Ўзбекистонда Тошкент халқаро инвестиция форуми давом этмоқда. Панел сессияларда инвестиция ва бизнесга оид муҳокамалар бўляпти. Шу билан бирга, тадбир доирасида саноат кўргазмаси ҳам очилган. “Дарё” мухбири кўргазмани кўздан кечириб, иштирокчилар фикрлари билан қизиқди, жараёндан суратлар олди.
-zwv5D1Qm.avif)
Павильонларда мамлакатда ўндан ортиқ соҳаларда фаолият юритаётган 90 та компания стендлари ўрин олган.
-GxnStrLg.avif)
-m06wpQES.avif)
-mNqoencN.avif)
Масалан, қурилишга соҳасидаги йирик лойиҳалардан бири — “Янги Тошкент”. Қарийб 1 млн аҳоли ҳаёт кечириши учун мўлжалланган лойиҳага 2023 йил мартда старт берилганди.
-R7Y1ad6K.avif)
“Лойиҳанинг 1-босқичи 6 минг гектар ҳудудда амалга оширилмоқда. Жами ажратилган ер майдони эса 19,7 минг гектар. Дастлабки босқич 8–10 йилда якунланиши режалаштирилган бўлиб, унинг жами қиймати 40 млрд долларга тенг. Кўргазмада лойиҳамизни дунёга танитишни мақсад қилганмиз. Бунда нафақат маҳаллий, балки хорижий инвесторларни ҳам жалб қилмоқчимиз. Форум доирасида 100 дан ортиқ учрашув ўтказдик. Кўплаб инвесторлар қизиқиш билдириб, ҳудудга чиққан ҳолда лойиҳаларимиз билан танишди. Ҳозирда турар-жой ва меҳмонхона комплекслари, офислар қурилиши бўйича 20 га яқин лойиҳага старт берилган. Уларнинг умумий қиймати 700 миллион доллар атрофида”, дейди “Янги Тошкент” дирексияси бўлим бошлиғи Ҳумойиддин Абраҳматов.
-k2BU0XEm.avif)
-WWYeZshm.avif)
-mHHYwNnP.avif)
Форумда Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳам ўз стендини намойиш этяпти. Комбинат раиси ўринбосари Амир Абидов дунёда критик металларга талаб кучайиб бораётганини айтди.

“Туркиядан инвесторларимиз бор. Европа давлатлари, Америка, Хитой компаниялари фаолиятимизга қизиқиш билдиряпти. Мис, волфрам, тантал-ниобий, никел, кобалт, хром ва магний металларини ишлаб чиқариш бўйича 8 та инвестицион лойиҳамиз мавжуд. Шу билан бирга, нисбатан кичикроқ бўлган геология-қидирув босқичидаги 19 та лойиҳани амалга оширяпмиз. Комбинат ўтган йили иш бошлаганига қарамай, лойиҳалар умумий қиймати 1,6 млрд доллардан ошди. Ҳозир волфрам, молибден, рений, юқори соф селен, теллур металлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Кончилик, металлургия ва тайёр маҳсулот олиш йўналишларида ишлаяпмиз”, деди мутахассис.
--tCv-Dxd.avif)
Ярмаркада қатор йирик электрон тижорат компаниялари қаторида Россиянинг Wildberries маркетплейси вакиллари ҳам қатнашмоқда. Компаниянинг Ўзбекистондаги бошқарув директори Акмал Пиримқуловнинг айтишича, мамлакатда электрон савдо тез ривожланяпти.

“Республикада 2022 йилда иш бошлаганмиз. Ҳозиргача Wildberriesъда 1 млрд доллардан ортиқ қийматдаги Ўзбекистон маҳсулотлари сотилди. Биз мамлакатда 180 минг квадрат метр майдонга эга йирик логистика мажмуасини қурмоқчимиз. Бу республикада жадал ривожланаётган электрон тижорат секторини қўллаб-қувватлашнинг марказий бўғинига айланади. Ўзбекистон бозори электрон тижорат учун катта имкониятларга эга. Ҳамма жойда бўлгани каби логистика, тартибга солиш талаблари ва божхонада қийинчиликлар мавжуд. Аммо ҳукумат мулоқотга тайёрлиги ва янги компаниялар дуч келадиган қийинчиликларни тушунишини бир неча бор намойиш этди. Биз бу ерда инвестиция муҳитини қулай деб баҳолаймиз ва узоқ муддатда бозор янада жозибадор бўлишига ишонамиз”, дейди компания вакили.
-a3SPLysa.avif)
-BrKnz_n7.avif)

Саноат ярмаркаси 12 минг квадрат метр майдонни эгаллаган. Павильонларда энергетика, электротехника, қурилиш, металлургия ва автомобилсозлик соҳаларида йирик компаниялар стендларини кўриш мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг заргарлик саноати ҳам намойиш қилиняпти.

“Ўтган йили ички бозорга 20 млн долларлик, хорижга 10,5 млн долларлик тилла тақинчоқлар сотдик. Маҳсулотларни АҚШ, БАА ва қўшни давлатларга экспорт қиляпмиз. Республикада 20 та дўконимиз бор. 400 нафардан ортиқ ходимлар ишлайди. Заводимиз йилига олти тонна олтиндан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Заргарлик маҳсулотларимиз нархлари 700 минг сўмдан 250 миллион сўмгача. Нарх тилланинг пробаси ва бошқа хусусиятларга боғлиқ. Масалан, айрим тақинчоқлар бриллиант билан безатилгани учун қиммат бўлади. Мақсадимиз брендимизни дунёга танитиш. Кўргазма чет эллик инвесторларга ўз мамлакатида бизнинг бренд дўконларини очишни таклиф қиляпмиз”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Fonon” заргарлик корхонаси тижорат директори Бекзод Солиҳов.

-VYMsyjkB.avif)
-Ok58K-12.avif)
Кўргазма тўғрисида халқаро молия эксперти ва инвестор Ферузбек Алиев ҳам ўз фикрларини билдирди. Мутахассиснинг айтишича, бугун ўзбек бозори билим, технология ва капитал борасида кенгаймоқда.

“Балки кимлардир бунга кўз юмар, аммо мен бир ҳақиқатни айтаман: Осиёнинг янги сармоя маркази бугун Тошкентда шаклланяпти. Масалан, ДатаВолт компанияси минтақадаги энг йирик “яшил дата марказ”ни, Veon компанияси эса сунъий интеллектга асосланган “мобил суперилова” яратиш бўйича лойиҳаларни бошлаганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Бугун шу каби кўплаб IT ва инвестицион компаниялар форум сабаб Ўзбекистон бозорига жиддий қизиқиш билдиряпти. Демак, бу улар учун оддий ташриф эмас, балки глобал иқтисодий ҳаракатнинг янги манзилига стратегик ёндашувлари, деб ўйлайман. Мени молиявий таҳлилчи сифатида ҳайратга солаётган нарса — ўзбек бозори энди фақат ресурс эмас, балки билим, технология ва капитал учун ҳам экспорт марказига айланмоқда. Буни англаб етган давлатлар эса албатта ютади”, деди эксперт.
-N-eFSKVD.avif)
-J77v5r7k.avif)

Бу йилги IV Тошкент халқаро инвестиция форуми инвесторлар, ҳукуматлар, молия институтлари ва бизнес вакилларидан иборат 8 мингдан зиёд иштирокчини қамраб олган.
Изоҳ (0)