• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Мўмиёдан чиққан овоз, энг катта тошбақа, Венерада тириклик нишоналари. 2020 йилнинг энг асосий илмий кашфиётлари

    Рўй берган пандемияга қарамасдан, 2020 йилда ҳам муҳим илмий кашфиётлар тўхтаб қолгани йўқ. Илм-фан бир жойда туриб қолмайди ва янги шароитларда ҳам тараққий этиш йўлини барибир топади.

    Тугаган йилда бутун жаҳон бўйича COVID-19 касаллиги билан ялпи кураш асносида, албатта, бирламчи асосий илмий салоҳият ушбу вирусга қарши вакцина яратишга йўналтирилди. Дунёнинг турли етакчи лабораторияларида бир неча номдаги вакцина олинди ҳам. Бироқ ушбу вакцина фонида 2020 йилнинг бошқа муҳим илмий кашфиёт ва натижалари панада қолиб кетмаслиги керак. «Дарё» ўтган 2020 йилда жаҳон илм-фанида қайд этилган энг муҳим кашфиётлар ҳақида ҳикоя қилади.

    1. Олимлар мўмиёланган қадимги одам товушини эшитди

    Январь ойида олимлар 3D-чоп этиш ускунаси воситасида,ёши уч минг ёш атрофида бўлган, қадимги Мисрда яшаб ўтган одамнинг мўмиёланган товушини тиклашга муваффақ бўлди. Унда электрон ҳалқум ҳамда тиббиёт скайнерларидан ҳам фойдаланилди. Натижада мўмиёнинг товуши тикланди ва уни қуйидаги видеода сиз ҳам эшитиб кўришингиз мумкин:

    2. Жанубий Америкада қачонлардир Ер юзида яшаган энг йирик тошбақа қолдиқлари топилди

    Бундан 5–10 миллион муқаддам яшаган тошбақага тегишли тошқотган қолдиқларнинг ўлчами ўртача катталикдаги автомобилдек келади. Унинг косаси узунлиги уч метрга яқин бўлиб, чучук сув ҳавзаларида яшаган ва тахминан 1 100 тонна вазнга эга бўлган эди. Ушбу тошбақа турига олимлар Stupendemys geographicus деб ном берди.

    Фото: Google Photos

    3. Марсда ҳам зилзила содир бўлиши аниқланди

    Йил бошида яна бир қизиқ илмий кашфиёт қилинди. Марсда иш олиб бораётган қатор марскезар аппаратлар қизил сайёрада ҳам зилзилалар содир бўлишини қайд этди. Хусусан, 2018 йил ноябрида Марсга қўнган InSight марскезари кейинги бир йил мобайнида ўтказган тадқиқотлари мобайнида юздан зиёд зилзилани қайд этди. Бундан келиб чиқадики, Марс ҳам сейсмик жиҳатдан фаол сайёра экан.

    4. Неандертал одамлар жуда моҳир балиқчилар бўлгани кашф этилди

    Март ойида эса неандертал одамларнинг ҳаёт фаолиятига оид яна бир янгилик очилди. Улар шунчаки қалин пўстин ёпинган ва қўлидаги сўйил билан ёввойи ҳайвонларни овлаб тирикчилик қиладиган дағал одамлар эмас, балки моҳир балиқчи ҳам бўлгани ойдинлашди. Тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, неандертал одамлар балиқ овлашни қойилмақом қилиб бажарган экан ва уларнинг ратционида денгиз маҳсулотлари энг асосий озуқа бўлган экан!

    5. Келгинди кометанинг кимёвий таркиби ўрганилди

    Апрель ойида эса Қуёш тизимига ташқаридан кириб келган Борисов кометасининг кимёвий тузилиши ўрганилди. Бу кашфиётнинг аҳамиятли тарафи шундаки, олимлар шу пайтгача Қуёш тизимидаги ички кометаларнинг таркиби ва тузилишини тадқиқ қилган эди. Борисов кометаси эса бизга ташқаридан кириб келган кометалар ичида биринчи бўлиб кимёвий таҳлил қилинган кометага айланди. Бу жуда муҳим, чунки мавжуд илмий назариялардан бирига кўра, айнан кометалар коинот бўйлаб ҳаёт уруғларини тарқатиб юради, деб қаралади.

    Фото: Google Photos

    6. Супер Ер экзосайёраси

    Май ойи бошида эса астрономлар яна бир экзосайёра кашф қилингани ҳақида маълумот берди. Сўнгги йилларда экзосайёраларнинг кашф қилиниши одатий тусга кирди ва бундай хабар билан энди бировни ҳайрон қолдириб бўлмай қолгани рост. Охирги ўн йил ичида кашф қилинган экзосайёралар сони беш мингдан зиёд бўлиб кетди. Бу сафарги кашфиёт ўзига хос бир жиҳати билан аҳамиятлидир.

    Чунки унда биринчи марта ўлчамлари ва ўз юлдузига нисбатан жойлашувига кўра Ерга жуда ўхшаш бўлган ва унда ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин бўлган экзосайёра топилди. Илмий кузатувлар ва кашфиёт янги зеландиялик астрономлар томонидан олиб борилган бўлиб, унда аниқланишича, ўша сайёра бизнинг Қуёш массасидан атиги 10 фоиз массага эга ўз марказий юлдузини 617 кун ичида айланиб чиқар экан.

    7. Коинотнинг ёши ҳақиқатан ҳам 13,8 миллиард йилга тенг

    Коинотнинг ёши 13,7 миллиард йил деган қараш фанда анчадан бери мавжуд ва бу кўплаб ҳисоб-китоблар ҳамда кузатув натижалари билан мустаҳкамланган рақамдир. Физикада коинот бундан бир неча миллион йилга ёшроқ бўлиши эҳтимоли ҳақидаги фаразлар ҳам бор эди. Бироқ Чилида жойлашган Атакама космологик телескопи (АКТ) ёрдамида коинотдан олинган энг «кекса» ёруғлик нурларини тадқиқ қилган Брук университети олимлари коинотнинг ёши ҳақиқатан ҳам 13,8 миллиард йил атрофида эканини илмий исботлаб берди.

    Коинотдаги энг «кекса» ёруғлик нури сурати.

    Коинотдаги энг «кекса» ёруғлик нури сурати.
    Фото: Google Photos

    8. 6 766 йилда бир келадиган Neowise кометаси Ер яқинидан учиб ўтди

    Июль ойида профессионал ва ҳаваскор астрономлар яна бир камёб ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Ҳисоб-китобларга қараганда, ҳар 6 766 йилда бир марта Қуёшга яқинлашадиган Neowise кометаси Ерга максимал яқинликда учиб ўтди ва бутун дунё бўйлаб астрофотографларнинг объективлари нишонига айланди.

    9. Гренландия муз қалқони қайта тикланмас даражада эриб бўлди

    Афсуски, август ойида олимлар сайёрамиз иқлими учун ниҳоятда салбий ҳолат бўлган жиддий бир экологик масалани маълум қилди. Айтилишича, Гренландия муз қалқонининг эриш даражаси қайта тиклаб бўлмас нуқтадан ўтиб бўлди ва энди уни тўхтатишнинг иложи бўлмас экан. Дунёдаги энг катта оролдаги музликларнинг эриш кўлами шу даражага етдики, агар глобал иқлим исиши ҳозирнинг ўзида, шу лаҳзада тўхтаса ҳам, лекин эндиликда Гренландия музларини аввалги ҳолатга қайтариб бўлмайди. Ачинарли илмий ҳисобот Огайо университети илмий ходимлари томонидан тақдим қилинди.

    10. Венерада ҳаёт аломатлари

    Ҳа, бу хабар кўпчиликни шошириб қўйган бўлса-да, тафсилотлар барибир ҳафсалани пир қилади. Чунки сентябрь ойида шов-шув кўтарган сарлавҳаларда олимлар  Венерада ҳаёт аломатлари аниқланганини хабар қилган бўлса-да, аслида бу қўшни сайёрада қандайдир тирик мавжудотлар, ҳаттоки бактериялар ҳам топилди, дегани эмас эди. Шунчаки унинг қалин булутлар билан қопланган атмосферасида ҳаёт шаклланиши учун зарурий бўлган аминокислоталарнинг таркибига кирувчи модда аниқланди.

    Фото: Google Photos

    11. Ойнинг Ерга қараган тарафида ҳам сув борлиги аниқланди

    Ойда сув мавжудлиги бўлажак Ой миссияларида астронавтлар учун тадқиқот объекти ёки ҳозирча «фантастика» туркумига кирувчи Ой илмий базаларида яшовчилар учун ичимлик суви манбайи бўлиши мумкин. Шу пайтга қадар Ойнинг қоронғу чуқур дараларида ва қутбларида музлаган ҳолдаги сув мавжудлиги тахмин қилинар эди. Октябрь ойида NASA тарқатган хабарда эса йўлдошимизнинг бизга юзланган қисмида ҳам сув аниқлангани айтилди.

    12. Коронавирусга қарши вакцина

    Бутун инсониятни йил давомида қийнаган коронавирус пандемиясига ва ниҳоят чек қўйилишига умид учқунлари пайдо бўлди. Ноябрь ойи бошида коронавирусга қарши 90 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлган бирданига иккита вакцина ҳақида хабар тарқалди. АҚШнинг Pfizer ва Moderna компаниялари ишлаб чиқарган вакциналарнинг самарадорлиги мос равишда 90 ва 95 фоиз деб эътироф этилди. Вакциналарнинг ҳар бири соддалаштирилган тартибда расмий рўйхатдан ўтказилгач, декабрда кўплаб мамлакатларда эмлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилди.

    13. Сунъий интеллект оқсиллар фолдинги муаммосини ҳал қилиб берди

    Буюк Британиянинг сунъий интеллект масалалари билан шуғулланувчи Deep Mind гуруҳи ўзининг Alpha Fold нейрон тармоғини қўллаш орқали илм-фанда, айниқса, молекуляр биология соҳасида қарийб ярим асрдан бери ечилмаётган муаммони ҳал қилишга киришди. Унда оқсиллар фолдинги билан боғлиқ масала биринчи марта 87 ва ундан юқори ГДТ аниқликда ҳал қилинди. Бу ўта муҳим илмий натижа бўлиб, кўплаб касалликлар, хусусан, саратонни даволашда ва фармацевтикада кескин бурилишлар ясаши кутиляпти.

    Фото: Argonne National Laboratory

    Шунингдек, 2020 йилда қайд этилган муҳим илмий натижалар ва фан-техника ютуқлари ҳақида тўхталганда, илк бора БАА давлати ўзининг Марс миссиясини учиргани, унинг кетидан Хитой ва АҚШ ҳам Марс томонга ўз аппаратларини йўллагани, австралиялик олимлар томонидан табиатдаги энг узун жонзот аниқлангани, япон олимлари томонидан эса материя ва антиматериянинг асимметрияси сабаби топилганини ва тарихда илк бора хусусий компания томонидан астронавтларни ХКСга элтувчи космик парвоз амалга оширилганини ҳам эслаб ўтиш жоиздир.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    03.01.2021, 13:38   Изоҳ (0)   83231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар смартфонлар учун қайта тикланишга қодир материални яратди

    28.12.2020, 13:09

    Мьянмадаги қаҳрабо бўлаги ичидан фанга номаълум гул топилди

    25.12.2020, 11:23

    Олимлар қадимги одамлар совуқдан омон чиқиш учун уйқуга кета олганини аниқлади

    22.12.2020, 16:25

    Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди

    18.12.2020, 12:59

    Олимлар коронавирусдан соғайганларга янги касалликлар хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    16.12.2020, 09:56

    Олимлар ғайриоддий «товус-динозавр»нинг тасвирларини намойиш этди

    15.12.2020, 21:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Суд тизимига сунъий интеллектни тезроқ жорий этиш зарур” — Владимир Норов

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:55

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    Дунё | 14 июн, 16:36

    “Ислом Каримов номидан хат ёзиб, 700 минг доллар сўраган”. Ўқитувчи аёл Самарқанд ҳокимини чув туширишга уринган

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:10

    “Давлат бюджетидан субсидия ва инвестицияларга харажат қилмаслик керак” — Абдулла Абдуқодиров

    Иқтисодиёт | 14 июн, 16:00

    Машҳурликдан панжара ортигача: қамоқда ўтириб чиққан Голливуд юлдузлари

    Кино | 14 июн, 15:50

    Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо? Марказий банк таҳлили эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 15:20

    “Реал” Рауль Асенсонинг товон пулини 1 млрд евро этиб белгиламоқчи

    Спорт | 14 июн, 15:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.