Америка Қўшма Штатларида ўтаётган 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари якунига етди. Ушбу босқичда “Флуминенсе”, “Челси”, “ПСЖ” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўз рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Ярим финал жуфтликлари қуйидагича:
- “Флуминенсе” (Бразилия) — “Челси” (Англия)
- “ПСЖ” (Франция) — “Реал Мадрид” (Испания)

Ушбу баҳслар 9 ва 10 июль кунлари бўлиб ўтади. Турнирнинг финал учрашуви эса 13 июлга белгиланган.
Маълумот учун, мусобақа тарихида энг кўп ғалаба қозонган клуб бу — “Реал Мадрид”. Испан жамоаси Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида беш бор ғалаба қозонган. Иккинчи ўринда “Барселона” турибди. Каталонияликлар мусобақада 3 марта зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги турнирда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби чемпионликни қўлга киритган. Финалда улар Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоасини 4:0 ҳисобида енгган эди.
Изоҳ (0)