• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд

    Ёзги таътилда бола дарс қилиши керакми? Мутахассис жавоб берди

    Баҳор якунланиб, мактабларда сўнгги қўнғироқ жаранглаши билан болалар узоқ кутилган ёзги таътилга чиқишади. Кўпчилик ота-оналар эса шу заҳоти саволга дуч келади: “Ёзда ҳам бола билим олишдан узоқлашмаслиги керакми?” Айримлар фарзандини ўқишдан бутунлай озод қилиш керак деса, бошқалар билим олишдан тўхтамаслик тарафдори. Хўш, қайси ёндашув тўғри?

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Бу борада болалар нейропсихологи, психология фанлари номзоди Варвара Юденичнинг фикрларига таянамиз.

    Мактаб ўқувчиси ёзги таътил пайтида дарс қилиши керакми?

    Тўққиз ой давом этган ўқув йили болага катта юклама беради. Май ойига келиб, ҳатто энг яхши баҳоларга ўқийдиган болалар ҳам чарчай бошлайди. Доимий зўриққан мия дам олишга муҳтож, шунинг учун узоқ таътиллар нафақат таълимнинг ажралмас қисми, балки зарурат ҳамдир. Ёз давомида бола куч тўплайди, чиниқади, тана ва руҳият ресурсларини тиклайди.

    Агар ота-оналар болага руҳан ва жисмонан дам олишига йўл қўймай, уни доимий равишда қўшимча дарслар билан юклайверса, бунинг оқибатида бола чарчаган, асабий ҳолга тушади ва ўқиш самарадорлиги пасаяди.

    Уч ойлик таътил болага кўплик қилмайдими?

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Ўйин ва ҳордиқ учун ажратилган учлик ой муддат дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги болалар орзу қиладиган дам. АҚШнинг бирорта штати ва мактабларида бундай узоқ давом этадиган таътил йўқ. Шу боис, уч ойлик дам олиш кўплик қилмайдими, деган мантиқий савол юзага келади.

    Таътилнинг уч ой давом этишига, аввало, ўқитувчилар ҳам қарши. Чунки улар сентябрда бир неча ҳафтани болалар таътил вақтида унутган билимларини тиклашга сарфлашади. Улар буни мунтазам ёзги машғулотлар орқали ҳал қилиш тарафдори. Бироқ психологияда бундай фикрни йўқ. Тадқиқотларга кўра, бола чинакам дам олиши учун камида икки ой керак. Учинчи ой эса аста-секин янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, янги интизомга мослашиш учун зарур.

    Йил давомида ўрганилган маълумот мияга чуқур сингган бўлса, у уч ой ичида йўқолиб кетмайди. Ҳа, айрим формулалар ёки қоидалар унутилиши мумкин, аммо улар билан боғлиқ фикрлаш усули ва амалий кўникмалар сақланиб қолади. Демак, уч ойлик дам олиш ўқувчининг мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди.

    Кимлар ёзда дарс қилиши муҳим?

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Ақлий ва жисмоний ривожланиш даражаси нормал бўлган болалар учун ёзда алоҳида машғулотлар шарт эмас. Агар ўқувчининг ўзлаштиришида жиддий муаммо бўлса, қўшимча дарслар ўтиш керак.

    Агар ўқитувчи боланинг синфда қолишини ёки соддалаштирилган дастурли мактабга/янги синфга ўтишини тавсия қилган бўлса, ёзда дарс қилиш керак бўлади. Бундай ҳолатда фақат репетитор билан эмас, балки муаммонинг илдизини — яъни маълумотни ўзлаштира олмаслик сабабини ҳал қиладиган мутахассис билан ишлаш муҳим. Бу логопед, психолог ёки нейропсихолог бўлиши мумкин. Бундай болаларга ёзда репетитор билан ишлаш кейинги ўқув йилидаги муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради.

    Бола яхши кўрадиган барча қўшимча дарслар ва тўгаракларни ёзда тўхтатиб қўймаслик зарур. Айниқса, спорт ва ижодий машғулотлар фойдали бўлади. Болада чинакам қизиқиш уйғотадиган ҳар қандай қўлланма ҳам ўринли: масалан, ҳуснихат учун чиройли дафтарлар, ғайриоддий ва қувноқ масалалар тўпламлари, кўпайтириш жадвалини ўрганишга ёки ўқиш малакасини оширишга ёрдам берадиган мавзули стол ўйинлари шулар жумласидандир.

    Китоб ўқишни машқ қилиш учун эса хоҳишга қараб севимли китобларни танлаш мумкин. Бошқа бадиий асарларни ёзда аудио шаклида тинглаш ҳам фойдали.

    Янги ўқув йилига тайёргарликни осонлаштириш учун таътил вақтида нималар қилиш керак?

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Ёз — бу ҳаракат ва ўйинлар мавсуми. Бола қанча кўп очиқ жойларда ҳаракатда бўлса, шу қадар мия фаолияти ривожланади. Қуйидагилар мактаб ўқувчисининг ўқиш кўрсаткичини яхшилашга ёрдам беради:

    • тоза ҳавода узоқ сайрлар, тоғ ва далаларга чиқиш;
    • турли юзаларда (майса, қум, тош) ялангоёқ юриш;
    • сув, лой, қум иштирокидаги ўйинлар;
    • копток билан ўйинлар (футбол, волейбол, баскетбол);
    • ҳаракатли ўйинлар (қувлашмачоқ, беркинмачоқ);
    • фаол дам олиш (тоққа чиқиш, сузиш, сакраш, арғимчоқда учиш);
    • бошқа болалар билан мулоқот;
    • янги, ёрқин таассуротлар (саёҳатлар ҳам киради);
    • кўп миқдорда янги сабзавот, мева ва резаворлар истеъмол қилиш;
    • тўғри кундалик режим ва доимий сув ичиш.

    Хулоса қилиб айтганда, кун бўйи тоза ҳавода фаол ўйинлар билан банд бўлиш ва севимли китобларни ўқиб туриш ёзги таътилни ўтказишнинг энг яхши усулидир.

    10 июн, 21:50   Изоҳ (0)   756
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фарзанд#таътил#таълим#тарбия#психология

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанозадан тўғри саҳнага. Яқинларини йўқотган бўлса-да, мухлислари учун саҳнага чиққан ўзбек санъаткорлари 

    22 май, 15:42

    “Ҳайвонлар шаҳри 2”нинг биринчи тизер-трейлери чиқди: Жуди ва Ник қайтмоқда

    21 май, 16:55

    Актриса Кейт Уинслетнинг қизи Канн кинофестивалида дебют қилди

    21 май, 18:45

    Тошкент метрополитени ходими ҳомиладор хотинини ўлдириб, каналга ташлаб юборди

    21 май, 18:30

    Ёзги таътил бошланишидан аввал болаларда ўтказиш керак бўлган 5 та муҳим текширув

    23 май, 10:56

    “Жаҳонгир Позилжонов шартимни яхши бажаряпти”. Элмурод Ҳақназаровнинг “Джигар” концертидан репортаж 

    22 май, 21:40

    “Фарзандларимнинг тарбиясида кўп иштирок этолмаганман”. Зоҳида Умарова ўғли Ёрқинхўжа ва қизи Мадлен ҳақида

    28 май, 18:01

    Ўнта бўлса ўрни бўлак: жаҳон шоу-бизнесининг кўп фарзандли юлдузлари

    24 май, 16:25

    Қизиқарли ва фойдали: болаларнинг зерикишига йўл қўймайдиган 8 та интерактив ўйинчоқ

    24 май, 14:35

    ХХ асрда Голливуд актёрлари амал қилиши мажбурий бўлган қатъий қоидалар

    26 май, 10:25

    “Бўйдоқ йигитга турмушга чиққанман”. Инстаблогер Камола Орипова иккинчи турмушидан бахт топгани ҳақида

    26 май, 19:45

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    27 май, 21:40

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    27 май, 22:20

    Сара Жессика Паркер фарзандларини молиявий қўллаб-қувватламоқчи эмас

    30 май, 13:24

    Машҳурликдан воз кечиб, санъатни бутунлай тарк этган ўзбекистонлик санъаткорлар

    30 май, 16:17

    Болаликданоқ тишларга зарар етказадиган 6 та маҳсулот

    30 май, 16:43

    Санъаткорлар оиласида туғилган, 3 ёшида саҳнага чиққан ва Асал Шодиеванинг қалбини забт этган Шоҳруххон 40 ёшда

    2 июн, 15:10

    Нобуд бўлган ҳомила, зўравон эр ва мудҳиш касаллик: “Менинг гўзал энагам” — Анастасия Заворотнюк ҳаётидаги фожиалар ҳақида

    2 июн, 11:47

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    3 июн, 15:05

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    3 июн, 13:28

    Тақиқ, чеклов ва жазолар: Япония императорлари қандай яшайди?

    3 июн, 09:44

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Британиялик 2 ёшли болакай дунёнинг юқори интеллектли инсонлари жамиятининг энг ёш аъзосига айланди

    3 июн, 19:28

    Яқин Шарқнинг энг гўзал қиролича ва маликалари қандай кўринишга эга?

    4 июн, 20:11

    Питт, Бейонсе, Мадонна ва бошқа дунё юлдузларининг фарзандлари нима билан шуғулланмоқда?

    5 июн, 13:19

    Вьетнамда “бир оилага икки фарзанд” сиёсати бекор қилинди

    4 июн, 20:45

    Омадсиз 4 та никоҳ, қизининг вафоти. Умри давомида кўплаб “тақдир ҳазилларига” бардош бериб келаётган актриса Барбара Брилска — 84 ёшда

    5 июн, 21:30

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    7 июн, 16:20

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    8 июн, 13:30

    Машҳур турк сериалларининг энг гўзал қаҳрамонлари: актрисалар ўз қаҳрамонларига қанчалик ўхшайди?

    10 июн, 09:59
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистондаги кўп тармоқли тиббиёт марказлари давлат-хусусий шериклик асосида бошқарилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июн, 00:26

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда бўлиб ўтган лаванда сайли

    Ўзбекистон | 12 июн, 00:10

    Олимлар тираннозаврнинг янги турини кашф этди

    Дунё | 11 июн, 23:50

    Сурхондарё экология бошқармаси Кофрунда водород сулфиди гази меъёрдан ошмаганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 23:35

    The Guardian: АҚШ 30 сентябргача USAID’нинг хориждаги ваколатхоналарини ёпмоқчи

    Дунё | 11 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 11 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 11 июн, 23:05

    “Болалигимда най чалганман, мусиқачи бўлишим мумкин эди” — Трамп 

    Дунё | 11 июн, 22:50

    Хитойлик фуқаролар ёки компанияларга ер ажратилиши ҳақидаги баёнотлар асоссиз — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ўзбекистон | 11 июн, 22:40

    Ўзбекистонда Япония халқаро университети очилади

    Ўзбекистон | 11 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.