• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Роберто Баджонинг ноаниқ зарбаси, Месси ва Суареснинг кутилмаган юриши. Футболдаги пенальти қоидаси ҳақида

    Пенальти (ёки 11 метрлик зарба) — бу ҳимояланаётган жамоанинг жарима майдончаси ичидаги қоида бузиш натижасида белгиланадиган 11 метрлик жарима зарбаси.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Пенальтининг асосий хусусияти — бу зарбанинг “бирга бир” форматда ижро этилишидир. Яъни ҳимоячилардан иборат жонли девор қуриш ва пенальтини ижро этаётган футболчига халақит бериш мумкин эмас. Фақатгина дарвозбон ва 11 метрлик нуқатада турган ўйинчи бор.

    Айтганча, пенальти учун майдонда махсус жой бор — бу дарвозадан 11 метр узоқликдаги қалин нуқта. Шунинг учун пенальти белгиланганда шарҳловчиларнинг: “Ҳакам нуқтани кўрсатди”, деган сўзини эшитишимиз мумкин.

    Пенальти — бу бирга бир ҳал бўладиган стандарт ҳисобланади. 11 метрлик жарима зарбасини ижро этаётган ўйинчи учун асосийси дарвозанинг қайси томонига тепиш ва хато қилмаслик. Дарвозабон учун эса бу ҳақиқий лотерея ҳисобланади, чапга, ўнгга ёки ўртага тепиладиган тўп йўналишини топиши керак.

    Пенальти нима учун белгиланади?

    Ўз жарима майдончаси ичида фол ишлатган жамоанинг дарвозасига ҳакам пенальти белгилайди. Қуйида эса ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатиши учун асосий қоида бузилишларни кўриб чиқамиз.

    Қўл билан ўйин

    Ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани учун пенальти белгиланиши мумкин. Лекин бир неча истиснолар бор. ФИФА ҳакамлар қўмитаси ҳакамларнинг кескин стандарт қўйишдан аввал қуйидаги критерияларга эътибор қаратишни айтади:

    • тўп қўлга текканда у табиий ҳолатда бўлганми?
    • қўл танага ёпишиб турганми?
    • тўп қўлга текканда зарба ва қўл орасидаги масофа қанча эди? қўлни олиб қочиш имкони бормиди?
    • футболчи тўпдан қўлини олиб қочишга интилдими ёки уни қайтаришгами?
    • қўл футболчининг соғлиғини асраш учун ҳимоя қилдими — масалан, футболчи юзини тўпдан беркитиб олган бўлиши мумкин.

    Қўполлик

    Нафақат жарима майдончаси ичидаги қўл билан ўйинга пенальти берилади. Футбол — бу контактли ўйин бўлиб, туртиб юбориш ва бошқа тўқнашувлар тўп учун курашнинг ажратиб бўлмас қисми ҳисобланади. Лекин тўқнашувлар ҳар хил бўлади. Тана билан ўйин бошқа, рақиб жарима майдончаси ичида очиқчасига йиқитилиш бошқа ҳисобланади.

    Ўз жарима майдончаси ичидаги ҳар қандай фол пенальтига олиб келиши мумкин. Бу футболчи юзига ёки оёғига зарба, орқадан тўпга ўйналмаган сирпанма ҳаракат, тўпиқдан, оёқдан чалиш, туртиб юбориш, рақиб кийимидан тортиб қолишлар ва ҳоказолар бўлиши мумкин.

    Yohan Kroyf raqib jarima maydoni ichida yiqilmoqda
    Ёҳан Кройф рақиб жарима майдони ичида йиқилмоқда
    Фото: Getty Images

    Нопрофессионал ҳаракатлар учун ҳам пенальти белгиланиши мумкин. Масалан, тўпсиз футболчилар бир-бири билан тортишиб қолиб, муштлашишса ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини беришга ҳаққи бор.

    Хатонинг қиймати жуда катта ва буни ҳужумчилар яхши билишади. Рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб футболчилар пенальти ишлаш учун симуляция қилишади. Агар ҳакам ёки VAR буни сезиб қолса — симуляция қилган футболчи сариқ карточка олиши мумкин.

    Футболда пенальти қоидаси

    Пенальтини хоҳлаганча тепиш мумкин эмас. Махсус нуқтадан ташқари, бир қанча қоидалари мавжуд:

    • тўпга зарба ҳакамнинг ҳуштагидан кейин берилиши керак ва бу зарба бир уринишда амалга оширилиш, яъни тўпга тегиниш битта бўлиши керак;
    • дарвозабон зарбадан аввал дарвоза чизиғи устида бўлиши керак (икки устун ораси);
    • дарвозабон фақатгина чизиқ ортида ҳаракатлана олиши мумкин — тўп билан масофани қисқартириш тақиқланади;
    • пенальтида жарима майдончаси ичида фақатгина дарвозабон, зарбани ижро этадиган ўйинчи ва ҳакам бўлиши керак. Бошқа футболчилар зарбадан олдин майдончага кириши мумкин эмас;
    • зарбадан олдинги югуриб келиш жараёнида тўхтаб қолиш мумкин эмас — пауза ёки алдовчи ҳаракатлар бўлмаслиги, тўхталмасдан амалга оширилиши керак;

    Яна бир истисно бор-ки, фол қачон бўлганидан қатъи назар пенальти берилиши керак. Масалан, бўлим охири, қўшиб берилган дақиқалар ҳам тугади, лекин ҳужум қилаётган футболчига нисбатан фол ишлатилди — бундай вазиятда 11 метрлик зарба учун ҳакам вақт ажратиши керак.

    Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси

    Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси — бу агар асосий ва қўшиб берилган дақиқаларда (агар у бўлса) ҳисоб дуранг бўлса, турнир регламентига кўра ғолибни аниқлаб бериш учун хизмат қилади.

    Масалан, бунақа регламент Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида мавжуд. Яқинда бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Реал” ўртасидаги учрашувда икки ўйин натижасига кўра дурранг қайд этилди ва ўйин қўшимча таймларга, кейин эса пенальтилар сериясигача етиб борди. Пенальтилар сериясида эса “Реал” ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

    У қандай ўтказилади?

    Пенальтилар серияси ўтказилиши қуйидаги қоидалар бўйича амалга оширилади:

    • ҳаммаси танга ташлашдан бошланади — ютган жамоа сардори майдоннинг қайси томонида серия ўтишини ёки биринчи бўлиб тепишни танлайди;
    • икки жамоа учун ҳам пенальтилар серияси бир дарвозада амалга оширилади;
    • ўйин тугашидан олдин қайси футболчилар майдонда бўлса ўша футболчилар пенальти тепиши мумкин бўлади;
    • ҳар бир жамоа 11 метрлик зарбани амалга ошириш учун беш нафардан футболчини танлайди;
    • зарбалар кетма-кетликда амалга оширилади: биринчи бир жамоа вакили, кейин бошқа жамоа вакили зарба беради ва шундай тартибда давом этади;
    • дарвозабон функцияси эса ўша-ўша: дарвоза чизиғидан зарбадан олдин чиқиб кетмаслиги керак. Бошқа ўйинчилар эса жарима майдончаси ташқарисида бўлишади;
    • ҳар бир жамоа бештадан зарбани амалга оширгандан кейин ҳам ҳисоб тенг бўлса, серия “биринчи устунликкача” форматида давом этади. Бу дегани, ҳар бир жамоа биттадан зарба бериб, қайси жамоа иккала зарбадан кейин биринчи олдинга чиқа олса, ўша жамоа ғалаба қозонади;
    • пенальтилар сериясида дарвозабон қайтаргандан кейин қайта тепиш мавжуд эмас.

    Пенальтилар серияларидан ёрқин мисоллар

    Энг драматик пенальтилар серияларидан бири АҚШда бўлиб ўтган 1994 йилги Жаҳон Чемпионати финалида Бразилия ва Италия ўртасида бўлган. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланиб, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган. Ўша пайтдаги Италия юлдузи Роберто Баджо турнирда бешта гол уриб, “Скуадра адзурра”нинг бош қаҳрамони эди. Лекин пенальтилар сериясининг охирги зарбасида дарвозани нишонга ололмагани учун, Бразилия 1970 йилдан бери биринчи марта Жаҳон Чемпионати кубогини қўлга киритади. Ушбу лаҳзалар футбол тарихида эсда қоларли ва энг трагедияли кун бўлиб қолди.

    Roberto Bajjo пенальтиni amalga oshirmoqda
    Роберто Баджо пенальтини амалга оширмоқда
    Фото: Championat

    Бошқа бир буюк мисоллардан бири — 1976 йилги Европа Чемпионатининг Чехословакия ва ГФР ўртасидаги учрашувида, Антонин Паненка “парашют” услубида дарвоза марказини нишонга олиб гол уради ва бу пенальти амалга ошириш классикаси бўлиб тарихда қолади. Ушбу пенальтилар сериясида яна бир драматик хато Ули Хёнес томонидан амалга оширилади, у тўпни жудаям тепага тепиб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўяди.

    Uli Xyonesning 1976-yilgi Yevropa Chempionati finalida tepgan noaniq пенальтиsi
    Ули Хёнеснинг 1976 йилги Европа Чемпионати финалида тепган ноаниқ зарбаси
    Фото: Getty Images

    Ушбу мавзуда кўп учрайдиган саволлар

    Жарима зарбасидан пенальти нимаси билан фарқ қилади?

    Юқорида тушунтирганимиздек, пенальти — бу жарима зарбасининг ўзига хос тури бўлиб, ҳимояланаётган жамоа футболчиси томонидан жарима майдончаси ичида фол қайд этса белгиланади. Пенальтини ижро этаётган футболчи 11 метрлик нуқтадан фақат бир зарба бериш имкониятига эга, дарвозабон эса дарвоза чизиғидаги ягона ҳимоячи ҳисобланади.

    Жарима зарбасида эса футболчилар “жонли девор”дан фойдаланиши мумкин, дарвозабон эса хоҳлаганча ҳаракат қилиши мумкин. Бундан ташқари, жарима зарбалари тўғри зарба ва юқоридан узатма бўлиши мумкин, пенальтида эса — тўғридан тўғри зарба берилади.

    Дарвозабонни пенальтидан аввал алмаштириш мумкинми?

    Ҳа, пенальтилар сериясидан олдин дарвозабонни алмаштириш мумкин, агарда жамоанинг алмаштириш лимити бўлса ва бу ўйин давомида амалга оширилиши керак. Машҳур мисоллардан бири, ЖЧ—2014 доирасида Нидерландия термаси асосий дарвозабонини атайлаб пенальтилар серияси учун Тим Крулга алмаштиради ва у серияда барча зарбаларнинг йўналишини топиб, иккитасини қайтаришга ҳам муваффақ бўлади.

    Агар дарвозабон пенальтилар серияси давомида жароҳат олса ва жамоанинг алмаштиришлари бўлса дарвозабонни алмаштириши мумкин. Агар алмаштиришлар қолмаган бўлса, дарвозани майдондаги ўйинчи эгаллаши керак бўлади.

    Пенальтидан узатма билан ўйнаш мумкинми?

    Ҳа мумкин, фақат ўйиннинг асосий дақиқаларида пенальти белгиланган бўлса. Фақатгина битта шарти бор — узатма дарвоза томон йўналтирилган бўлиши керак. Футбол тарихида бундай пенальтиларнинг ёрқин мисолларидан бири, “Барселона” собиқ футболчилари Месси ва Суарес томонидан “Сельта”га қарши амалга оширилган.

    Пенальтидан узатма бериш кўп ҳам бўлмайдиган воқеа. Шеригига узатма бериб, у етиб келиб гол уришидан кўра, тўғридан тўғри зарба бериб гол уришнинг имконияти кўпроқ.

    Пенальтилар сериясида эса узатма билан ўйнаш мумкин эмас.

    Пенальтидан тепилгандан кейин гол уриш мумкинми?

    Ҳа, зарбадан кейин тўпни дарвозабон қайтарган ёки дарвоза тўсин, устунларига тегиб қайтган тўпни дарвозага йўллаш мумкин, лекин фақатгина асосий ёки қўшиб берилган бўлимларда қилиш мумкин. Пенальтилар сериясида бу нарса мумкин эмас.

    VAR тизими пенальти белгилашда иштирок эта оладими?

    Ҳа, VAR тизими пенальти белгилашда баҳсли вазиятларни текширишда фойдаланилади. Авваллари ҳакам қарори бирданига ва қатъий бўларди, ҳозир эса ҳар бир баҳсли вазият видеоассистентлар орқали текширилади ва улар бевосита вазиятга аралашади.

    29 июн, 21:42   Изоҳ (0)   571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Баджо#Италия#Пенальти#Барселона#Месси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молиявий муаммолари бор экани айтилган «Оқтепа» сафида Роберто Баджо тўп суряпти

    02.06.2016, 11:33

    Роналду ва Мессини ортда қолдирган Буффон Golden Foot–2016 мукофоти соҳиби бўлди

    12.10.2016, 11:02

    «Қари билганни пари билмас». А Сериянинг қаришни билмайдиган ҳужумчилари ҳақида

    15.02.2019, 18:17

    Модрич Роналду ва Мессини ортда қолдирган ҳолда Golden Foot совринини қўлга киритди

    13.11.2019, 13:32

    Футбол тарихидаги энг яхши эркин агент мақомидаги трансферлар аниқланди

    21.04.2020, 13:56

    Сўнгги 25 йилликнинг энг яхши 25 футболчиси аниқланди

    25.04.2020, 15:07

    Каннавародан Тоттигача. Чемпионлар Лигасида ғолиб бўла олмаган юлдузлардан иборат рамзий терма жамоа тузилди

    26.04.2020, 18:59

    ESPN энг можароли трансферлар рейтингини эълон қилди. Луиш Фигу 2-ўринда

    27.04.2020, 13:15

    Арсен Венгер: Месси мундиалда ғолиб чиқмас экан, Марадонанинг соясида қолиб кетаверади

    03.05.2020, 16:41

    Криштиану Роналду тарихий рекорд қайд этди

    13.05.2021, 11:02

    Чап қанот қироли. Николай Ширшовнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги энг ёрқин ўйинларини эслаб

    28.12.2021, 22:31

    “Манчестер Юнайтед”да “қирол” мақомини олган, Фергюсонни ҳайратга солган ва фаолиятини эрта якунлаган Эрик Кантона ҳақида (видео)

    24.05.2023, 23:28

    Испания—Италия ўйини вақтида Роберто Баджонинг уйига ўғри тушди

    21.06.2024, 16:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.