• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Жанозадан тўғри саҳнага. Яқинларини йўқотган бўлса-да, мухлислари учун саҳнага чиққан ўзбек санъаткорлари 

    Санъат фидойиликни талаб қилади, деган гапни кўп эшитганмиз. Бир нечта ижодкорлар шахсий ҳаётидаги энг қийин вазиятда ҳам мухлислар учун ўзини қўлга олиб, йиғлаб туриб кулишга куч топган.

    “Отам ёлғиз қизидан айрилган кун ҳам рол ижро этган”

    Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов нафақат самарали ижоди, балки шахсий ҳаёти билан ҳам кўплаб санъаткорларга ўрнак бўлган. Аммо ҳеч нарса осонликча эришилмаганидек, актёр ҳам қийин кунларни бошдан кечирган. Урушдан кейинги қийинчилик йилларида у Машҳура исмли қиз билан оила қуради. Аммо тўйдан кейин бир муддат улар синалади ва фарзандли бўлишолмайди. Сабрнинг мукофоти ўлароқ кетма-кет фарзандли бўлишади, оилада беш ўғил ва бир қиз фарзанд дунёга келади. Афсуски, кунларнинг бирида фарзандларидан бири — қизи Феруза фожиали вафот этади.

    Foto: Skrin
    Фото: Скрин

    — Феруза менга опа бўлган, жуда кичкина бўлганим учун бу воқеани элас-элас эслайман. Аммо бувим раҳматли бу ҳақда жуда кўп гапирарди. Феруза опам 7 ёш бўлган пайти олов ичида қолиб, фожиали вафот этган экан. Онам дод деб йиғлаган, отам эса индамай ер чизиб қолган экан. “Ҳеч кимдан даъвом йўқ”, деган экан. Ўша куни театрда “Фурқат” спектакли намойиш этилиши керак бўлган. “Спектаклни қолдирсак, томошабинларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади, мусибатимга уларни шерик қилолмайман”, деб рол ижро этиш учун кетган экан. Отам ҳақиқатан санъат фидойиси эди, дейди марҳум актёрнинг ўғли Омонулла Муҳаммаджонов.

    “Отам ўлган кун рол ўйнаганман”

    Актриса Баҳора Арслонова отасидан айрилган кун фильм съёмкасида бўлгани ҳақида гапирди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — “Иснод” фильмида суратга тушаётган пайтим эди. Режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов бир оз дам олишга рухсат берди. Шу пайт телефоним жиринглади. Акамнинг рақамини кўриб, қувониб гўшакни кўтардим. “Дадам ҳажда вафот этибди, ҳозир хабар беришди”, деди. Музлаб қолдим, нима дейишни билмай қолдим. Шу орада танаффус пайти тугаб, суратга олиш пайти бошланди. Йиғлайдиган саҳна олиниши керак эди, мен сўзсиз йиғлаганман. Атрофда нима бўлаётганини билмаганман. Роса йиғлаганман ва худди шу кадрлар фильмдан ҳам жой олган. Ўзим кутмаган ҳолда, ролимни ижро этганман ва ўзимга келганимдан сўнг отам вафот этгани ҳақида ижодий гуруҳга айтганман. “Сиз ҳақиқатан ҳам йиғлаганмидингиз, биз рол ижро этяпсиз деб ўйладик”, дейишганди, дейди актриса Баҳора Арслонова.

    “Саҳнада кулиб, кейин йиғлаганман”

    Ҳосила Раҳимованинг отаси Иброҳим ҳожи 2006 йилнинг 10 март санасида вафот этган. Хонанда орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида янги концерт дастурини намойиш этган.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Отамнинг ўлими оиламиз учун оғир зарба бўлган. Кўнглимга ҳеч нима сиғмайдиган аҳволда бўлсам ҳам, байрам дастурларида иштирок этишга мажбур бўлганман. Энг ёмони, яккахон концерт дастуримга ҳам ҳеч қанча вақт қолмаганди. Уни ортга сурсаммикан, деб ўйладим, аммо атрофимдаги инсонлар кўнишмади. Кўнглимга қил сиғмайдиган пайтда концертда қўшиқ айтиб куйлаганман. Ота ҳақидаги қўшиқни айтганимда бутун зал йиғлаган, аммо саҳна этикасига хилоф иш қилмаслик учун ўзимни қўлга олганман. Саҳнада кулиб, концертдан кейин роса йиғлаганман, дейди хонанда.

    “Концертдан бир кун олдим отамдан айрилганман”

    Отабек Мирзахолов учун 2018 йилги “Браво” жамоасининг концерт дастури жуда қийин кечган. Чунки концерт бошланишидан бир кун аввал Отабекнинг падари бузруквори вафот этган.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — У кунларни эслаш мен учун жуда оғир. Концертга тайёргарлик авжида эди, 10 сентябрь куни тонгда отам вафот этди. Йиғлаб туриб одамларни кулдириш осон эмас. Шу боис концертга чиқмайман, дедим. Аммо бир кун қолганда концерт режасини ўзгартириш ҳамкасбларим учун ноқулайлик туғдиришини ҳам яхши билардим.

    Ўшанда устозим Жаҳонгир Позилжонов келиб, онам билан узоқ суҳбатлашганди. Кейин мени чақиришди. Ўшанда қабристондан эндигина қайтгандим. Хуллас, улар менга бу вазиятда ўзимни қўлга олишим кераклигини ва кўплаб санъаткорларнинг бошига худди шундай мусибат тушганини айтишди. Кечга яқин устозим ҳамроҳлигида Тошкентга йўл олдик. Ўша йилги концерт дастуридаги иштироким ниҳоятда қийин кечганди, дейди Отабек Мирзахолов.

    “Концертим куни отам вафот этган”

    Мавлуда Асалхўжаеванинг отаси Абдураҳмон ҳофиз ҳам қизининг яккахон концерт дастури куни вафот этган.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — У кун саҳнага чиқишим жуда оғир кечган. Энг алам қилгани, ўша йилги дастурда илк марта отамга бағишлаб қўшиқ айтишни режалаштиргандим. Бир кун аввал укаларим “Қўшиқни дадамга айтиб беринг”, дейишганда “Йўқ, эртага концертда эшитадилар”, дегандим. Дадам концерт учун атайин Тошкентга келганди. “Неча кун бўласиз?”, деганимда “Концертингнинг беш кунида ҳам ёнингда бўламан”, деганди. Афсуски, концертнинг илк кунида — эрта тонгда жонлари узилди.

    Концертни қолдиришнинг иложи бўлмагани учун кўзларим шишиб, катта саҳнага чиқишга мажбур бўлганман. Айниқса, отамга бағишланган қўшиқни айтганимда бутун зал йиғлаганди. Энг қизиғи, илк концерт кунида кўриниш берган капалак концертнинг бешинчи кунига қадар учиб кетмаган. Армоним ҳақида кўп сўрашади — мен ўша йилги концертда халққа отамни таништириб, унга аталган қўшиқни айтишни режа қилгандим. Афсуски, бу менга ушалмас армон бўлиб қолди. Улғайганимда етим бўлиб қолдим, дейди хонанда.

    “Концерт куни онамдан айрилдим”

    Икки ёшида отасидан айрилган қизиқчи Шукурулло Исроилов 2015 йилда онасидан ҳам айрилди. Ўша куни у Бухорода тўйда эди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — 2015 йили 27 март куни онам раҳматли 80 ёшни қаршилаганди. Афсуски, 28 март куни пешинда онамга жаноза намози ўқилди. Ўша куни “Мирзо” театрининг навбатдаги концертига старт бериларди. Мирзабек аканинг олдига келиб, концертда чиқолмаслигимни айтдим. Ҳамманинг боши қотган, бир неча соатдан кейин концерт, саҳналарнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқ.

    Томошани қолдирайлик десак, чипталар тўлиқ сотилган. Шунда устозлар менга қанчалик оғир бўлса ҳам, концертда чиқишим кераклигини айтишди. Концерт бошланди, одамлар куламан деб келган, мен эса ич-ичимдан йиғлайман. Аммо мухлисларга мусибатда эканимни билдирганим йўқ. Аммо Мирзабек ака концерт сўнгида “Шукурулло бугун онасидан айрилди, аммо сизларни ҳурмат қилиб концертга келди” деганда бутун зал йиғлаб, қарсак чалганди, дейди Шукурулло Исроилов.

    “Йиғлаб туриб одамларни кулдириш қийин”

    Дилшодбек Мусабеков 2012 йил отаси вафот этган куннинг эртасига концерт дастурида иштирок этишига тўғри келган. Афсуски, касб масъулияти сабаб у дардини ичга ютиб, халқни кулдиришга мажбур бўлган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — Дадамни йўқотиш жуда оғир бўлган. Эртаси куни концерт бўлиши керак, аммо кўнглимга қил ҳам сиғмайдиган ҳолатда эдим. Жамоадаги йигитлар келиб “Истасангиз, концертни қолдирамиз. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди, хавотир олманг” дейишди. Чунки уларнинг ҳам аҳволи у қадар яхши эмасди. Биз аввалдан оилавий дўст бўлганимиз учун бир-биримизнинг қувонч-у ғамимизга шерик эдик. Шунда онам нима бўлган тақдирда ҳам, саҳнага чиқишим кераклигини ва белгиланган концертни қолдиришга ҳаққим йўқлигини тушунтирди. Хўп, деб концертда иштирок этдим. Йиғлаб туриб одамларни кулдириш нақадар оғир эканини ўшанда билганман, дейди Дилшодбек Мусабеков.

    22 май, 15:42   Изоҳ (0)   1684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #актёр#хонанда#қизиқчи#вафот этди#концерт#театр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Йиғлаган СанЖайнинг устидан кулган Жасур Мавлонов, Тошкентга келган Чақир, Афруза оиласидаги жудолик

    22.06.2021, 22:24

    Instagram: Муродбек Қиличевнинг 122 минг долларлик хариди, ота-онасига машина совға қилган Элёр Мелибоев, Ширин қизалоғини мухлисларига кўрсатди

    16.07.2022, 22:41

    Instagram: Москва ситида рақс тушган Dili.me, Тимати билан учрашган Азиза Халилова, Равшан Намозовни хотирлаётган машҳурлар

    24.09.2022, 22:53

    Instagram: Асал Шодиева қандай автомобиль бошқаради? 35 ёшида уйланадиган Liil Xurramov, «мойка»да ишлаб кўрган Феруза Норматова

    14.12.2022, 22:42

    Instagram: Мурод Ражабовни йўқлаган Алишер Узоқов, отасига янги уй совға қилган Ҳамдам Собиров, «Сетора» хонандаси Комила Хўжаева оиласидаги мусибат

    09.01.2023, 22:46

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    28.09.2023, 22:15

    Instagram: Бунёд Раҳматуллаев биринчи, Азамат Аҳроров учинчи бор ота бўлди, “Уммон”чи Шоҳрух бир ойда қанча топади? 

    22.10.2023, 22:15

    “Қаҳрамон она”нинг фарзанди, қобилиятсиз талаба ва Обид Асомовнинг артист бўлишини истамаган Мирзабек Холмедов 62 ёшда (фото, видео)

    16.12.2023, 13:31

    Instagram: Ойдин Юсупова турмушга чиқдими? “Севги изтироби”даги Асу фарзанд кутмоқда, Даврон Аҳмедов ўғлини уйлантирди

    13.09.2024, 11:50

    “Сўзида туриш борасида унча-мунча эркакка ўрнак бўларди” — Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани хотирламоқда (фото, видео)

    09.12.2024, 13:15

    Ўлик ташиган ва чой сотган: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари машҳур бўлишидан аввал қайси соҳада фаолият юритган?

    2 январ, 17:51

    Отасидан эрта айрилган, севган қизига уйланолмаган ва фарзандли бўлишни 15 йил кутган Самандар Ҳамроқулов 46 ёшда (фото, видео)

    27.12.2024, 18:44

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 15:59

    Озодбек Назарбековдан Ботир Қодировгача: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг серфарзанд машҳурлар (фото)

    25 феврал, 11:31

    Instagram: Тошкентга келган Абҳишек Баччан, аварияга учраган Паризода, неварали бўлган Абдулла Қурбонов 

    14 март, 12:29

    Машҳур инсонларнинг фарзанди эканлигини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    4 апрел, 19:31

    Автоҳалокат, қотиллик ва оғир касаллик туфайли ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар

    14 апрел, 18:55

    Instagram: Муниса Ризаеванинг эри сохтами? Ҳамдам Собиров дўстига Lexus совға қилди, Мўмин Иброҳимов жароҳат олди

    7 апрел, 11:55

    Instagram: Баҳора Арслонова фарзанд кутмоқда, Асал Шодиева туғилган кунини нишонлади, Имроннинг “биррови” қанча?    

    8 апрел, 11:56

    Instagram: Қизини узатаётган Мирзабек Холмедов, 15 килога озган Муниса Ризаева, Фарҳод ва Ширин дуэти тикланиши мумкинми?     

    9 апрел, 10:53

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Пиар учун ўзини севишган жуфтлик сифатида кўрсатган машҳурлар 

    10 апрел, 21:35

    “Сичқон” драмаси юлдузи Ли Син Ги судда 403 минг доллар ундириб олди

    12 апрел, 09:58

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Шоҳрух Хоннинг дебюти, галстук кийган Деми Мур ва оқ смокингли Мадонна. Met Galaʼнинг энг ёрқин образлари 

    8 май, 12:03

    “Матрица”даги ролини рад этган, ҳалокатли цунамидан омон қолган “иккинчи Брюс Ли” — хитойлик актёр Жет Ли ҳозирда нима билан банд?

    9 май, 13:12

    Ким Кардашьян, Майкл Жордан ва ота-онаси билан узоқ вақт бирга яшаган бошқа машҳурлар

    9 май, 12:43

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    9 май, 15:55

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    10 май, 11:31

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    11 май, 11:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    2030 йилга келиб Хитойда парвоз қилувчи йўналишли таксилар қатнай бошлайди

    Дунё | 22 май, 19:50

    Ёшлар орасида энг кўп учраётган 5 хил саратон

    Маслаҳатлар | 22 май, 19:40

    Ҳиндистонда жала ва дўл туфайли беш киши ҳалок бўлди

    Дунё | 22 май, 19:20

    Ўзбекистон ва Словения ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 22 май, 19:11

    Бутун дунё бўйлаб украиналик 7 млн қочқин қайд этилган — БМТ

    Дунё | 22 май, 19:00

    Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди 

    Ўзбекистон | 22 май, 18:50

    Жаҳон эстрадасининг сўнгги 5 йилликдаги топ-5 та ҳити

    Мусиқа | 22 май, 18:45

    Сирдарёда рашкчи эркак юзига ниқоб тақиб маҳалла раисини ўлдирмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 22 май, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.