Испаниялик футболчи Нико Уильямс “Атлетик” клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, футболчи ва Бильбао клуби ўртасида тузилган янги келишув 2035 йилгача амал қилади.
Аввалроқ “Барселона” Нико Уильямснинг трансфери бўйича музокаралар якуний босқичга етганини ва яқин кунларда футболчини ўз таркибига қўшиб олишини эълон қилиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ “Атлетик” иқтидорли футболчини жамоада сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Нико Уильямс барча турнирлар доирасида жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг аввалги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилиши белгиланган эди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Уильямснинг бозор қиймати 70 миллион еврога тенг.
Изоҳ (0)