Мукаммал кўринишда бўлиш учун Голливуд актрисалари ҳар куни овқатланиш тартибига эътибор беради ва мунтазам машқ қилади. Баъзан муҳим тадбирдан аввал қоматни гўзал ҳолатга келтириш учун улар қисқа вақтда таъсир қиладиган усуллардан фойдаланади. Қуйида машҳурлар синовидан ўтган ана шундай самарали парҳезлар ҳақида маълумот берилади.
- Ева Лонгориянинг балиқли диетаси

Актриса Ева Лонгория енгил ва фойдали овқатларни афзал кўради. Муҳим тадбирлардан олдидан у балиқ маҳсулотларига асосланган парҳезга амал қилади. Бу усул унга оч қолмай диета сақлаш имконини беради.
Натижа: Бир неча кун ичида 2–3 кг вазн йўқотиш, танадаги енгиллик ва тиниқ тери.
Дийэтанинг қоидалари:
- Асосий таом сифатида қайнатилган, тандирда ёки грилда тайёрланган балиқ: лосос, оркинос, треска, форел балиқлари истеъмол қилиш;
- Ҳар бир порция 200 граммдан ошмаслиги;
- Углеводлар ўрнига янги ёки буғда пиширилган сабзавотлар истеъмол қилинади. Нон, макарон ва ёрма бутунлай рациондан чиқариб ташланади;
- Кунига камида 2 литр сув ичиш керак.
Бу усул нимаси билан фойдали?
- Балиқ оқсил ва омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, моддалар алмашинувини фаоллаштиради ва терининг ҳолатини яхшилайди;
- Сабзавотлар эса ўсимлик толаси ва витаминларга эга, улар организмни тозалайди ва энергия беради;
- “Оғир” углеводлардан воз кечиш танадаги шишларни камайтиради ва танадан ортиқча суюқликни чиқаради.

- Деми Мурдан қора олхўрили монодиета

62 ёшли актриса Деми Мур ҳар доим чиройли қомати билан ҳайратлантириб келган. Унинг сири оддий — у ётишдан олдин бир ҳовуч қора олхўри истеъмол қилади. Бу табиий, ширин ва паст калорияли мева нафақат ҳазмни яхшилайди, балки организмни табиий равишда ёшартиради.
Натижа: 3–5 кун ичида 1–3 кг йўқотиш, енгиллик ва терининг ҳолатида ижобий ўзгаришлар.
Дийэтанинг қоидалари:
- Кечқурун 10 тагача қора олхўри ва кўп миқдорда сув ёки ўсимлик чойи ичиш.
- Кун давомида енгил овқатланиш: сабзавотлар, оқсиллар ва фойдали ёғлар ейиш.
Бу усул қанчалик фойдали?
- Қора олхўри табиий детокс воситаси, у ҳазмни яхшилайди ва ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам беради;
- Кам калорияли, аммо ширин таъми билан ширинликларга бўлган иштиёқни камайтиради;
- Антиоксидантларга бой бўлиб, қариш жараёнини секинлаштиради.

- Женнифер Лопеснинг “бир стакан” диетаси

Женнифер Лопеснинг бу парҳези организмни зўриқтирмаган аввалги формага қайтишига ёрдам беради.
Натижа: Ортиқча овқатланишнинг олди олинади, кичик порция лар ҳазм қилишни енгиллаштиради.
Дийэтанинг қоидалари:
- Ҳар бир овқат порция си 250 мл (бир стакан) ҳажмдан ошмаслиги керак;
- Фақат очлик сезилганда овқатланиш лозим, зерикканда тамадди қилиш мумкин эмас;
- Асосий эътибор оқсилга бой маҳсулотлар ва сабзавотларга: ёғсиз гўшт, балиқ, тухум, кўкатларга берилиши керак;
- Кунига камида 2 литр сув ичиш лозим.

- Женнифер Энистондан “оқ маҳсулотлардан воз кечиш” диетаси

Женнифер Энистон 56 ёшда ҳам ёш ва соғлом кўринади. Бунинг сирларидан бири “оқ диета” номли махсус парҳез туридир.
Диетанинг қоидалари:
- Шакар, оқ ун, нон ва нон маҳсулотлари, гуруч, макарон, картошка, туз каби маҳсулотлардан бутунлай воз кечилади;
- Рухсат этилган ягона “оқ” маҳсулотлар — оқ гўшт (товуқ, курка) ва тухум оқи.
Бу усул қандай самара беради?
- Тез ҳазм бўладиган углеводларни чиқариб ташлаш танадаги шиш ва ёғ қатламларини камайтиради;
- Оқсиллар тўқлик ҳиссини узоқ вақт сақлайди ва мушакларни мустаҳкамлайди;
- Тузни камайтириш орқали организм токсинлардан тозаланади.

- Ҳайди Клумнинг карамли диетаси

Германиялик супермодел Ҳайди Клум карамни жуда қадрлайди. Тузланган ёки пиширилган карамнинг 100 граммида атиги 23 ккал мавжуд. Шунингдек, у витаминлар, кальций ва темирга бой. Бу маҳсулот моддалар алмашинувини фаоллаштиради ва тезда озишга ёрдам беради.
Натижа: Бир неча кун ичида оч қолмасдан 2–3 кг вазн йўқотиш.
Диетанинг қоидалари:
- Асосий таом — карам (тузланган, димланган, салат шаклида ёки шўрва тарзида);
- Оқсил сифатида рационга бир оз товуқ, балиқ ёки тухум қўшиш мумкин;
- Ун маҳсулотлари, шакар ва спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш;
- Кунига камида 2 литр сув ичиш.
Бу усул нимаси билан фойдали?
- Карам — паст калорияли, витаминларга бой ва фойдали моддаларга тўла;
- Кальций, магний, темир ва толалар метаболизмни фаоллаштиради;
- Ҳазмни яхшилайди ва танадан ортиқча суюқликни чиқаради.

Эслатма! Ҳар қандай диетани синаб кўришдан аввал шифокор ёки диетолог билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)