Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 58,77 сўмга пастлаб, 12 653,32 сўм бўлди;
- евро 105,71 сўмга тушиб, 14 822,10 сўм бўлди;
- рубль 0,75 сўмга пастлаб, 161,89 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 35,36 сўмга кўтарилиб, 12 712,09 сўм бўлганди.
Ўзбекистонда 2025 йил май июнь ойларида сўм АҚШ долларига нисбатан кескин кўтарила бошлаганди. Сўнг пастлашни бошлаб, 24 июнда ушбу валюта расмий курси 12 410,99 сўмни ташкил этди. Айрим иқтисодчилар долларнинг бундай кескин пастлаганини валюта мустаҳкамланиши эмас, доллар глобал миқёсда қадрсизланиши эканини айтди. Жумладан, Юлий Юсупов бу ҳолатни сўм мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри эканини, чунки бунда сўм қадри ортмаётгани, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)