• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон давлат қарзи келаси йилда 45 млрд доллардан ошиши кутилмоқда

    Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши проноз қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Фуқаролар учун бюджет” ҳисоботида келтирилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Қайд этилича, жорий йилда янгиланган ҳисоб–китобларга кўра, давлат қарзи 39,7 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

    “2025 йилга келиб, давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда”, —дейилади вазирлик ахборотида.

    Манбага кўра, 2024 йил якунида давлат ташқи қарзини жалб қилиш бўйича янгидан имзоланадиган шартномалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этилади. Шундан 2,5 миллиард доллари инвестиция лойиҳаларига, 2,5 миллиард доллари бюджетни қўллаб–қувватлашга йўналтирилади.

    2025 йилда эса қарийб 5,5 миллиард долларлик давлат ташқи қарзини жалб қилиш режалаштирилган. Мазкур кредит маблағларининнг 2,5 миллиард доллари инвестиция лойиҳалари, 3 миллиард доллари эса бюджетни қўллаб қувватлаш учун сарфланиши кутилмоқда.

    Давлат қарзи бўйича прогнозлар

    2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи 37 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 33,2 фоизни ташкил қилган. Шундан давлат ташқи қарзи 30,9 миллиард доллар (ЙAIМнинг 27,7 фоизига тенг), давлат ички қарзи 6,1 миллиард долларга (ЙAIМга нисбатан 5,5 фоиз) етган.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жорий йил 1 июль ҳолатига давлат қарзи маблағлари қуйидаги тармоқларга сарфланганини маълум қилган:

    • давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш дастурларига — 13 миллиард доллар;
    • энергетика лойиҳаларига — 5,7 миллиард доллар;
    • қишлоқ ва сув хўжалиги лойиҳаларига — 2,8 миллиард доллар;
    • транспорт лойиҳаларига — 2,7 миллиард доллар;
    • уй-жой коммунал хўжалиги лойиҳаларига — 2,7 миллиард доллар;
    • соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари лойиҳаларига— 2,3 миллиард доллар;
    • бошқа соҳаларга — 1,7 миллиард доллар.

    Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида Ўзбекистон давлат қарзи ва мамлакатнинг умумий ташқи қарзи билан боғлиқ хатарларни паст даражада баҳоланган.

    Охирги 5 йилда республикада давлат қарзи миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 30 фоиздан юқори даражада шаклланиб келмоқда. Прогнозларга қаралса, бу тенденция давомли бўлиши кутилмоқда. Жумладан, 2024 йил якунида давлат қарзи ЙAIМга нисбатан 35,5 фоиз, 2025–2027 йилларда 36,7–37 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинган. Бюджет қонунида давлат қарзининг энг юқори миқдори ЙAIМнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан оширилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

    Аввалроқ 2023 йил ноябрда эълон қилинган бюджетномада юқоридаги прогнозлардан фарқли рақамлар кўрсатилган. Яъни 2024 йилда давлат қарзининг ЙAIМга нисбати 37 фоиз бўлиши маълум қилинган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич 37,4 фоизни, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмалари мавжудлиги қайд этилган.

    Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 2024 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон номидан давлат кафолати остида жами 2,8 миллиард долларлик ташқи қарз шартномалари имзоланганини айтган. Шунингдек, давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, жорий йилда сўндириладиган халқаро облигацияларни қайта молиялаштириш мақсадида жаҳон молия бозорларига 1,5 миллиард доллар миқдоридаги суверен халқаро облигациялар чиқарилган.

    18.11.2024, 15:56   Изоҳ (0)   21275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #давлат қарзи#ташқи қарз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “2035 йилгача қарзларни тўлаймиз”: Садир Жапаров давлат қарзини сиёсийлаштирмасликка чақирди

    23.01.2024, 17:57

    Агар Ғарб қарз беришни тўхтатса, Украинани 2025 йилда банкротлик кутади — Жаҳон банки 

    30.03.2024, 23:11

    Хитой ташқи қарзи 2023 йил охирига келиб 2,45 триллион долларга етгани маълум қилинди

    01.04.2024, 19:25

    Қирғизистон 11 йил ичида ташқи қарзини тўлиқ узмоқчи

    15.04.2024, 12:39

    Украинанинг давлат қарзи 151 млрд доллардан ошди

    28.05.2024, 12:25

    Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди

    31.05.2024, 07:51

    Келгуси 10 йилда АҚШ ташқи қарзи 56 триллион доллардан ошиши мумкин

    19.06.2024, 15:47

    ХВФ 2029 йилга бориб Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 10 фоизга қисқаришини маълум қилди

    18.07.2024, 13:08

    Зеленский ташқи қарз бўйича тўловларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни имзолади

    31.07.2024, 16:50

    Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти ва давлат қарзи қанча? 

    07.08.2024, 18:11

    “Ўзбекистон давлат қарзи 37 миллиард долларга етди” — Жамшид Қўчқоров

    06.09.2024, 16:02

    “Тўловни қарзга ёздириб, давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига зид иш қилган”. Солиқ қўмитаси Кўкдаладаги ходимлари айбини тан олди

    14.09.2024, 19:50

    Жон бошига 1000 доллар: ошиб бораётган ташқи қарз қандай оқибатларга олиб келади? 

    17.09.2024, 20:37

    Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади 

    24.09.2024, 11:47

    Таиланд ҳукумати иқтисодиётни ривожлантириш учун фуқароларга 300 доллардан нафақа тўлайди

    30.09.2024, 18:55

    “Жарималарни фуқаролар даромадига қараб қўллаш тарафдоримиз” — “Адолат” партияси вакили

    04.10.2024, 18:45

    Дунёнинг 26 та давлати қарзи 18 йиллик максимумга етди – Жаҳон банки

    15.10.2024, 08:40

    Дунё давлатларининг жами қарзи 2024 йилда 100 трлн доллардан ошиши кутилмоқда

    15.10.2024, 21:25

    ХВЖ раҳбари глобал инфляция секинлашишда давом этаётганини қайд этди 

    25.10.2024, 23:05

    Ташқи қарз ва бюджет тақчиллиги: яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодини нималар кутмоқда? 

    29.10.2024, 19:50

    “Давр банк”ка нисбатан қўлланилган молиявий жарима, вазирлик ва идораларда сони қисқартирилган раҳбар ўринбосарлари, келгуси йил учун эълон қилинган давлат бюджети...

    29.10.2024, 22:40

    Электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими, дарсликлар ижараси учун тўлов, давлат идораларига бюджетдан ажратиладиган маблағ: 30 октябрнинг энг муҳим х...

    30.10.2024, 22:50

    Ишчисининг маошидан алимент қарзини ушлаб қолмаган андижонлик фермер жаримага тортилиб, машинаси хатланди

    02.11.2024, 13:00

    Эрдўғон Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди

    05.11.2024, 14:33

    Трамп АҚШ давлат қарзини криптовалюта билан тўлаш истагини билдирди

    05.11.2024, 20:10

    АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 36 трлн доллардан ошди

    15.11.2024, 20:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ботафога” илк турда ғалаба қозониб, “ПСЖ” билан гуруҳда етакчилик қилмоқда

    Спорт | 16 июн, 10:00

    “Ҳоким, вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 16 июн, 09:58

    Перуда зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

    Дунё | 16 июн, 09:53

    “7-бўлмадаги мўжиза”: Жанубий Кореянинг оила даврасида томоша қилишга мўлжалланган ажойиб фильмлари

    Кино | 16 июн, 09:40

    Трамп Исроилга Эрон олий раҳнамосини ўлдирмасликни буюрди — ОАВ

    Дунё | 16 июн, 09:25

    Автобусда кекса аёл томонидан калтакланган қозоғистонлик йигит мода олами вакилларининг эътиборига тушди

    Лайфстайл | 16 июн, 09:20

    Элдор Шомуродовга АҚШ чемпионатидан жиддий таклиф бор

    Спорт | 16 июн, 09:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.