Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25—26 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга ошмоқда. Меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Томонлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)