“Ливерпуль” футболчиси Луис Диас “Барселона” сафига қўшилишни хоҳламоқда. Колумбиялик футболчи Каталония клуби билан шартнома имзолашга тайёр. АS нашрининг хабар беришича, Диас “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямсдан фарқли ўлароқ, агар “Барселона” уни рўйхатдан ўтказа олмаса ҳам, шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқини талаб қилмаяпти.

Бироқ футболчи шартномага бир муҳим банд киритилишини истамоқда: агар клуб уни 31 августга қадар Ла Лига рўйхатидан ўтказа олмаса, “Барселона” унга молиявий компенсация тўлаш мажбуриятини олади. Айнан шу талаб клуб раҳбарияти учун асосий тўсиқлардан бирига айланмоқда.
Аввалроқ “Бавария” ҳам Диаснинг трансфери борасида “Ливерпуль” билан музокара бошлагани хабар қилинганди.
28 ёшли Диас “Ливерпуль” таркибига 2022 йил январь ойида қўшилган. Унинг жорий шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” молиявий чекловлар сабабли яқинда бир нечта трансферларни Ла Лига рўйхатидан ўтказа олмаган. Клуб ҳозирча молиявий фейр-плей талабларини тўлиқ бажара олмаяпти. Шу боис Диас трансферининг амалга ошишида муаммолар юзага келмоқда.
Изоҳ (0)