Шимолий Корея янги модификацияланган иккита зенит ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий Телеграф агентлиги хабар берди.

Ракета синовлар жанговар хусусиятларни текшириш учун ўтказилган. Унда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳам иштирок этган.
Синовлар давомида мутахассислар ҳаво нишонларини йўқ қилишда ракета тизимларининг жанговар имкониятлари самарадорлигини аниқлаган, дейилади хабарда.
Янги зенит-ракета тизими турли ҳаво нишонларига, жумладан, дронлар ва қанотли ракеталарга қарши қўлланилиши мумкин.


Шимолий Корея 23 август куни АҚШ ва Жанубий Кореянинг “Улжи озодлик қалқони” қўшма машғулотлари туфайли ўзининг жанговар тайёргарлигини кучайтиришга мажбур бўлаётганини маълум қилди. КХДР бундай ҳаракатлар минтақадаги кучлар мувозанатини издан чиқариши мумкинлигини билдирди.
Маълумот ўрнида, 19 август куни Корея қуролли кучлари Шимолий Корея чегарасида огоҳлантирувчи ўт очганди. Пхеньян бу ҳодисани провокация деб баҳолаган.
Жанубий чегара чизиғи яқинида доимий тўсиқлар қураётган ҳарбийларимизнинг ҳаракатларига жавобан 12,7 миллиметрли йирик калибрли пулемётдан 10 дан ортиқ огоҳлантирувчи ўқ узишди, деди КХДР генерал-лейтенанти.
Генерал Америка томонини камида икки марта – 25 июнь ва 18 июль кунлари қурилиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабардор қилганини эслатган.
Изоҳ (0)