Покистонда ёғган кучли ёмғир камида етти кишининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда ТАCC.

Келтирилишича, Покистоннинг Балужистон вилояти жануби-ғарбида тинимсиз ёғингарчилик туфайли яшин уриши ва уйларнинг қулаши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Ўтган ҳафта охиридан бери минтақада ёмғир ёғмоқда.
Панжоб бош вазири вазифасини бажарувчи Моҳсин Наквийнинг сўзларига кўра, электр узатиш линияларидаги авариялар натижасида уй томлари қулаши, сув тошқини ва электр токи уриши аҳоли ўлимига олиб келган.
Афғонистон билан чегарада жойлашган Чаман шаҳри аҳолиси табиий офат қурбонига айланган. Ноқулай об-ҳаво туфайли аҳоли пункти вилоятнинг қолган қисмидан узилиб қолган. Йўллардаги кўчкилар назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйган, натижада Афғонистон билан чегара савдоси тўхтатилган.
Олдинроқ Ҳиндистон шимоли-шарқида сўнгги бир неча кун ичида кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчкилар оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани, минглаб одамлар жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)