• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дональд Трамп ўзининг кумири сифатида тилга олаётган Уилям МакКинлини аслида ким бўлган?

    Оқ уйдаги иккинчи президентлик муддатида Дональд Трамп ўзининг кумири сифатида 19-аср охирида яшаган Америка президенти Уилям МакКинлини танлади.

    МакКинли лавозимда ўтирганида ўлдирилган тўрт нафар АҚШ президентидан бири. Трамп уни “етарлича қадрланмаган” Америка етакчиси деб атади.

    Хўш, Уилям МакКинли аслида ким бўлган ва президент сифатида қандай сиёсат юритган? Нима сабабдан Трамп уни ўзига кумир сифатида кўрмоқда? Қуйида ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинган.

    Уилям МакКинли 

    АҚШнинг 25-президенти, 1897-1901 йилларда мамлакатни бошқарган. Иккинчи муддатга сайланганидан кўп ўтмай, у анархист Леон Чолгош томонидан отиб ўлдирилган.

    МакКинли "Американинг буюк президентлари" гуруҳига киритилмаган. Тарихчилар ўтказган сўровларда у одатда 40 дан ортиқ президентлар орасида 20-ўринни ҳам эгалламаган. Унинг ҳукмронлик даври узоқ вақт "ўртача" деб ҳисобланган. Шундай бўлса-да, охирги 10 йил ичида АҚШда 25-президент Уилям МакКинли ҳақида бир қанча китоблар нашр этилган. 

    АҚШнинг 25-президенти Уилям МакКинли
    Фото: Getty Images

    Америка Қўшма Штатларининг 25-президентини "ўртамиёна" деб аташ нотўғри бўлади. Шунчаки у ўзидан кейин президент бўлган Теодор Рузвельтни соясида қолиб кетган дейиш мумкин.

    МакКинли фуқаролар урушидан омон қолган беш нафар америкалик лидернинг охиргиси эди. У Қўшма Штатларни расман олтин стандартга ўтказган ва Панама орқали юк ташиш каналини қуриш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Аммо Трамп уни биринчи навбатда протексионизм ва империализм учун мақтаяпти.

    МакКинли қандай тарифларни жорий қилган?

    МакКинли президент этиб сайланишидан олдин конгрессмен бўлиб, импорт қилинадиган товарларга юқори тарифлар учун шунчалик қаттиқ курашганки, 1890 йилда қабул қилинган қонун унинг номи билан аталадиган бўлди. Бу қонун импорт солиқларини 38 фоиздан 49,5 фоизгача оширди.

    Танқидчилар бу фақат йирик корхоналарга фойда келтиргани, бошқалар учун эса нархларнинг ошишига сабаб бўлганини айтишади. Норозилик кучайиб бориб, республикачилар Конгрессдаги кўпчилик ўринни демократларга бой беришади, икки йилдан сўнг эса президентликка ҳам демократлар вакили ўтиради.

    Бироқ, бу МакКинлининг карьерасига умуман зарар келтирмади. 1891 йилда у ўзи туғилиб ўсган Огаё штати губернатори бўлди. 1897 йилда эса АҚШ президентлигига сайланди. У демократлар илгари пасайтирган импорт божларини яна оширди, лекин президентлигининг охирларида (ички бозор тўйинганлиги сабабли) мамлакатлар ўртасида тарифларни ўзаро пасайтириш тарафдори бўла бошлади.

    1901 йилда ўлимидан олдинги сўнгги нутқида МакКинли "биз қаерда имкон бўлса, ўша ерда сотишимиз керак ва ишлаб чиқаришимизни оширадиган барча нарсаларни сотиб олишимиз зарур" деб эълон қилди. Ва у "савдо урушлари фойдасиз" эканлигини қўшимча қилди.

    Лекин муҳими, МакКинли тарифлардан ҳафсаласи пир бўлганида эмас, балки улар ўз даврида иқтисодиётга унчалик катта таъсир кўрсатмаганида. Американинг импорт тарифлари 19-аср давомида юқори бўлган. 1890 йиллар давомида, улар республикачилар томонидан кўтарилган ва демократлар томонидан туширилганда, тарифлар ўзгариб турган.

    Улар ЯИМнинг 1 фоизини ташкил этиб, давлат харажатларини молиялаштиришга ёрдам берди, аммо АҚШ фаровонлигининг асоси бўлмади. Темир йўллар ва портларнинг кенг кўламли қурилиши, шунингдек, оммавий иммиграция иқтисодиётга анча катта туртки берди.

    МакКинли қандай қилиб ҳудудларни босиб олди?

    "Нью-Ёрк Таймс"нинг ёзишича, МакКинли даврида Қўшма Штатлар "катта ҳудудларни эгаллаб олган". У АҚШ ҳудудини кенгайтирган охирги президент бўлган.

    Гап 110 кун давом этган Испания-Америка урушидан кейин АҚШ мустамлакасига айланган Филиппин, Гуам ва Пуэрто-Рико ҳақида бормоқда. Тинчлик шартномаси шартларига кўра, Испания ҳам Куба устидан назоратдан воз кечди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Испания билан можародан ўша пайтгача расман мустақил бўлиб келган Гавайини қўшиб олиш учун баҳона сифатида фойдаланган. Аннексия тарафдорлари Гавайи Америка иқтисодиёти учун ҳаётий аҳамиятга эга эканлигини ва агар Қўшма Штатлар бу ишни қилмаганида, бошқа давлатлар уни ўз таркибига қўшиб олишини таъкидлайдилар.

    МакКинли мемориали веб-сайтида айтилишича, "бу ерларнинг аннексия қилиниши билан Қўшма Штатлар жаҳон даражасидаги катта давлатга айланди". Келажакдаги Давлат котиби ва Панама канали зонасини Қўшма Штатларга ўтказиш бўйича келишув ташкилотчиси Жон Ҳей Испания билан можарони "ажойиб кичик уруш" деб атади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар унда 2 минг аскарини ва Филиппин билан кейинги урушда эса  4 мингга яқин аскарини йўқотди.

    МакКинлининг ўлдирилиши акс этган сурат
    Фото: Getty Images

    Филиппин 40 йилдан камроқ вақт давомида АҚШ назорати остида қолди: Япония 1941 йилда оролни босиб олди. 1946 йилда эса Филиппин мустақилликка эришди. Америкаликлар Кубани 1959 йилгача, Фидел Кастро Америка томонидан қўллаб-қувватланган диктатор Фулхенсио Батистани ағдаргунига қадар назорат қилишди. Гавайи, Пуэрто-Рико ва Гуам устидан назорат ҳозиргача ҳам АҚШда сақланиб қолган.

    МакКинли ва Трамп сиёсатидаги ўхшашликлар

    Трамп МакКинлининг протексионизми ва империализмига урғу беради, чунки улар ўзининг сиёсий мақсадларига мос келади. У Мексика ва Канададан импорт қилинадиган товарлар учун 25 фоиз, Хитой товарлари учун 60 фоиз ва қолган барча нарсалар учун 20 фоиз миқдорида йиғимларни ваъда қилиб, тарифларни иқтисодий кун тартибининг марказий қисмига айлантирди.

    "Агар сиз ўз ватанингиздаги солиқлардан қочмоқчи бўлсангиз, Америкага келиб, заводлар қуринг", деди Трамп.

    Шу билан бирга, журналистлар ва экспертлар божларни АҚШга ўз товарларини сотадиган давлатлар эмас, балки ўз харажатларини америкалик истеъмолчиларга ўтказиши мумкин бўлган Америка импорт компаниялари тўлаши ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Трампнинг кун тартибидаги яна бир муҳим масала унинг АҚШни “ўсиб бораётган давлат” мақомига қайтариш ҳақидаги ваъдасидир. Унинг таъкидлашича, америкаликлар Гренландия ва Панама каналини назорат қилишлари керак. Трамп бунга эришиш учун куч ишлатишни истисно қилмаяпти. Гарчи Дания ва Панама Қўшма Штатларнинг ҳарбий ва савдо ҳамкорлари ҳисобланса ҳам.

    Трамп бу таҳдидларга амал қилишга тайёрми ёки йўқлигини айтиш қийин, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам “унинг Американи даволашга қаратилган рецепти мамлакатнинг жисмоний мавжудлигини кенгайтиришни ўз ичига олади”, деб ёзади The New York Times Оқ уй мухбири Девид Сангер. 

    "Табиийки, буни амалга ошира олган президент қаҳрамонга айланади", дея қўшимча қилди у.

    Трамп ўзини МакКинли билан солиштириб, Американинг “олтин даври”ни қайтаришга ваъда бермоқда. Баъзилар иккаласи ўртасида бошқа ўхшашликлар ҳам борлигини таъкидлайдилар.

    Трампнинг ёнида уни иккинчи муддатга сайланишига ёрдам берган Илон Маск бор. МакКинлида эса Огаё штатининг бой тадбиркори Марк Ҳанна бор эди. У МакКинлини банкротликдан қутқариб, сайлов кампаниялари учун маблағ тўплашга ёрдам берган.

    Марк Ҳаннанинг машҳур ибораси шундай эди: “Сиёсатда икки нарса муҳим. Биринчиси - пул. Иккинчиси нима эканлигини эслай олмайман".

    30 январ, 18:35   Изоҳ (0)   3965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ақш#трамп#маккинли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ва Мексика чегарасида отишма юз берди

    28 январ, 10:46

    “Қонга бўялган кеча”. Хитойча ChatGPT сабаб АҚШ фонд бозори 1 трлн доллар йўқотди

    28 январ, 11:10

    Трамп Исроилдаги каби “Темир гумбаз” яратишни буюрди

    28 январ, 14:33

    Селена Гомес АҚШда ноқонуний мигрантлар оммавий депортация қилинаётгани ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди (видео)

    28 январ, 15:14

    Трампнинг мис ва алюминий учун жорий қилмоқчи бўлган божлари оддий америкаликларга салбий таъсир кўрсатади — Reuters

    28 январ, 18:25

    Google хариталарда Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиради 

    28 январ, 21:05

    Франция Гренландияга қўшин юбориши мумкин

    29 январ, 10:48

    Эрон исроилликларни Гренландияга кўчиришни таклиф қилди

    29 январ, 12:30

    Трамп болаларнинг жинсини ўзгартириш операциясини тақиқлади 

    29 январ, 15:45

    АҚШ 970 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини депортация қилади

    29 январ, 16:00

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    29 январ, 16:10

    “АҚШда тухум нархи ошиб кетганига Байден маъмурияти айбдор” — Трамп матбуот котиби

    29 январ, 17:00

    “Исроилнинг танланган халқи”. Мормонлар АҚШ сиёсатига қанчалик таъсир ўтказишга қодир?

    29 январ, 18:15

    АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этади 

    29 январ, 17:30

    Ўзбекистоннинг учта вилоятида қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

    29 январ, 18:00

    Роналдиньо, Кака ва Андрей Шевченко. “Олтин тўп” соҳиблари фаолияти қандай якунланган?

    29 январ, 23:33

    Россия яқин 10 йил ичида Беларусни аннексия қилади — ISW

    29 январ, 19:16

    Исроилнинг Шарқий Қуддусдаги UNRWA’ни ёпиш қарорини қўллаб-қувватлаймиз — АҚШ 

    29 январ, 20:10

    Жиззахда 30 сотих ерни 705 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    29 январ, 22:23

    Хавфли рецидивист билан суҳбат: иккита қотиллик ва ўғирланган 105 минг доллар (видео)

    29 январ, 21:17

    Axios: Исроил Украинага бериш учун АҚШга 90 та Patriot ракетасини юборди 

    29 январ, 20:40

    Вашингтонда вертолёт ва йўловчи самолёти ҳавода тўқнашди (видео)

    30 январ, 08:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди 

    Ўзбекистон | 16 май, 00:05

    Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:50

    “Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп

    Дунё | 15 май, 23:40

    Олимлар узоқ уйқунинг кутилмаган зарарини аниқлади

    Дунё | 15 май, 23:20

    Муносиб қаршилик, ўйинда бурилиш ва “плей-офф” босқичига йўл: “Навбаҳор” ва “ФарДУ” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 15 май, 23:15

    Фарғонада 213 млн сўмлик бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 15 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.