• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Шоушенкдан қочиш” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 10 та ажойиб факт

    1994 йил 14 октябрда Френсис Дарабонт режиссёрлик қилган “Шоушенкдан қочиш” фильми жаҳон экранларига чиқди. Бу умидсизликда яшашни истамайдиган инсонлар ҳақидаги самимий бир ҳикоя. Ушбу севимли фильмнинг 30 йиллигига бағишлаб, унинг яратилиши жараёнига оид 10 та қизиқарли фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    “Шоушенкдан қочиш”ни Роб Райнер суратга олиши мумкин эди

    Фильм устида бевосита иш бошланмасидан олдин Френсис Дарабонт Роб Райнердан жуда яхши таклиф олади — “Шоушенкдан қочиш”ни экранлаштириш ҳуқуқи учун 2,5 миллион доллар. Ўша пайтда Дарабонт карьерасини эндигина бошлаётган эди, Райнер эса киносаноатда катта мавқега эга бўлган.

    Райнер Энди ва Ред ролларига Том Круз ҳамда Гарисон Фордни олишни хоҳлаган. Бахтга қарши Дарабонт ушбу таклифни рад этади, бу қарорини “Шоушенкдан қочиш” — унинг буюк иш қилиши учун ноёб имконият” деб тушунтиради ва у ҳақ бўлиб чиқди.

    Клинт Иствуд Ред ролига кастинг топширган

    Стивен Кинг ҳикоясида Ред “ўрта ёшлардаги, сочлари оқарган, малласоч ирланд” сифатида тасвирланган. Дастлаб кино ижодкорлар кастинг жараёнида тасвирланган образни яратишни режалаштирган. Энди Дюфрейнга ўхшаш европача кўринишга эга юзлаб эркаклар, жумладан, машҳур актёрлар Пол Нюман, Роберт Редфорд, Гарисон Форд ва ҳатто Клинт Иствуд ҳам кўриб чиқилган.

    Бироқ Френсис Дарабонт ҳар доим Ред образида фақат Морган Фриманни кўрган. Режиссёрга Фриманннинг табиийлиги ёққан: унинг юриш ва гапириш услубининг самимийлиги образига жуда мос келади.

    Фильм жаҳон кинотеатрларида муваффақиятсизликка учраган

    Ҳозирда “Шоушенкдан қочиш” ўлмас классика сифатида тан олинади. Бироқ 1994 йилда фильм жаҳон кинотеатрларида яхши натижа кўрсата олмайди ва муваффақиятсиз деб топилади. 25 миллион долларлик бюджетга эга бўлган ҳолда, у бор-йўғи 18 миллион доллар йиғолади: содда қилиб айтганда, фильм сарфланган маблағларни ҳам қоплаб бера олмайди. Бир қатор “Оскар” номинацияларидан сўнг, картина яна 10 миллион доллар даромад олади, аммо бу ҳам фильмни даромадли деб ҳисоблаш учун етарли бўлмайди.

    Фильмнинг ҳақиқий муваффақияти телевидение, аниқроғи, Cаstle Rock студиясини сотиб олган ва “Шоушенкдан қочиш”ни трансляция қилиш ҳуқуқини лицензиялаган ТНТ канали туфайли келади. Warner Home Video бутун мамлакат бўйлаб “Шоушенкдан қочиш”нинг 320 минг нусхаси сотилади, бу ўша йил учун рекорд кўрсаткич эди.

    Ҳайвонларни ҳимоя қилувчилар суратга олиш гуруҳига личинкаларни ўлдиришни тақиқлаган

    Фильм сюжетига кўра, кутубхоначи қария Брукс (Жеймс Уитмор) қарға боқиб олади ва уни вақт-вақти билан личинкалар билан озиқлантиради. Қушни боқиш саҳнасини суратга олиш учун ижодий гуруҳ анча қийинчиликларга дуч келади. АҚШда барча тирик мавжудотлар иштирокидаги саҳналар ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан қатъий назорат қилинади.

    “Шоушенкдан қочиш” суратга олиш майдончасида ҳозир бўлган фаоллар қарға ейдиган личинкаларни ўлдиришни тақиқлашади. Натижада Дарабонт ва ижодий жамоа қарғани боқиш учун табиий равишда ўлган личинкаларни топишга мажбур бўлади.

    Морган Фриманнинг ўғли ёш Ред ролини ўйнаган

    Реднинг шартли равишда озодликка чиқарилиши ҳақидаги ҳужжатларга ёпиштирилган суратлар Морган Фриманнинг ёшликдаги фотосуратлари эмас. Бу фотосуратлар унинг ўғли Алфонсо Фриманга тегишли. Маълум бўлишича, Девид Финчернинг “Етти” триллерида ҳам у дактилоскопия мутахассиси ролини ўйнаган.

    Фильмнинг бир саҳнаси 9 соатдан кўпроқ суратга олинган

    Ишониш қийин, лекин Энди ва Ред биринчи марта суҳбатлашадиган саҳна тўққиз соатдан ортиқ суратга олинган. Кўринишидан, кадрда ҳеч қандай фавқулодда нарса содир бўлмайди: бир эркак туриб гапиради, иккинчиси эса бейзбол тўпини улоқтиради. Бироқ Дарабонт олинган дубллардан ҳеч бирини ёқтирмайди ва Фриман тўққиз соат давомида деярли танаффуссиз тўп ўйнашга мажбур бўлади. Актёр шикоят қилмаган бўлса-да, бу жараён унга қийинчилик туғдиради — елкасидаги пайлар чўзилгани учун эртаси куни Фриман қўлини боғлаб келади.

    “Шоушенкдан қочиш” фильмида Френсис Дарабонтнинг қўл ва оёқларини кўриш мумкин

    Ҳамма Энди Дюфрейн ролини Тим Роббинс ижро этганини билади. Аммо персонаж иштирок этган барча саҳналар аслида уники эмас. Дюфрейннинг қўл ва оёқлари яқин планда кўрсатилган саҳналарда аслида режиссёр Френсис Дарабонтнинг қўл-оёқлари намойиш этилган. Масалан, Энди милтиқни ўқлаётган ёки қамоқхона деворида ўз исмини ўяётган саҳналарда ҳам. Ушбу саҳналар Дарабонт томонидан “Шоушенкдан қочиш”нинг суратга олиш ишларидан кейинги босқичида қўшилган.

    Қочиш саҳнасида ҳақиқий гўнг ишлатилган

    Кўпчилик Энди Дюфрейннинг канализация орқали эмаклаб, узоқ кутилган озодлик сари ҳаракат қилган саҳнасини яхши эслайди. Дюфрейн ролини ижро этган Тим Роббинснинг интервьюларидан бирида у айнан шу саҳнада қийналганини тан олган, чунки фильмда сохта эмас, балки ҳақиқий қорамол гўнги ишлатилган. Суратга олиш майдончасида жуда кучли ҳид тарқалган, актёр ҳатто заҳарланишдан жуда қўрққан.

    Фильм АҚШ иқтисодиётини кўтарган

    Гарчи фильм дунё бўйлаб муваффақият қозонмаган бўлса-да, “Шоушенкдан қочиш” АҚШ иқтисодиётига сезиларли ҳисса қўшади. Суратга олиш ишлари Огаё штатининг учта шаҳрида бўлиб ўтган: Менсфилд, Эшленд ва Аппер-Сандаски. Фильмда кўрсатилган 13 локация ушбу учта минтақага бўлинган. Кейинчалик, бу жойлар “Шоушенкдан қочиш”нинг миллионлаб мухлислари учун машҳур туристик йўналишларга айланди. Конгресс ва туризм ишлари бюроси маълумотларига кўра, фильм чиқиши билан Менсфилд, Эшленд ва Аппер-Сандаскига 20 мингдан ортиқ турист ташриф буюрган ва улар давлат бюджетига уч миллион доллардан кўпроқ даромад келтирган.

    18.10.2024, 10:50   Изоҳ (0)   29765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Шоушенкдан қочиш»#Морган Фриман#Френсис Дарабонт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Севимли фильмлар юлдузлари: кеча ва бугун

    15.07.2016, 00:19

    АҚШда «Шоушенкдан қочиш» фильмида кўрсатилган эман дарахти йиқилди

    26.07.2016, 18:32

    «Шоушенкдан қочиш» фильмида кўрсатилган Огайодаги эман дарахти кесилди

    11.04.2017, 14:19

    «Шоушенкдан қочиш» фильмидаги машҳур эман сувенирлар ясаш учун арралаб ташланди

    06.08.2019, 10:05

    «Кинога қайтиш»: Хитойда ниқоб таққан фильм қаҳрамонлари акс этган афишалар пайдо бўлди

    29.05.2020, 13:42

    «Онам мени дунёга келтиргани менга қилинган энг катта яхшилик бўлган». Морган Фримен билан суҳбат

    11.05.2022, 13:09

    Ҳаёт синовлари олдида таслим бўлмасликка ундайдиган энг яхши фильмлар

    01.02.2023, 20:41

    Карьерасини 30 ёшдан кейин бошлаган бўлса-да, дунё бўйлаб машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    07.07.2023, 11:30

    “Мен эса етарлича қариб бўлганман. Энди улғайишим керак…” — “Леон” фильми ҳақида

    16.09.2023, 22:46

    Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учраган Голливуд юлдузлари

    11.12.2023, 15:35

    Ишониш қийин: “Оскар”га муносиб кўрилмаган 6 та афсонавий фильм

    12.03.2024, 12:50

    “Кино китобга қараганда қизиқарли”. Режиссёрнинг талқини муаллиф асаридан кўра яхшироқ чиққан 6 та фильм

    27.06.2024, 21:08

    Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган актёрлар

    03.07.2024, 15:55

    Зукко томошабинлар назаридан четда қолмаган севимли фильмларимиздаги мантиқсиз хатолар 

    10.08.2024, 12:40

    Кинотерапия: Психологлар кўришга тавсия этадиган даволаш самарасига эга фильмлар

    07.10.2024, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.