Фермер хўжаликлари томонидан 2025 йилнинг ўтган даврида 64,1 миллиард сўмлик электр энергияси ўғирлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Маълум бўлишича, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан сув насосларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 246 та ҳолат аниқланган. Бунда 64,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Жорий йилнинг 15 июль куни эълон қилинган маълумотларга кўра, шу турдаги 179 та қонунбузарлик ҳолатида 33,5 миллиард сўмлик электр токи ўғирланган эди.
Бу кўрсаткичлар июль август ойларида деҳқон хўжаликларида сув насослари орқали электрдан ноқонуний фойдаланиш қарийб 2 баробарга ошганини кўрсатади. 40 кунда 30,6 миллиард сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.
Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг ўтган даврида республикада 1 999 та, шу жумладан, Тошкент вилоятида 124 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)