учинчи, аммо орбитага биринчи бўлиб учган.

    Парвоз Американинг Mercury кемасида амалга ошиши керак эди, фақат бу сафар у Редстонеъдан анча кучли Atlas ЛВ3Б ракетасида учирилган. Гленн ўзи бошқарган қирувчилар каби кемага Friendship 7 лақабини туширган. Муаммолар стартдан олдинги тайёргарлик давридан бошланган, қайта санаш вақтида техник муаммо ва ноқулай об-ҳаво сабаб 11 маротаба парвоз тўхтатилган.

    Ракета ташувчи дастлаб яхши ишлаган ва парвоз яхши давом этган. Африка устидан учиб ўтиш вақтида Гленн чанг бўрони ҳақида маълумот берган, Ҳинд океанидан учишда эса у орбитадаги биринчи кун ботишини кузатган. Бироқ булутлар кўплиги сабаб астронавт АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари томонидан тажриба доирасида учирилган сигнал ракетасини кўра олмаган.

    Австралия устидан учиб ўтилаётган вақтда тун эди, Гленн шаҳарнинг ёрқин чироқларини кўраётганини айтган. Афтидан, у парвоздан хабар топиб, барча чироқларини ёққан Перт шаҳрини назарда тутган. Кема яна кун томонига ўтганида, астронавт атрофида “тиллақўнғиз”ларни кўраётганини билдирган. Таҳлиллар давомида Гленн борт тизимидан учиб чиққан майда кристалл муз бўлакларини кўргани аниқланган.

    Фото: Notfromearth 

    Биринчи айланишдан кейин автоматик бошқарув тизимида носозлик аниқланган ва Гленн қўлда кемани барқарорлаштиришга мажбур бўлган. Atmosферага киришда ҳам Гленн кемани қўлда бошқарганди, унга акселерометр 1,5 г ни кўрсатмагунга қадар тормозни қўйиб юбормаслик буюрилган. Кема атрофи алангаланишни бошлаган вақтда астронавт учаётган бўлакларни кўрган ва бу иссиқлик ҳимоясини тешиб ўтишидан хавотирга тушган, бироқ булар ташлаб юборилган тормоз тизими бўлаклари экани маълум бўлган.

    Парвоз якунида аппарат парашют ёрдамида Шимолий Атлантикага муваффақиятли қўнган. Ҳимоя тизими жойида эди, датчикларда бироз муаммолар кузатилган.

    Мазкур парвозда эришган машҳурлигидан кейин Гленн Огаё штатидан сенаторликка сайланган ва 1984 йилда президентликка номзодини қўйган. Орадан узоқ йиллар ўтгач, у кексайиб қолганида ҳам космосга қайтган. Аввалига NASA кекса астронавтни космосга учиришни истамаган, бироқ Гленн агентликни бу тажриба эканига кўндиришга муваффақ бўлади. 1998 йилда у 77 ёшида СTS-95 да парвоз қилиб, рекорд ўрнатади. Жон Гленн шундан кейин яна салкам 20 йил умр кечириб, 2016 йили 95 ёшида вафот этган.

    20.02.2023, 09:43   Изоҳ (0)   5357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги шаҳарнинг зилзиладан олдинги ва кейинги кўриниши намойиш қилинди (видео)

    20.02.2023, 09:02

    АҚШ Украинадан зудлик билан қарши ҳужумни бошлашни талаб қилмоқда — Politico

    19.02.2023, 23:25

    Озарбайжон президенти Эрон билан алоқаларни нормаллаштириш шартини айтди

    19.02.2023, 22:00

    Зеленскийнинг рафиқаси Путин билан учрашса, унга нима дейишини айтди 

    19.02.2023, 21:15

    Ким Чен Иннинг синглиси Шимолий Корея ракеталари Сеулга қаратилмаганини айтди

    19.02.2023, 20:55

    Москвадаги кафеда россиялик ва марказий осиёликлар муштлашди, 15 киши ҳибсга олинди

    19.02.2023, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.