• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Марказий Осиё – Хитой” саммити: минтақавий ҳамкорлик манзараси ва истиқболлар

    2025 йил 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити бугунги глобал сиёсий жараёнлар фонида ўта муҳим воқелик сифатида қайд этилди. Унда долзарб ва стратегик аҳамиятга эга 15 та ҳужжат имзоланди.

    Хусусан, Остона декларацияси ҳамда Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг қабул қилиниши минтақадаги давлатлар ва Хитой ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган амалий қадам бўлди. 

    Президент Шавкат Мирзиёев саммитда билдирган фикрлари орқали минтақа олдида турган энг асосий масалаларга эътибор қаратди. Хусусан, хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларида аниқ таклифлар берди. Уларнинг ҳар бири амалий йўналиш ва мантиқий асосга эга. Президентнинг нутқидан минтақавий барқарорлик масалаларига прагматик ёндашув, ишончли ҳамкорликка тайёрлик ва мувозанатни сақлашга интилиш яққол кўзга ташланди.

    Давлатимиз раҳбари ўзининг стратегик таҳлилидан келиб чиқиб, нафақат қўшни, балки умумий тарихий-маданий ва иқтисодий маконимизнинг ажралмас қисми бўлган Афғонистон муаммоларига халқаро ҳамжамиятнинг эътибори камайиб бораётганини таъкидлаб, унинг оқибатларига эътибор қаратишга чақирди. Бу позисия, авваламбор, минтақада хавфсизликни таъминлашга оид умумий ёндашувларни тиклашга қаратилган ишончли қадам сифатида кўрилади.

    Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича очиқ ва мантиқий фикр алмашилди. Савдо, энергетика, ишлаб чиқариш, юқори технологиялар каби соҳалардаги алоқаларда сезиларли суръат кузатилмоқда. Бу йўналишлар аниқ режалар ва амалий лойиҳалар билан таъминланаётгани алоқаларнинг пухта асосларга таянаётганидан далолат беради.

    Ўзаро муносабатлардаги барқарорлик томонларнинг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилмоқда. Халқаро ўзгаришлар фонида бу каби ишончли шериклик минтақавий барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт учун кенг имкониятлар яратаётир. Ўзбекистон ва Хитойнинг бугунги алоқалари фақат икки томонлама эмас, балки кенгроқ миқёсдаги ҳамкорлик моделини шакллантирмоқда.

    Хитой билан йўлга қўйилган инфратузилмавий шериклик, айниқса “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси, минтақадаги узвий боғлиқликни кучайтиришга хизмат қилмоқда. Бу йўл фақат юк ташиш имкониятларини эмас, мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни жадаллаштириш, иш ўринлари яратиш ва логистика тизимини замонавийлаштириш каби қўшимча самараларни ҳам таъминлаяпти. Ушбу лойиҳа орқали Ўзбекистон ва қўшни давлатлар халқаро транспорт занжирларига янада яқинлашди, бу эса минтақавий бозорлар очиқлиги ва ташқи иқтисодий фаоллик учун янги имкониятлар очди.

    Саммит доирасида муҳокама қилинган соҳаларнинг хилма-хиллиги алоҳида эътиборга лойиқ. Экология, таълим, рақамли технологиялар, илм-фан ва сунъий интеллект бўйича билдирилган ташаббуслар амалиётга жорий этилса, минтақанинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган асосий омиллардан бирига айланиши мумкин.

    Ўзбекистон томонидан Тошкентда стандартлаштириш ва сертификатлаштириш марказини ташкил этиш таклифи ҳам ана шундай мақсадга хизмат қилади. Бу ташаббус нафақат экспортбоп маҳсулотлар сифатини яхшилайди, балки минтақада умумий техник регламентлар ва бозорга кириш шартларини уйғунлаштиришда муҳим қадам бўлади.

    Саммит доирасида хавфсизлик масалалари алоҳида аҳамият билан муҳокама қилинди. Терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ва кибержиноятчиликка қарши курашиш учун амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Бугунги глобал хавф-хатарлар шароитида бундай ёндашув минтақавий ҳамжиҳатликнинг аҳамиятини янада ойдинлаштирди. Афғонистонга оид ташаббус – Термиз шаҳрида халқаро даражада учрашув ўтказиш таклифи – Ўзбекистоннинг тинчликни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсатини амалий жиҳатдан тасдиқлади.

    “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги ҳамкорлик бу билан чекланмайди. Саммитда давлатимиз раҳбари инсон капитали, таълим, илм-фан ва маданият каби соҳаларда ҳам алоқалар борасида сўз юритди. Сабаби, бу жабҳада ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида ишга солинмаган имкониятлар бор.

    Жамият салоҳиятини ривожлантириш, инновасион салоҳиятни ошириш ва маданий яқинлашув каби омиллар ташқи сиёсий барқарорлик учун ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шу жиҳатдан “Ипак йўли маданий мероси” портали ва академик мулоқотларни ташкил этиш ташаббусларни муҳим ва ўз вақтидаги қадамлар сифатида баҳолаш мумкин. 

    Хулоса қилиб айтганда, Остонада бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммити минтақа давлатларининг ўз манфаатларини англаётгани ва уларни ўзаро ҳамкорлик орқали рўёбга чиқаришга интилаётганини яққол намоён қилди. Ўзбекистон бу жараёнда ўзини ишончли шерик, очиқ ва тамойилга таянган ташқи сиёсат юритувчи давлат сифатида кўрсатди. Президентимизнинг таклифлари мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёндашув, минтақадаги янгиланган муносабатлар тизимини шакллантираётган асосий йўналиш сифатида эътироф этилди.

    Бу каби саммитлар орқали шаклланаётган ҳамкорлик майдони ўзаро ишонч ва манфаатга асосланган муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда. Бундай мулоқотлар минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, шерикликка асосланган амалий ечимлар яратиш учун зарур платформа сифатида фаолият кўрсатмоқда. Илгари сурилаётган ташаббуслар замонавий халқаро мураккаб вазиятда ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконияти борлигини кўрсатмоқда. Бу имкониятдан оқилона фойдаланиш минтақавий тараққиётнинг асосий шартидир.

    С. Жўраев, Д. Сайфуллаев, Б. Бердиева

    18 июн, 16:38   Изоҳ (0)   1684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Марказий Осиё – Хитой” ҳамкорлиги: янги босқич сари

    17 июн, 17:33

    Uzbekistan: Ланд оф Talentс промоушн кампанияси Ўзбекистонни футбол мамлакати сифатида намойиш этади

    16 июн, 17:57

    “Бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди” — Президент селекторида айтилган 10 та муҳим масала

    16 июн, 17:37

     “Ўзкимёсаноат” коррупцияга қарши кураш соҳасидаги энг нуфузли халқаро стандарт сертификатига эга бўлди

    13 июн, 21:13

    12 июн, 18:16

    Инвестисион муҳит жозибадорлиги — Ўзбекистон иқтисодий дипломатиясининг ютуғи

    11 июн, 14:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50

    Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди (видео) 

    Ўзбекистон | 2 август, 10:30

    Расман. Сон Ҳён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 2 август, 10:25

    Трамп Медведевнинг таҳдидига жавобан АҚШнинг иккита ядровий сув ости кемасини Россия яқинига жойлаштиришни буюрди

    Дунё | 2 август, 10:10

    2,2 млрд долларлик касса: 2025 йилнинг энг кўп даромад келтирган 10 та фильми

    Маданият | 2 август, 09:45

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди — ESPN

    Спорт | 2 август, 09:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.