• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШнинг глобал зарба берувчи қуроли — Б-2 Spirit самолёти ҳақида

    2025 йил 21 июнь куни тунда АҚШнинг Миссури штатидаги Уайтмен ҳаво базасидан 7 та B-2 Spirit туридаги стратегик бомбардимончи самолётлар ҳавога кўтарилди. Уларга Эроннинг Натанз ва Фордодаги ядровий инфратузилмасига зарба бериш вазифаси юклатилган эди. Вазифа муваффақиятли тарзда амалга оширилди.

    Ушбу мақолада айни кунларда кўп тилга олинаётган, ҳар бири қарийб 2 миллиард доллар турувчи, АҚШ ҳарбий стратегиясининг ядроси — B-2 Spirit стратегик бомбардимончи самолётнинг яратилиш тарихи, хусусиятлари ва бу самолётлар иштирокида ўтган ҳарбий миссиялар ҳақида сўз юритилади.

    Лойиҳанинг келиб чиқиши

    B-2 Spirit’нинг яратилиш илдизлари АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасида кечган “Совуқ уруш” даврига бориб тақалса-да, аслида бу бомбардимончи самолёт Иккинчи жаҳон уруши даврида немислар томонидан ишлаб чиқилган Horten Ho 229 самолётининг ғоявий меросхўри ҳисобланади.

    Бу шуни кўрсатадики, АҚШ Иккинчи жаҳон урушидан кейин немис технологияларини чуқур ўрганган ва уларни ўзининг янги авлод ҳарбий лойиҳаларига қўллаган.

    60 йилларда АҚШ Совет Иттифоқига қарши эҳтимолий глобал ядро урушига бор кучи билан тайёрланаётган эди. Шундай бир шароитда душман ҳаво мудофаасини айланиб ўта оладиган, стратегик зарба бера оладиган, радарлар деярли илғай олмайдиган, кўринмас самолётга эҳтиёж туғилди.

    Бу зарурат асосида Northop Grumman компанияси томонидан Advanced Technology Bomber (АТB) дастури ишлаб чиқилади. Натижада 1989 йил 22 ноябрда B-2 Spirit илк парвозини амалга оширди. АҚШнинг Миссури штатидаги Уайтмен ҳарбий-ҳаво базаси — B-2 самолётлари сақланадиган ягона база ҳисобланади.

    Фон изображения
     
    Horten Ho 229 самолёти
    Фото: смитҳсонианмаг

    Дизайн ва техник жиҳатлар

    B-2 Spirit дизайни технологик жиҳатдан илғор бўлиб, у flying wing – учувчи қанот шаклида яратилган. Бу шакл аэродинамик қаршиликни камайтиради, ёнилғи сарфини пасайтиради ва энг асосийси – радар тўлқинларини сочиб юборади.

    АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, B-2 нинг учиш масофаси тахминан 11 000 кмни ташкил этади. Яъни самолёт АҚШдан парвоз қилган ҳолда ёнилғи қуймасдан Европанинг исталган нуқтаси, Яқин Шарқ, Осиёнинг катта қисми ва ҳатто Африка марказигача етиб бора олади.

    B-2 самолётининг икки кишилик экипажи автоматлаштирилган тизимлар ёрдамида бошқаради. Самолёт ҳавода ҳар олти соатда бир марта ёнилғи билан тўлдирилади ва бу вақт ичида қарийб 50 тонна ёнилғи қабул қилиши мумкин.

    Самолётда иккита ички бомбалар бўлинмаси мавжуд бўлиб, унда ўқ-дорилар айланадиган старт қурилмаси ва икки бомбани ушлаб турувчи мослама жойлаштирилган.

    B-2 Spirit жами 18 тоннагача оғирликдаги ўқ-дориларни ташишга қодир. Самолётга бункерлар ажали ҳисобланган ГБУ-57 бомбасидан 2 та жойлаштириш мумкин.

    Бомбаларни самолётнинг ички қисмга жойлаштирилиши — уларнинг ташқи қисмларга жойлаштирилишига нисбатан радарга камроқ сезилувчанликни таъминлайди.

    Фон изображения
     
    B-2 Spirit
    Фото: wашингтонтимес

    Ҳарбий амалиётлар

    B-2 Spirit илк бор 1999 йилда НАТОнинг Югославиядаги ҳарбий операциялари пайтида амалий жанговар вазифага жалб этилган. Кейинчалик у Афғонистон (2001), Ироқ (2003) ва Ливия (2011) каби ҳарбий операцияларда иштирок этган. Бу давлатлар қаторига Эрон ҳам қўшилди.

    B-2 нинг ўзига хос жиҳати – у дунёдаги исталган нуқтага 24 соат ичида зарба бера олиш имконига эга. Бунинг учун АҚШнинг глобал ҳарбий базалар тармоғи, ҳаводаги ёқилғи қуйиш тизими ва разведка воситалари хизмат қилади.

    Фон изображения
     
    B-2
    Фото: дефенседаилй

    Стратегик аҳамияти

    Бугунги кунда глобал таҳдидлар фонида – айниқса Хитой ва Россиянинг ҳарбий салоҳияти ошиб бораётган бир пайтда – B-2 Spirit АҚШнинг ядро учлик стратегиясида муҳим ўрин эгаллайди.

    У ерга жойлаштирилган ракеталар ва сувости кемалари билан бирга, ҳар қандай душман устига зарба бериш имкониятини кафолатлайди.

    Шунингдек, B-2 нинг мавжудлиги дипломатик сиёсатга ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Чунки бу самолёт стратегик огоҳлантирувчи восита сифатида ишлатилади. У АҚШга ҳар қандай можарони бошлашдан аввал душманига ўз кучини намойиш имкониятини беради.

    B-2 Spirit – дунёдаги энг қиммат ҳарбий самолётлардан бири ҳисобланади. Ҳар бир самолётнинг нархи — 2 миллиард долларга яқин.

    B-2 нинг эксплуатацияси ва техник хизмат кўрсатиш жуда мураккаб. Шу туфайли Пентагон 2030 йилларда B-2 ни янги авлод B-21 Raider бомбардимончилари билан алмаштиришни режалаштирмоқда.

    1 июл, 20:10   Изоҳ (0)   6150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#"Б-2 Spirit"#бомбардимончи#самолёт
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.